134
обиноввот ҳам чолларнинг кўзига кўринмай қолади. Бири қўйиб бири
ўтмишдан сўзлай кетади. Чоллар Девонбеги мадрасаси ва Мағоки аттор
масжидининг ҳам Мустақиллик шарофати ила қайта тикланаётганлидан
хурсанд, аммо уларни қайғуга чўмдираётган нарса нима?
Доруломон бўларкан-ку, ҳай, аттанг, аттанг,
Қанча боқий обидалар
топди-да завол,
Қасд олмоққа лойиқмиди бинолар, қаранг.
Шу ўринда эпиграфда назарда тутилган мазмун юзага чиқади. Яъни
шоир масжиду мадрасаларнинг меморий гўзаллиги йўқотилганидан эмас,
аслида уларга қўшиб халқнинг иймон-эътиқодига ҳам зарба берилганлигидан
аламда.
Изоҳли эпиграфлар (шеър мазмунига муаллифнинг насрий изоҳлари).
«Ҳожи Муҳаммад Рафиқ армони» (37-II ), «Номаълум деманг уни», «Дарё
эди…», «Бузилаётган қабристон билан видолашув» (155-II), «Ўрмон сувчига
“тасалли», (181-II), «Халта йиғар болалар…», «Темурбек авлодлари» (285-II),
«Чориқулбой сабоғи» шеърлари муаллифнинг насрий изоҳлари билан боғлиқ
мазмун касб этади. Илмий манбаларда эпиграфнинг «…одатда, эътиборли
манбалардан (халқ ижоди, машҳур кишиларнинг пурҳикмат сўзлари ва ш.к.)
олинган кўчирма ситатанинг бир кўриниши»
102
эканлиги айтилади. Шу билан
бирга «… эпиграф ўзининг афористик мазмуни
билан асар мазмунини очиб
берар» экан, гарчи афористик руҳ устунлик қилмаса-да, С.Воҳидовнинг
кўплаб шеърларида келтирилган ўз сўзларини ҳам эпиграф сифатида қабул
қилиш ўринлидир. Чунки уларсиз шеърнинг асосий мазмун-моҳияти тўлиқ
намоён бўлмайди. Шу сабаб
биз уларни шартли равишда изоҳли
Do'stlaringiz bilan baham: