Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
1. С.Воҳидов биографиясини ўрганиш унинг туйғулари, ҳисларини тушуниш, у илгари сурган ғояларни тўғри талқин қилиш имконини беради. С.Воҳидов ижоди ўз даври бадиий тафаккури билан ҳамоҳангликда кечди. Унинг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссасини тадқиқ ва талқин қилиш Бухородаги адабий жараённинг салмоғини белгилашда кўмакчи вазифани ўтайди. Шоир ҳаётида содир бўлган ҳар бир ҳодиса унинг ижодий ўсиши, поэтик маҳоратининг такомиллашишига хизмат қилганлиги мавзулар, образлар, шеърий шакллар, жанрлар мисолида юзага чиқди. 2. С.Воҳидовнинг бармоқ вазнидаги шеърларининг эркин шаклий ифодада берилиши туйғулар таъсири ва мазмун талаби билан содир бўлган. Мисраларнинг бўлиниши ўқиш ритми ва оҳангини белгилаб, ҳиссиётларнинг сокинлиги ёки жўшқинлигини намоён қилади. Шаклий эркинлик шоир шеърларининг турли ҳажмдаги бандлардан ташкил топганлигида ҳам кўринади. Бундай ифода шакли зўрма-зўракилик билан эмас, муаллиф поэтик мақсади натижасида табиий оҳанг ва шаклда юзага чиққан ва мазмуннинг ҳиссий таъсир кучини ошириб, фикр моҳиятини теран англатишга хизмат қилган. 3. Шоирнинг воқеликка ҳиссий ва ақлий муносабати образларнинг ғоявий-бадиий мазмунида мужассамлашади. С.Воҳидовнинг дастлабки ижод намуналариданоқ унинг образли фикрлаш маҳорати анча шаклланганлиги кўзга ташланади. Поэтик образларга ўз ҳаётий қарашларини, фалсафий хулосаларини сингдира олиш С.Воҳидов шеъриятига хос асосий белгилардан бири бўлиб юзага чиққан. Шоир шеърларидаги деҳқон образи ўзбек халқининг маиший турмуши ва уларга хос турли-туман характер қирраларини кўрсата олганлиги билан аҳамиятлидир. 4. Шоирнинг бағишлов жанрида яратилган шеърлари унинг шахсий ҳаётига дахлдор кишиларга муносабатини акс эттириб турганлиги билан эътиборлидир. Уларда муаллиф атрофини ўраб турган ижтимоий, адабий муҳит ва уларга муносабат масаласи англашилади. С.Воҳидов бағишловлари 155 бармоқ ва аруз вазнларида ёзилган. Гарчи шоир бу борада вазн танлашга уринмаган бўлсада, бағишловларининг маиший меҳнат кишиларига атаб бармоқ вазнида, илм-фан, абадиёт вакилларига атаб аруз вазнида ёзилганлиги муаллифнинг бағишлов бағишланаётган кишига хос бўлган хусусиятларни ёрқин ифодалаши учун муҳим вазифа бажарган. Шоирнинг истиқлолга бағишланган қасидаси анъанавий кириш ва хотиманинг мавжудлиги, мазмунида эса кўпроқ Бухоро ҳаётига дахлдор фикрлар жамланганлиги билан алоҳидалик касб этади. 5. С.Воҳидов ўзининг ривоят-достон, лирик достон, лиро-эпик достон, ва достон-марсияси билан замонавий достоннависликка муносиб ҳисса қўшди. Унинг шеърларида ҳам, достонларида ҳам замондош шахс сиймосининг орзу-армонлари, ҳаёт муаммолари; ҳар бир ташбеҳ инсон, унинг руҳий олами, ўй ва кечинмалари билан боғлиқ ҳолда талқин этилади. Шоир ижоди бевосита фольклор таъсирида жанр ва мазмун жиҳатидан бойигани ривоят-достон, достон-марсия ва улардаги халқ оғзаки ижоди жанрлари ритмида яратилган адабий алла, адабий йиғи, адабий қарғишлар, халқ мақолларига муносабат тарзида намоён бўлади. С.Воҳидов достонларида ўз даври воқеалари акс эттирилсада, муаллиф уларни ўтмиш воқеалари билан юзлаштиради, қиёслайди. Шоирнинг бу усули қаҳрамонлар характери ва воқеаларнинг ёрқин акс этишини таъминлаб, ўқувчини фикрлашга ундайди, хулоса сари бошлайди. 6. С.Воҳидов инсон ҳаётининг азалий ва абадий мезонларини яхши англаган шоир. Саккизлик ва тўртлик шеърий шакллар шоирнинг ҳаёт воқеликларига теран муносабати, мураккаб ва турли-туман руҳий ҳолатлар натижаси ўлароқ юзага чиққан. Саккизликларида шоирнинг образли фикрлаш маҳорати ортгани кўринади ва бу орқали ҳиссий-эмоционалликка, тўртликларининг туркумланиши натижасида ахлоқий-фалсафий мазмун юксаклигига эришган. Тўртликлар мазмунида лирик қаҳрамон руҳиятининг турли қирралари жилоланади. “Ҳаж дафтари” туркуми билан анъанавийликка 156 эришган бўлса, мазмун яхлитлигини сақлаган ҳолда бу туркумни турли жанрдаги асарлар билан бойитиб ижодий новаторлигини намоён қилди. 7. Шоир шеъриятининг композицион қурилишини кузатганимизда, сарлавҳаларнинг муносабат тарзида намоён бўлиши, шеърларида, айниқса, достонларида эпиграфларнинг салмоғи юқорилиги, диалог, монолог, хотиралар, туш мотивларининг етакчилик қилиши; яхлит мазмундаги асарни бир неча қисмларга бўлган ҳолда акс эттириш каби поэтик ифода белгилари кўзга ташланади. Бу жиҳатлар таҳлили ижодкор услуби ва унинг бадиий маҳоратидаги алоҳидаликларни кўрсатади. 8. С.Воҳидов қалби халқ дилига пайванд этилган шоирлардан. Шу боис унинг ижодида халқ асарларига ҳурмат-эҳтиром халқчилликнинг алоҳида кўриниши сифатида намоён бўлади. Халқ тили шоир шеъриятининг адабий- эстетик тамойилларидан бири эканлиги англашилади. Унинг шеърларида шундай халқ сўзлари ҳам борки, улар муаллиф нутқида фикрни қандай ифодалаш керак бўлса, худди шундай ифодалаш имкониятини беради. 9. Янги ҳиссиётлар, янги сўзларнинг ясалишига ҳам сабаб бўлади. Шу асосда С.Воҳидов шеъриятидаги янги сўзлар муаллиф туйғуларининг таржимони сифатида юзага келган. Мавжуд сўзлар эса ўзининг поэтик изоҳидаги кашфиётлар билан юзлашди. Шоир паремиологик бирликларни халқ ҳаёти, инсон тақдиридаги ўзгаришлар мазмуни билан боғлиқ акс эттирар экан, уларнинг мазмунидан кўнгли тўлмаган ўринларни ҳазил- мутойиба билан инкор қилади. Умуман олганда, С.Воҳидов шеъриятида имон ва эътиқодда собитлик, самимий инсоний тушунчалар, тақдирнинг турли синовлари қаршисида ҳам инсонийлик рутбасида мустаҳкам тура олиш ғоялари етакчилик қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling