Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


«Ноумид шайтон», «Меҳр кўзда», «Тегирмон навбати ила»


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

«Ноумид шайтон», «Меҳр кўзда», «Тегирмон навбати ила»), дуолар 
(«Қўлинг дард кўрмасин»), олқишлар («Худо берсин хайрингни»)
қасамлар («Ўлай агар кутмасам» ), қарғишлар, иборалар («Ойдан 
тушган»)ни маҳорат билан қўллайдики, унинг бу борадаги услубий ўзига 
хосликлари ҳақида фикр юритиш муҳимдир. Яна шуниси ҳам борки, шоир 
уларнинг англатган маънолардан доим ҳам қониқиш туймайди. Шу боис 
уларни ўз поэтик тафаккурига мос ҳолда қўллайди. Хусусан, «бошингни 
есин» қарғишини «Меҳринг есин бошингни» дея, карғиш шаклидаги олқиш 
кўринишини олади. 
Шоир ижодининг асосий ғояларидан бири - «Бахт - ҳалолликда», деган 
тушунчадир. Шоир қийинчиликка дучор бўлган ҳалол инсонлар тақдири 
учун куюнади: 
«Қўлинг дард кўрмасин» деган дуони, 
Менинг манглайимга нақш этар дамда, 
Қисмар саркотиби, қилиб хатоми, 
«Қўлинг зар кўрмасин»… ёзган чамамда. [I, 202] 
Ушбу шеърнинг моҳиятини тўла англашга ёрдам берувчи қисм унинг 
номидир. Шеър «Деҳқоннинг гумони» деб номланади. Тун-у кун тинимсиз 
105
Қодиров П. Тил ва эл. Илмий бадиа. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 2005. – Б. 6. 


142 
меҳнат қилган, аммо бири икки бўлмаган деҳқоннинг ҳафсаласи пир бўлган 
ҳолда улкан даласига-ю қадоқ қўлларига ҳайрон термулиб турган қиёфаси 
киши кўз олдида гавдаланади. Унга қилинган дуо, наҳотки, қарғиш бўлса. 
Муаллиф дуоларни қарғишга, қарғишни эса дуога стилизация қилиш орқали 
ўз фикрларини энг муҳим нуқтага етказади. Aммо қанчалик дили оғриган 
бўлмасин қарғишдан ўзини тияди: 
Душманимга қарғишим содда, 
Бор заҳримни зарга ўрайман: 
«Дўстингдан топ» дея қарғайман. [II, 34] 
Халқ ҳикматлари С.Воҳидов поэтик ифодасида ўзининг янгича маъно 
қирраларини намоён қилади. Уларнинг халқ тушунчасидан ташқари яна бир 
кучли мазмуни кашф этилади. Шоир халқ мақолларидан ҳам ўз бадиий 
мақсади йўлида унумли фойдалана олган. Aгар мақоллар айнан келтирилса, 
муаллиф фикрлари ифодаси ҳам вазн, қофия жиҳатлари мақол билан 
мутаносиблик ҳосил қилади: 
«От айланиб – айланиб, 
Қозиғига қайтади»… 
Тутқунликни туймаган, 
Шундай пичинг отади. [I, 257] 
«Қозиқдаги от ўкинчи» номли ушбу шеърнинг оҳанги ҳам халқ 
достонлари оҳангига ҳамоҳанг. Мақолдан сўнг келтирилган уч нуқта 
муаллифнинг «Ростдан ҳам, от айланиб-айланиб, қозиғига қайтиб 
келармикан», деган гумонини англатади. Шоир инсоннинг руҳи мудом эркка 
ташна бўлишини ва ҳеч ким ҳеч қачон тутқунликни қўмсамаслигини билади. 
Бу ҳикматни қозиқ зарбини тўймаганнинг чўпчагига ўхшатади.
Мақоллар халқ маънавиятининг етуклик даражаси нишонаси экан
уларнинг тарбиявий аҳамияти ҳам беқиёсдир. Шоир халқ нақлини айнан 
келтиради ва яхшиликнинг кулгига қолганлигини, қадр топмаганлигини 
кинояли тарзда шундай ёзади: 
«Яхшилик қил, дарёга от, 


143 
Билар балиқ ё Холиқ». 
Раҳм қилиб сувга отсак, 
«Меров» деб кулди балиқ. [I, 249] 
«70-80-йиллар 
ўзбек 
шеъриятида 
юзага 
келган 
оддий 
фольклоризмларнинг айрича жиҳатларидан бири шуки, у ружуъ санъати 
билан ёнма-ён келтирилиб, гўё мақолнинг маъноси инкор қилинади ва шу 
орқали ифодаланаётган мазмун янада бойитилади»
106
. Айни жиҳат С.Воҳидов 
шеърларида қўлланилган оддий фольклоризмлар хусусиятини ҳам 
изоҳламоқда. Шоир шеърларида мақоллар баъзан асосий мазмунни 
бойитишга хизмат қилса, баъзан уларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги чуқур 
мулоҳазалар шеърнинг асосини ташкил қилади: 
«Эр-у хотин қўш ҳўкиз» 
Ўргилдим мақолидан. 
Топсам шуни айтганни 
Осардим соқолидан [I, 257]. 
Шоир халқ мақолларига мурожаат қилар экан, уларни ўз ҳаётий 
тушунчаларига мувофиқ келмаётганлигини-да инкор этиб ўтирмайди. Гарчи 
мақолларда халқнинг неча минг йиллик ҳаёт тажрибалари жамланган, 
умуммиллий қадриятлар акс эттирилган бўлса-да, муаллиф уларни бугунги 
кун нуқтаи назаридан таҳлил этади. Бунда шоирнинг кинояли тарзда сатирик 
кулгини юзага чиқаришдаги тил хусусияти намоён бўлган. Интерматн 
сифатида танланган мақолни муаллиф ифода йўсинига бўйсундирилган 
ҳолларни ҳам учратамизки, бунда мақоллар шаклан ўзгарган ҳолда 
ифодаланса-да, асл шакл ва маъносини эсга солиб тураверади. Масалан, 
«Ҳайф» номли шеърида «Мақтанма ғоз, ҳунаринг оз» мақоли қуйидагича 
қўлланилади: 
Гердайса ҳам беҳунар ғоз, 
Лочин каби қилмас парвоз
106
Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-80 йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризм. Монография. – Тошкент: Фан, 
2011. – Б. 47. 


144 
С.Воҳидов шеърлари халқона жумлаларга бойлиги билан ҳам 
эътиборни тортади. Шоир кўп ҳолларда ортиқча тасвир воситаларини қўллаб 
ўтирмайди. Оддий сўзлашувдаги бирликларни ўз ҳолича қўллайверади. Бу 
эса шеърий матндаги мазмуннинг тез ва осон ўзлаштирилишини 
таъминлайди. Шеърий матнларда «Ўлай агар кутмасам», «Ўралашманг 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling