Доцент, б ф. н. Г. С. Турсинбаеванинг “ботаника” фанидан “Қопловчи тўқима ва уларнинг турлари”


-5 балл Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги


Download 4.43 Mb.
bet5/5
Sana20.09.2023
Hajmi4.43 Mb.
#1682962
1   2   3   4   5
Bog'liq
4438 63 203559 Копловчи Дарс ишланма

0-5 балл

Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги
0-5 балл

Жами балл





























































15 – 13 балл - «аъло»


12 – 10 балл - «яхши»
9 – 6 балл - «коникарли»
0 - 8 балл - «коникарсиз»


3-илова




Қопловчи тўқима. Қопловчи тўқима ўсимликларни ташқи муҳит билан чегаралаб туради. Уларнинг кўпчилиги теккис, ҳужайра оралиқсиз, тирик ҳужайралардан ташкил топган. Қопловчи тўқималар келиб чиқиши ва тузилишига кўра учга: эпидерма, перидерма ва пўкак (ритидом)га бўлинади.





3.1.-илова






Турли ўсимликлардаги тўқималарнинг тузилиши (парадермал кесимда): А-саксовул, Б-қушбарг, В-далачой, Г-маккажўхори, Д-туясингрен, Е-аморфа.


Эпидерма
Эпидерма (юнон. эпи-устки томондан) новданинг апикал меристемасини ташқи қаватидан (протодермадан) ҳосил бўлади ва барг, новда ва бошқа ёш органларни ташқи томонидан қоплаб туради. Эпидерма ҳужайралари тирик бир-бирлари билан ҳужайра оралиқсиз (оғизчалардан ташқари) зич жойлашган бўлиб, ўсимликларнинг сув буғлатишига тўсқинлик қилади.
Эпидерма мураккаб тузилган тўқима бўлиб: асосий эпидерма ҳужайраларидан, оғизчалар ва унинг атрофидаги ҳужайралардан, трихомалардан, яъни эпидерма ҳужайраларидан ҳосил бўлган туклар, ўсимталардан ташкил топган.
Оғизчалар икки ловиясимон ҳужайраларнинг туташувидан ва улар орасидаги ҳужайралар аро бўшлиқдан иборат. Ҳужайра аро бўшлиғи вақти-вақти билан кенгайиб, торайиб транспирация ва газ алмашинувини тартибга солиб туради. Оғизчалар атрофидаги ҳужайралар эпидерманинг бошқа ҳужайрларидан фарқ қилиб, оғизчалар билан биргаликда, оғизчалар аппаратини ташкил этади.
Трихомалар. Баъзи эпидерма ҳужайралари ташқари томонга ўсимталар ҳосил қилади ва улар трихомалар (юнон. трихос - тук) деб аталади. Трихомаларнинг тузилиши ва шакли ҳар бир ўсимлик тури, туркуми, оиласи учун хос бўлиб, ўсимликлар систематикасида диагностик белгилар сифатида фойдаланилади. Трихомалар бажарадиган вазифасига қараб: безсимон ва қопловчи бўладилар
4-илова



Эпидерманинг асосий хўжайралари

Оғизчалар

Трихомалар

Безсимон

Қопловчи


Турли типдаги трихомалар (туклар): 1,2 – оддий, бир ҳужайрали; 3,4 – оддий кўпҳужайрали; 5,6 – юлдузсимон; 7 – шохланган; 8,9 – илашувчи, цитолистли; 10 – қўзиқоринсимон; 11 – пуфакчасимон кристалли; 12 –сургич-симон; 13,14 – эмергенцлар, 15,22 – безчали туклар; 23-аччитурувчи.


-илова______Перидерма.'>5-илова





Перидерма. Перидерма бирламчи эпидерма тўқимасининг ўрнига келадиган кўп қаватли иккиламчи қопловчи тўқимадир. Перидерма шакли ва вазифаси жиҳатидан турлича бўлган ҳужайралар бирлашмасидан ташкил топган:

  1. феллема (пўкак) ҳимоя вазифасини бажарувчи;

б) феллоген пўкак камбийси перидерманинг қалинлашуви учун хизмат қилувчи;
в) феллодерма феллогенни озиқлантирувчи қават.
Феллоген бир қаторли меристема ҳужайраларидан иборат бўлиб, унинг бўлиниши натижасида органларнинг ташқи томанига феллемани (пўкакни), ички тамонига феллодермани ҳосил қилади.




Перидерманинг тузилиши: фл- феллема, фг-феллоген, фд-феллодерма, кл-колленхима.


5.1.-илова


6-илова





Пўкак
Айрим дарахтларнинг танасида, кўп йиллар мобайнида янги перидерма қаватларининг пайдо бўлишидан ҳосил бўлади. У янги перидерма қаватининг ичкарисида ётган тўқималарнинг бир неча маротаба такрорланишидан ҳосил бўлади.




Эман дарахтининг пўкак қисми: 1-5 перидерма; 6-ўлик пўстлоқ паренхимаси; 7-друзлар; 8-тошсимон ҳужайралар; 9-склеренхима толалари.

7-илова






1 A.Fahn.PlantAnatomy.NewYork.University.USA2011.10bob,152bet



Download 4.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling