Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а


-§ Меваларни қуритиш жараёнини оптималлаштириш услубияти


Download 1.25 Mb.
bet20/22
Sana17.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1279596
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123

3.6-§ Меваларни қуритиш жараёнини оптималлаштириш услубияти
Бозор шароити талабларига мос ҳолда қуритилган мевалар ишлаб чиқариш технологиялари маълум бир иқтисодий самардорликни таъминлаши керак. Бунда асосий кўрсаткич сифатида қуритилган мевалардан олинган фойдани олиш мумкин.
Фойда - қуритилган мевалар нархи, тайёр маҳсулот таннархи ва унумдорлик билан белгиланади.
Ускунани унумдорлиги:
Ф = f (Н, ТН, Уб), У  Убелгиланган, Н = Нбелгиланган
бу ерда, У – унумдорлик, Н – нарх.
Асосий кўрсаткич таннарх (ТНб) ҳисобланади:
ТНб min
Меваларни қуритиш учун асосий эътибор таннархни ташкил этувчиларига (технологик тизимдаги харажатлар) қаратилиши лозим.
Харажатлар (Х) – энергияга кетган харажатлар (Хэ), амортизация ажратмаларига кетган харажатлар (Ха), хизмат кўрсатувчи персоналларга (Хп) кетган ва бошқа (Хб) ҳаражатлардан иборат.
Ха = Е1 ∙ Хж + Е2 ∙ Хиншоотларни қуриш учун Хэ = Хиситиш– Хташиш
бу ерда, Ха– амортизация ажратмалари;
Хж – жиҳоз нархи;
Хиншоотларни қуриш учун – иншоотларни қуриш учун кетган нарх;
Хэ – энергияга кетган харажатлар;
Хиситишиситишга кетган харажатлар;
Хташиш– ташиш учун кетган харажатлар.
Меваларни қуритиш жараёнини оптималлатириш масаласи - технологик харажатларни камайтириш кўринишида акс этилади.
Бу масалани ечишда функционал ҳолатлар бўйича оптималлаштириш масалаларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Биринчи функционал ҳолат: Бу ҳолатда меваларни қуритиш учун аппаратни ўзи ўрганиб чиқилади.
Иккинчи функционал ҳолат: Бу ҳолатда меваларга дастлабки ишлов бериш ва ИҚ-конвектив қуритиш жараёни ўрганиб чиқилади. Оптималлаштириш масаласи ишлов бериш вақти ва энергияга кетган ҳаражатларни камайтиришга қаратилади.
Q1 = Nпред. dmin и Q2 = Nсушка∙dmin.
бу ерда: Q – умумий бажарилган иш
бунда, Q = (Q1 + Q2) min
Учунчи функционал ҳолат: Иситиш, транспортер ва меваларга ишлов бериш жараёни ўрганиб чиқилади. Бунда меваларни юзасига энергияни бир текисда узатилиш масалалари кўриб чиқилади.
Туртинчи функционал ҳолат: Нурни қайтаргичлар кўриб чиқилади. Бунда нурни бир текисда тарқалиши, қайтаргич шакли, баландлиги танланиши кўриб чиқилади.

  1. ИҚ-қиздириш элементи кўриб чиқилади. Бу ҳолатда ИҚ-нурларни тўлқин узунлиги бўйича мос элемент танлаб олинади. Тўлқин узунлигини оптимал қиймати 2,8 мкм.

  2. Транспортёр элементлари кўриб чиқилади. Бунда ИҚ-нурларни максимал тушишини таъминловчи элементни танланади.

  3. Мевалар кўриб чиқилади. Бунда кўп мезонларни таъкидлаб ўтиш мумкин: а) намликни максимал йўқотиш W 15-19%; б) меваларни сифати имкон даражасида юқори бўлиши Кmax; в) ишлов бериш вақти кичик min. Қуритилган меваларни юқори сифатли бўлишини таъминлашда меваларни температураси белгиланган қийматдан ошмаслиги керак ttбелгиланган; Dmax; dW/dhmin; бу ерда D – диффузия коэффициенти.

Бундан ташқари «мева ва ҳаво» тизими шаклланади. Унда қуритилаётган мевадаги намлик ҳавода мувозанат ҳолатига ўтади: а) ҳаво; б) намлик ва бошқа аралашмалар.
Бешинчи функционал ҳолат: Қуритилаётган меваларни кимёвий таркиби эътиборга олинади. Унда қанд, витамин, сув, микроэлементлар ва оқсиллар миқдори кўриб чиқилади.
Унда: GGном., Gвитаминmax, WWбелгиланган, Gмик.max бўлиши керак.
Масалани ечими жараёнда температурани чегаравий қийматига риоя қилиш билан белгиланади: tt белгиланган 650С.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, энергияни сарфи қуйидаги параметрларга боғлиқ бўлади: қатлам қалинлиги, шакли, иситиш элементи, уни геометрик жойлашуви, мева ва нурлатгич орасидаги масофа.
Натижаларга математик ишлов бериш йўли билан юқоридаги омилларни қийматлари аниқланди. Масалан, иссиқлик оқимини бир текисда тақсимланишини таъминлашда ва мевадан намликни йўқотишда иссиқлик оқими зичлиги q=0,9-1,5 кВт/м2, мевани юзасидан нурлатгичгача бўлган масофа Н=0,10-0,20 м, қатлам қалинлиги 3-10 мм, маҳсулот температураси 55-650С, импульс-пауза зонасида иссиқлик оқими зичлиги q=25-30 кВт/м2, тўлқин узунлиги =1,1 мкм, намликни йўқотилишини тезлаштиришдаги сув молекулаларини энергияни ютиш бўйича тўлқин узунлиги =2,8мкм бўлиши керак.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling