Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

бир қатра шабнам, Умринг ғунчасида қўниб титрар у. У юлдуз бағридан 
оққан қатра нам, У – ойнинг лабидан тўкилган кулгу», дейди шоир. Шабнам 
– бутун борлиқни ўзида акс эттириб турган покизалик, тиниқликдир. 
Умрнинг ғунчаси – ёшлик палласи. Гўё шабнамда акси кўриниб турган 
оламни ғунча ўз кўзлари билан кўришга ошиқаётгандек, бахтга етишишга 
интилаётгандек. Нега шабнам – бахт титрамоқда? Саккизликнинг дастлабки 
бандида келтирилган ташбеҳлар, оҳорли метафоралар билан ифодаланган 
ҳислар кейинги бандда изоҳланади:
Шамоллар интилар уни тўкмоққа, 
У сенга сингмоқни айлар ихтиёр.
Фақат сен қодирсан уни тутмоққа, 
Тутсанг, боқийдир у, йўқса – беқарор. [I, 101]
Шоир ўз бахти ҳақида сўз бошлаб туриб, уни «сен» дея давом эттиради. 
Бу ўринда ҳам аслида лирик қаҳрамон ўзини назарда тутади. Бу ҳам 
шоирнинг ифода усулларидан бири. Бахт ва ўзи ўртасидаги ҳолатни четдан 
туриб кузатади. Бу бахтнинг фақат ўзига аталганлигига ишонади, чунки бахт 


101 
уники бўлишни истамоқда. Баъзан ҳаётда тайин бўлиб турган бахт ҳам 
«шамоллар» сабаб йўқликка юз тутади. Мана шундай синовли дамларда 
дадиллик билан бахтни тутиб тура олишга ундайди шоир.
Яна бир саккизлигида шафтолининг ёмғир юваётган, сабо ўпаётган 
шохларини, тақдир унга кулиб боққанлигини, само эса юлдузлардан унинг 
шохларига гул тақаётганлигини илиқ бир кайфиятда тасвирлайди. Шеърнинг 
дастлабки бандида табиатнинг ажойиб манзараси чизилади. Aммо шундай 
гўзал бахт қаршисида ҳам бир ҳадик мавжудлиги сўнгги бандда 
англашилади. Табиат тасвири руҳият тасвирига кўчади: 
Шафтоли бу олий ҳимматга бефарқ, 
Нозик ғунчаларга улашади жон: 
«Мева бўлгунича чанг солиб бевақт –
Биттасин узмаса бир дайди тўфон». [I, 55] 
Шеърда шоир шамол сўзининг маънодошлари бўлмиш сабо ва тўфон 
сўзларининг маъно нозикликларидан самарали фойдаланади («Шафтоли 
шохини ўпмоқда сабо»), яъни градация – маънонинг кучайтирилган такрори 
орқали фикрни асослайди. Шарқдан эсадиган ел сабо деб аталади. Сабо– тонг 
ели деган фикр ҳам бор. Бу фикрнинг пайдо бўлишига тонгда кўпинча 
Шарқдан ел эсиб туриши сабаб бўлган. Ёғин, шамол ва сел натижасида ер 
юзини ёки унинг катта қисмини сув босса, буни тўфон дейилади
77
. Шоир 
бахтни, толени мана шундай бузғунчи тўфонлардан асрамоқ истайди.
С.Воҳидов саккизликларида ниҳол, ғунча, шабнам тимсолида бахт 
излаб курашга отланган лирик қаҳрамонни ва унинг қаршисида шамол 
образи орқали кучли рақибни гавдалантиради. Ва шу рақибга таслим 
бўлмасликка чорлайди. Шоирнинг бундай жараённи баён қилиш услуби ҳам 
турлича. Масалан, у ниҳол ва шамол, шафтоли ғунчалари ва тўфон образлари 
акс эттирилган шеърида фақат шу табиий жараён ҳақида сўз юритади. Шунга 
77
Алибек Рустамий. Сўз ҳақида сўз. – Т.: Ёш гвардия, 1987. – Б. 115-116. 


102 
қарамай, образлар ташиётган фалсафий маъногина англашилади. Улардан 
чиқариладиган поэтик хулоса ўқувчини фикр-мулоҳазага чорлайди.
Шоирнинг бир нечта шеърида шамол образи бир умумий мазмунда 
ифодаланган. Бу фикр ифодасидаги такрорийликми ёки ҳар бир шеърда, 
албатта, бир янги фикр айтилиши керакми? Муаллиф атрофни кузатар экан, 
ҳар бир ҳодисани ўз руҳий ҳолатига ҳамоҳанг сезади. Тиним билмас 
шамолнинг ҳаракатида тинчлигини бузишга, оромини ўғирлашга ҳаракат 
қилаётган кишиларни кўради. Шундай бўлса-да, якунида оптимистик 
кайфиятни пайдо қилади. Aгар муаллиф саккизликларининг яратилган 
йилларига эътибор берадиган бўлсак, айни мазмуннинг кўп бора ёритилиши 
сабабларидан бири ойдинлашгандек бўлади. Унинг бу шакл ва мазмундаги 
шеърлари, асосан, 60-70-йилларда, яъни ижодкорнинг ижод оламига 
эндигина дадил қадамлар билан кириб кела бошлаган йилларда ёзилган. 
Ижодкор сифатида бўй кўрсата бошлаган кишининг ижод намуналарини 
атрофдагилар турлича қабул қилишади. Улар орасида ўзининг кескин 
танқидий фикрларини айтувчилар ҳам бўлади. Эҳтимол, шу боисдан шоир 
ўзига берилган бахтни – истеъдодни асрашга, забардаст дарахтга 
айлантиришга бел боғлайди. Кўринадики, ижодкорнинг ўзига хос кўнгил 
олами поэтик тафаккур табиати билан ҳамоҳангликда шеър шакли ва ифода 
йўналишини белгилаб берган.
Инсон борки, нимагадир умид қилиб яшайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 
умидини сўндирмасликка интилади. Бироқ ҳаёт бешафқат. Унда ёнган умид 
шамларининг барчаси ҳам аланга олавермайди. Мана шундай руҳий ҳолат 
ҳам С.Воҳидов саккизлигида ўзига хос йўсинда сўзларга кўчган: «Чексиз 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling