Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог


Download 241.5 Kb.
bet2/11
Sana27.02.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1234363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қарзни қайтмаслиги юридик шахслар учун 3 янгиси (1)

2-БЎЛИМ. УМУМИЙ АТАМАЛАР
2.1. Қуйида келтирилган, ушбу шартномада фойдаланилган атамалар, агар бошқача келишилмаган бўлса, қуйидаги маъноларга эга:
2.1.1. Қарз шартномаси- Қарздор ва Наф олувчи ўртасида «____»июнда тузилган қарз шартномаси.
2.1.2. Қарзнинг тўлиқ муддати- қарз шартномасига кўра, қарз ажратилган кундан бошлаб, сўндириш жадвали бўйича белгиланган охирги тўлов санасига қадар бўлган муддат бўлиб, Қарздор ушбу муддат ичида қарзни тўлиқ сўндиришни амалга ошириши лозим.
2.1.3. Суғурта полиси – суғурта шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи ва суғурта қилдирувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки бир қисми тўлангандан кейин бериладиган ҳужжат. Суғурта полиси суғурта шартномасининг таркибий ва ажралмас қисми ҳисобланади.
2.1.4. Суғурта пули – қарзнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисмига тенг, суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурталовчининг ушбу Суғурта шартномаси бўйича Суғурта қилдирувчи олдидаги мажбуриятлари ҳажмининг чегарасини ўзида акс эттирувчи пул маблағлари миқдори. Қарз шартномасига кўра, қарз ажратилиши ва ундан фойдаланиши билан боғлиқ бўлган фоизлар, пеня ҳамда жарималар суғурта пули ҳисобига кирмайди.
2.1.5. Суғурта мукофоти – Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи ёки Қарздор Суғурталовчига ушбу Шартнома билан келишилган тартиб ва муддатда тўлаши шарт бўлган, суғурта пулига фоиз нисбатида олинувчи суғурта учун тўлов.
2.1.6. Суғурта ҳодисаси – ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса бўлиб, у содир бўлганда Суғурталовчининг бевосита ушбу Шартномада келтирилган шартлар асосида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига суғурта товонини тўлаш мажбурияти юзага келади.
2.1.7. Суғурта товони – суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур шартнома шартлари асосида Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг зарарларини қоплаш учун суғурта пули доирасида тўланадиган пул маблағлари миқдори.
2.1.8. Қарздорнинг банкротлиги – Қарздор Суғурта қилдирувчининг ва бошқа қарзорларнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажариш учун мол-мулки етарли эмаслиги, Қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда банкрот деб тан олиниши.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling