Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог


Download 241.5 Kb.
bet9/11
Sana27.02.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1234363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қарзни қайтмаслиги юридик шахслар учун 3 янгиси (1)

10-БЎЛИМ. СУБРОГАЦИЯ
10.1. Агар Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига суғурта товони тўлаб берилса, тўланган товон миқдорида етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар шахсга нисбатан қопланган зарар миқдорида даъво қилиш ҳуқуқи Суғурталовчига ўтади.
10.2. Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига унга ўтган даъво қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган тегишли ҳужжат ва далилларни тақдим этиши ва маълумотларни етказиши шарт.
10.3. Агар Суғурта қилдирувчи, етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг даъво қилиш ҳуқуқидан воз кечса, ёки Суғурта қилдирувчининг айби билан даъво қилиш ҳуқуқидан фойдаланишнинг имкони йўқотилса, шунингдек суғурталовчининг тегишли ёзма розилигисиз гаровга олинган мол-мулкнинг таъқиқини бекор қилса Суғурталовчи Суғурта қилдирувчидан тўланган суғурта товонини қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
10.4. Агар Суғурта қилдирувчи етказилган шикаст ва зарарлар учун учинчи шахслардан товон пулини олган тақдирда, Суғурталовчи ушбу шартнома шартларига кўра тўланиши лозим бўлган суғурта товонининг учинчи шахслардан пул кўринишида ёки мол-мулк қийматида олинган сумманинг ўртадаги фарқини қоплаб беради.


11-БЎЛИМ. ШАРТНОМАНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
11.1. Ушбу Суғурта шартномаси уни томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва ушбу Шартномада кўрсатилган муддат мобайнида амалда бўлади. 
11.2. Ажратилган қарз тўлиқ гаров ёки бошқа таъминот турлари билан таъминланган ҳолларда, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг талаби билан суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.
11.3. Суғурта қилдирувчи ва Қарздор Суғурта шартномасидан исталган пайтда воз кечиши мумкин. Суғурта қилдирувчи ёки Қарздор томонидан ушбу шартнома муддатидан аввал бекор қилинганда, тўланган суғурта мукофоти қайтариб берилмайди.
11.4. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
а) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи томонидан суғурта мукофоти шартномада кўрсатилган муддат (5 (беш) кун ичида) ва миқдорда тўланмаганда;
б) амал қилиши муддати тугаганда;
в) томонларнинг келишувига мувофиқ;
г) Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи олдидаги мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажарганда;
д) ушбу шартнома суд қарорига кўра қонуний кучга эга эмас деб тан олинса;
е) Суғурта қилдирувчи фаолияти тугатилса, Суғурта қилдирувчини қайта ташкил этилганлиги (қўшилиш, сотиб олиниши ва ш.к.) муносабати билан, суғурта шартномасида алмаштирилиш ҳолатлари бундан мустасно;
ж) Суғурта қилдирувчини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб тан олиниши;
з) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида келтирилган бошқа ҳолатларда.
11.5. Суғурта шартномаси муддатидан аввал томонлардан бирининг ёзма аризасига биноан бу ҳақда бекор қилиш мўлжалланган санага қадар 10 (ўн) кундан кечиктирмасдан хабар қилиниши шарти билан бекор қилиниши мумкин.
11.6. Агар Суғурталовчининг ушбу шартномани муддатидан аввал бекор қилиш талаби, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи ёки Қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли берилган бўлса, у ҳолда тўланган суғурта бадали қайтариб берилмайди.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling