Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

«Ул борар жойимда ҳам бекас эмасдурман» дея таскин беради. Халқ 
йиғиларида ҳам «ўлим орага солган айрилиқдан шикоят қилиш ва зорланиш, 
тақдирдан ўпкалаш, марҳум ўлимига ачиниш, ўлимнинг барҳақлиги ва 
ҳаммага баробарлигини таъкидлаш, марҳумнинг сифатларини мадҳ этиш, 
мангу жудолик ва айрилиқдан нолиш, мурданинг қабр ичидаги аҳволидан 
хавотирланиш…» каби мотивлар мавжуд. «Видо» достон-марсиясида ана шу 
мотивлар унинг қисмларида алоҳида-алоҳида келтирилади. Яъни марсиянинг 
дастлабки қисмларида «Мангу жудоликнинг аччиқ шаробини» ичишга 
мажбур этган ўлим ҳақида, кейинги қисмларида жудолик сабаб ғам чекаётган 
яқинлари, юртнинг қайғуда эканлиги, марҳумнинг эзгу фазилатлари баён 
69
Раҳимжонов М. Ўзбек мумтоз лирикасида марсия жанри. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори 
(Phd) диссертацияси. Автореферат. Самарқанд – 2019. –Б. 13. 


92 
қилинса, кейинги қисмларида ўлимнинг ҳақлиги, уни пайсалга солиш изни 
йўқлиги ўлган қаҳрамон – «мен» тилидан баён қилинади. Aччиқ ҳаётий 
ҳақиқатларни марҳум нутқида берилиши марсиянинг ўқувчидаги таъсир 
кучини янада оширган. 
«Кетди тарк айлаб шариф шаҳри Бухорони», деманг, 
Шу шаҳар жисмига сингиб, бўлгай умрим бардавом. [IV, 123] 
Мотам қўшиқларининг, марсияларнинг азал-азалдан инсон қалбидаги 
дардни куйлаб енгил тортишини ва бу ҳасратларда қўлланилаётган сўзлар 
ҳам муҳим аҳамиятга эгалигини кўрсатади: 
Улоққа етган чоғи 
Қулагандай чопқир от, 
Меваси ғарқ пишганда 
Қирқилса, дарахт наҳот. 
Қуладинг ер титратиб, 
Дарз қолди ер кўксида. [IV, 124] 
«Видо» достон-марсиясидаги ушбу байтлар марсиялардаги метафорик 
ўхшатишларни 
йиғи-йўқловлардан 
ўрганилган, 
ўзлаштирилган, 
такомиллаштирилганлигини яна бир бор исботлайди. Хусусан, халқ оғзаки 
ижодида боғ, гулзор, дарахт, олтин, ёмғир образлари рамзий маънолари 
билан Она тимсолида қўлланилади. (Тут ёғочдай мевали онам, Қайрағочдай 
сояли онам…). «Видо» достон-марсиясида муаллиф вафот этган дўстининг 
ўлимини «чопқир отнинг қулашига», «меваси ғарқ пишганда қулаган 
дарахтга» ўхшатади. 
«Сен баҳорни севардинг» (ўнлик бандлардан иборат), «Қор пок 
қалбнинг рамзидир» қисмларида марҳумнинг кўнгил олами тасвирланади. 
Достон-марсиянинг сўнгида эса муаллифнинг марҳум билан хаёлий суҳбати-
диалоги келтириладики, достонларга хос бу жиҳатнинг марсияда 
қўлланганлиги С.Воҳидовнинг ўзига хос ёндашувини кўрсатади. Ундан ҳеч 
кутилмаганда дўстларини, яқинлари, илм-у ижодни тарк этиш боиси не, дея 
сўрайди. Бунга яна марҳум дўстининг тилидан жавоб баён қилинади. У ўз 


93 
умрини нималарга сарф этгани, қандай савобли амаллар қила олгани ҳақида 
сўзлайди: «…дунёдан иллат эмас Илм-у ҳикмат изладим», «Ҳар барбодни 
обод кўрмоқ Ниятида яшадим, Эл-юртимни озод кўрмоқ Ниятида яшадим», 
«Оллоҳ дилга неки солса, Шак келтирмай рост айтдим…» тарзида
марҳумнинг нутқи орқали унинг ҳаёти мазмунли ўтганлиги, меҳнатлари 
бесамар кетмаганлиги англатилади.
Достон-марсиянинг сўнгги бандлари юз берган машъум воқеликка якун 
ясайди.
Ҳамма қайтар бешуур, ҳорғин,
Ҳа, тириклар қайтиши тайин, 
Ҳамма қайтар… 
Ҳожатбарорда 
Қайтмай қолди фақат Садриддин. [IV, 134] 
Телефондаги ҳақиқий суҳбат хаёлий суҳбат билан якун топади. Достон-
марсиянинг мазмуни шу икки суҳбат оралиғида баён этилган бўлиб, унда 
муаллифнинг дўстидан айрилгани сабаб чеккан изтироби яққол намоён 
бўлган. Дўсти билан суҳбат, унинг ўлими хабарини эшитиши, таъзиядаги 
иштироки кабиларни муаллиф атрофлича ҳикоя қилади. Шунчаки айтиб 
берибгина қолмай, ҳар бир кичик воқейликдан олган улкан ҳиссий 
кечинмаларини, изтиробларини ҳам баён қилади. Достон-марсиядаги ҳолат 
кўплаб инсонлар ҳаётида содир бўлган. Яъни биз кимнингдир ўлимини 
эшитгач «кечагина гаплашган эдим-ку», «туппа-тузук эди, нега бирдан 
бундай бўлибди», деганларини кўп бора эшитамиз. С.Воҳидов худди шу 
ҳаётий ҳодисани ҳам ўз достон-марсиясига олиб кирган.
Юқорида марсияларнинг халқ йиғи ва йиғи-йўқловларидан ўсиб 
чиққанлиги таъкидланди. Бу жараённинг ўзини эса Л.Шарипова шундай 
изоҳлайди: «Марсия ҳам мумтоз шеъриятимиз жанри бўлиб, фольклордаги 
йўқлов жанридан ўсиб чиққан, аммо халқ оғзаки жанрдаги қатор 
хусусиятлари билан фарқ қиларди. ХХ асрга келиб марсиялар фолклорга хос 
йўқловларга кўп жиҳати билан яқин келди. ХХ асрнинг 80-йиллари йиғи 


94 
жанридан ўсиб чиққан марсиялар пайдо бўлди»
70
. Aйни фикрга таянадиган 
бўлсак, марсиялар мазмунига кўра йўқлов-марсия ва йиғи-марсиялар руҳида 
ёзилади. Бизнинг таҳлил марказимиздаги «Видо» достон-марсиясида эса, шу 
икки жиҳатни ҳам кўриш мумкин. Достон-марсиянинг дастлабки ва якуний 
қисмларида йиғи оҳанглари сезилса, «Садриддин Салим Бухорийнинг 
дўстларига унсиз видоси», «Сен баҳорни севардинг…», «Қор пок қалбнинг 
рамзидир», «Ҳазрат Имом Ҳожатбарорга илтижо» қисмларида йўқлов 
мазмуни устуворлик қилади. Достон-марсиянинг ўзига хос жиҳатларидан яна 
бири шуки, ундан кучли изтироб, тафаккур ва қайғунинг қоришиқ туйғулари 
уфуриб туради. 
Хулоса қилиб айтганда, ўзбек адабиётида марсияларнинг турли лирик 
жанрларда 
яратилган 
намуналари 
мавжудлиги 
кўринади. 
Бундан 
англашиладики, марсиялар муаллифнинг жудолик сабаб пайдо бўлган руҳий 
изтиробларига мос шеърий ифода шаклларини ўз-ўзидан пайдо қилади. 
«Видо» достон-марсиясида ҳам муаллифнинг айни бир хилдаги ифода 
шаклини танламаганлиги, аниқроғи, бир хил шеърий шаклда ифодалай 
олмаганлиги ҳам шунда. Aйни дамгача яратилган марсиялар бошдан-охир 
бир хил поэтик шаклда ифодаланган бўлса, С.Воҳидов биргина “Видо” 
достон – марсиясини тўртлик, бешлик, олтилик бандларда баён этган. Унда 
ифодаланаётган мазмунга мос равишда шеърий бандлар ҳам ўзгариб борган. 
Муаллиф айрилиқ сабаб қалбида пайдо бўлган оғриқни, изтиробларни бир 
қолипга солишга уринмайди. Натижада «Видо» достон-марсиясида 11 
байтдан иборат, рамали мусаммани мақсур (маҳзуф) вазнида битилган ғазал 
жанридаги шеърни ҳам учратамиз. 
Йиғламанг, дўстлар, ҳабиблар, 
ҳақ эрур тақдир мудом, 
Бандани банд этмайин 
қўймас ажал номли бу дом. [IV, 122] 
70
Шарипова Л. Шеърият ва фольклор. Тошкент. – 2019. –Б. 73. 


95 
“Видо” 
достон-марсиясининг 
тош 
битиклар 
билан 
ўхшаш 
жиҳатларидан яна бири, унда, нафақат ўлган қаҳрамон нутқининг 
келтирилганлиги, балки, марҳум билан боғлиқ воқеаларнинг ҳам баён 
қилинганлигидир. Гарчи достон-марсияда халқ достонлари сингари сюжет 
элементлари яққол кўзга ташланмаса-да, ўзига хос кичик воқелик ҳам акс 
эттирилганки, бу достон-марсия деб аташга асос бўла олади. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling