2.1.9. Наф олувчи – Суғурта қилдирувчи томонидан ушбу Шартнома бўйича суғурта товонини олувчиси сифатида тайинланган ва Шартномада кўрсатилган шахс.
2.1.10. Суғурта муддати – Суғурта полисида кўрсатилган давр. Шартнома томонлар имзолаган муддатдан кучга киради ва 30,11,2022 йилгача амалда бўлади. Ушбу шартнома билан шартлашилган, суғурта шартномаси кучга киргандан кейин содир бўлган суғурта ҳодисаларига нисбатан тадбиқ этилади ва суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.
2.1.11. Суғурта қилдирувчининг зиён кўриши эҳтимоли – Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг зиён кўриши эҳтимоли бўлиб, қарз шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган, қарзнинг тўлиқ муддати тугагунга қадар суғурта ҳодисасига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай шарт-шароит ҳисобланади.
3-БЎЛИМ. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ МИҚДОРИ
ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
3.1. Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофоти (ҚҚС)сиз 000 000 000,00 (юз миллион) сўмни ташкил этади.
3.2. Суғурта мукофоти ушбу суғурта шартномаси имзоланган кундан бошлаб 5 (беш) иш кунидан ошмаган муддатда тўланади.
Суғурта мукофоти тўлови босқичма-босқич амалга оширилган тақдирда, суғурта полиси суғурта мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб бўлган муддатга тақдим этилади.
3.3. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи ёки Қарздор томонидан суғурта мукофоти 5 (беш) кун ичида тўланмаса, Суғурта шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади. Навбатдаги суғурта мукофоти тўловлари кечиктирилганда, Суғурталовчининг суғурта шартномаси бўйича мажбуриятлари тўхтатиб қўйилади ва 5 (беш) кун ичида Суғурта қилдирувчи хабардор қилинади. Суғурта мукофоти тўлови тўланган пайтдан бошлаб суғурта шартномасининг амал қилиши яна тикланади. Суғурта мукофоти тўловлари 15 (ўн беш) кун ичида тўланмаса, Суғурталовчи суғурта шартномасини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
3.4. Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофотининг тўланган санаси бўлиб Суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушган сана ҳисобланади.
3.5. Суғурта мукофоти Қарздор томонидан ҳам тўланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |