Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
III боб бўйича хулосалар
Саккизлик ва тўртлик шеърий шакллар шоирнинг ҳаёт воқеликларига теран муносабати, мураккаб ва турли-туман руҳий ҳолатлар натижаси ўлароқ юзага чиқиб, унинг ифода имкониятлари кенгайишини таъминлади.Хусусан, саккизликларида тун, тонг, шамол образлари орқали ҳиссий-эмоционалликка, тўртликларининг туркумланиши натижасида ахлоқий-фалсафий мазмун юксаклигига эришган. «Ҳаж дафтари» туркумини яратиб бу борадаги анъанавийликни давом эттирган бўлса, мазмун яхлитлигини сақлаган ҳолда бу туркумни турли жанрдаги асарлар билан бойитиб ижодий новаторлигини намоён қилди. Мукаммал композицион қурилиш асар мазмунининг юзага чиқишида муҳим рол ўйнайди. Шоир асарлари композицияси унинг поэтик маҳоратини белгиловчи тамойиллардан биридир. Чунки шеърий асар композициясига алоқадор барча унсурлар ижодкор кўзлаган бадиий мақсадни юзага чиқишида тўғри йўналтирилмоғи лозим. Шу нуқтаи назардан, С.Воҳидов ижоди композицияси сарлавҳалар, достонларининг бир неча қисмларга бўлинган ҳолда моҳият англатиш сари ҳаракатланиши, эпиграфларнинг асар мазмуни билан боғлиқлиги ва боғланиш усуллари кабиларнинг барчаси шоир бадиий маҳорати ифодаси бўлиб юзага чиққан. С.Воҳидов қалби халқ дилига пайванд этилган шоирлардан. Шу боис унинг ижодида халқ асарларига ҳурмат-эҳтиром халқчилликнинг алоҳида кўриниши сифатида намоён бўлади. Халқ тили шоир шеъриятининг адабий- 153 эстетик тамойилларидан бири эканлиги англашилади. Унинг шеърларида шундай халқ сўзлари ҳам борки, улар муаллиф нутқида фикрни қандай ифодалаш керак бўлса, худди шундай ифодалаш имкониятини беради. Лирик матнларда сўзлар ўз мазмун доирасини лирик қаҳрамоннинг руҳий ҳолатига ҳамоҳанг равишда кенгайтира олади. Лирик матнда инсоннинг руҳий олами, ҳиссиётларидаги ўзгачаликлар ифодаланар экан, бу ўзгачаликлар сўзларда ҳам акс этади. Яъни янги ҳиссиётлар, янги сўзларнинг ясалишига ҳам сабаб бўлади. Шу асосда С.Воҳидов шеъриятидаги янги сўзлар муаллиф туйғуларининг таржимони сифатида юзага келган. Шоир паремиологик бирликларни халқ ҳаёти, инсон тақдиридаги ўзгаришлар мазмуни билан боғлиқ акс эттирадики, бу унинг ўзига хос ижодий индивидуаллигини асослайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling