Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
I боб бўйича хулосалар
Ижод мураккаб жараён бўлиб, шоирнинг ҳаётий биографияси мана шу жараённинг шаклланиши, қарор топиши, юксалиши учун муҳим аҳамият касб этади. Яратилган ижод намуналари эса шу умр йўлида топилган, англанган, кўнгил оламини банд этган кечинмалардан ҳикоя қилади. С.Воҳидовнинг ижод йўли унинг поэтик оламини яқиндан таниш, талқин этиш имконини беради. Шоирнинг дастлабки ижод намуналариёқ унинг табиатнинг теран кузатувчиси бўлганлигини кўрсатади. С.Воҳидовнинг адабиётга кириб келиши, ижодий йўлини кузатар эканмиз, оила муҳити, ўқиш жараёни, устозларнинг руҳий кўмаги – мотивацияси, газеталар таҳририятида фаолият кўрсатиш, ўқиб-изланиш, таржима, сўз санъатига фидойилик, адабиётни ўзи учун муқаддас деб билиш каби қатор омиллар шоир шеъриятининг шаклланиш манбалари бўлиб хизмат қилди. С.Воҳидов анъанавий бармоқ вазнидаги шеърларини ноанъанавий эркин шаклда ифодалаб, фикр моҳиятини теран англатишга, ҳиссий таъсирчанликни оширишга эришган. Бу шоир поэтик оламининг яққол намоён бўлишига имкон яратган. Шоир ижодий ўсишининг дастлабки йиллларидаёқ нафақат бармоқ вазнидаги эркин шаклли, балки эркин вазнли шеърлар яратганлиги унинг руҳиятидаги эркинликка интилиш ва ижодкор сифатида туйғулари, кечинмалари ифодасида атайин вазн изламаганлиги табии й оҳанг ва шаклда вужудга келган шеърлари билан изоҳланади. Поэтик образларга ўз ҳаётий қарашларини, фалсафий хулосаларини сингдира олиш С.Воҳидов шеъриятига хос асосий белгилардан биридир. Шоир бир қарашда унчалик муҳим бўлмаган ҳаётий воқеани, оддий нарсаларни тасвир маркази этиб белгилайди. Шеър якунида эса улар асл маъносини, инкор этиб бўлмас ҳаёт ҳақиқатларини китобхоннинг ҳиссий ва ақлий билиш оламида жилолантириб туради. 61 С.Воҳидов инсон ҳаётининг азалий ва абадий мезонларини яхши англаган шоир. Унинг шеърларида ҳам, достонларида ҳам замондош шахс сиймоси, орзу-армонлари, ҳаёт муаммолари, ҳар бир ташбеҳ инсон, унинг руҳий олами, ўй ва кечинмалари билан боғлиқ ҳолда талқин этилади. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling