Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Кўҳна шаҳардаги 
кўҳна кўчанинг 
Кўҳна ҳовлисида яшаб ўтди У. 
Даврон мажруҳ этган тилнинг йўлига, 
Умридан пояндоз тўшаб ўтди У. [I, 214] 
Устози, профессор М.Мирзаевга бағишланган шеър шундай мисралар 
билан бошланади. Дастлабки сатрлардаги такрорларнинг ўзиёқ унда назарда 
тутилган инсоннинг табиатидан, эътиқодидан, ҳаётий тамойилларидан бир 
қадар хабар бера олади. Шоир эски, қадимий сўзларини маънодош сифатида 
қўллашдан кўра «кўҳна» сўзини такрорлайди. Ва бу сўз ҳақиқатан ҳам 
шаҳар, кўча, ҳовлининг эски, қадимий бўлиши билан бирга ҳамон ўз қадр-
қимматини, файз-у тароватини йўқотмаганлигини; унда яшовчи кишининг 
эса ҳаётий мақсадлари моддиятга боғлиқ эмаслигини англатади.
«С.Воҳидов шеърияти Бухорода тоши оғир шеърият ҳисобланади. 
Унинг қаламига мансуб шеърлар читтакдек енгил эмас, қалдирғочдек ороли, 
иболи. Гинаси ҳам, Aфсуси ҳам оҳу нидоси ҳам жамалакдек узун бўлса-да, 
бегона кўздан қимтиниб сўзлайди, ёмондан ҳазар қилади, ҳалол луқма 
излайди»
107
. Ҳақиқатан ҳам, С.Воҳидов ўз ҳисларини узоқ мушоҳада 
этгачгина қоғоз қоралаши унинг ҳар бир сатрида сезилиб туради. Ифода, 
изҳор учун танланган ҳар бир сўз шоир шеъриятининг қиммати ошиши 
учунгина хизмат қилган. Бир қарашда содда, аммо ўта мураккаб бадиий 
топилмалар, бетакрор тасвирлар туфайли кўплаб шеърларини бир 
107
Воҳидов С. Сунбула. Сўз боши. Дилмурод Жаббор. – Бухоро, 2002. – Б. 3. 


146 
маротабагина ўқиш орқали асл моҳиятини англаш мушкул. Шундай бўлса-да, 
киши уни қайта ўқишдан оғринмайди. 
Шеърий матнда мавжуд бўлган ҳар бир товуш, ҳар бир тиниш 
белгининг ўз поэтик вазифаси мавжуд. Улар шеърнинг ритмик тузилишини 
таъминлаш билан бирга, бадиий фикр ифодасида, эстетик таъсирчанликни 
таъминлаш, муаллиф мақсадини ёрқинроқ ифодалашда муҳим аҳамиятга эга. 
С.Воҳидов шеърларида ана шундай муҳим вазифани бажарувчи тиниш белги 
қавслардир. Шоир улардан ўз киритмаларини ифодалаш йўлида 
фойдаланади. Тилимиздаги киритмалар ёки кириш бўлаклар деб номланувчи 
бирликлар катта услубий, экспрессив – эмоционал вазифани бажариб келади. 
Улар ифодали, таъсирчан нутқни намоён қилиш билан бирга, унинг 
экспрессивлигини ҳам таъминлайди. С.Воҳидов шеърларини дилга яқин 
қилган жиҳатлардан бири ҳам поэтик фикрнинг субъектив нуқтаси киритма 
гап кўринишида тақдим этилганлигидир. Яъни муаллиф ўзи баён қилган 
фикрга қўшимча мулоҳаза билдиради. Ва бундай фикрлар киритма гаплар 
ифодасига хос бўлган қавсларда берилади:
Гувоҳи бўлганман бунинг кўп карра: 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling