Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог


-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 241.5 Kb.
bet5/11
Sana27.02.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1234363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қарзни қайтмаслиги юридик шахслар учун 3 янгиси (1)

7-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ушбу Шартнома амалда бўлган муддатда:
7.1. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг ҳуқуқлари:
7.1.1. Ушбу Шартнома бўйича Суғурталовчидан маслаҳатлар олиши;
7.1.2. Гаровга қўйилган ва қарз ҳисобига харид қилинган мол-мулкни қарз шартномасининг амал қилиш муддати давомида суғурта қилдириши;
7.1.3. Қарз тўлиқ сўндирилганда суғурта шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш учун Суғурталовчига ариза билан мурожаат қилиш;
7.1.4. Суғурта полиси йўқолган тақдирда унинг дубликатини олиши;
7.1.5. Суғурталовчи билан келишган ҳолда ушбу Шартномага ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиши;
7.2. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг мажбуриятлари:
7.2.1. Суғурта ҳодисаси рўй беришининг олдини олиш учун барча чораларни кўриши;
7.2.2. Қарз шартномаси шартларининг эҳтимолий ўзгаришлари бўйича, шу жумладан қарз мажбурияти бўйича шахсларнинг ўзгариши юзасидан Суғурталовчига маълумотларни тақдим этиши;
7.2.3. Қарздор томонидан Қарз шартномаси бўйича қарздорликни сўндириш жадвали бузилиши ҳақида ёки қарз маблағлари мўлжалланган мақсадларда фойдаланмаслиги ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида хабар қилиши;
7.2.4. Қарздан мақсадли фойдаланишни мониторингини ўтказиш санасига қадар Суғурталовчини бу борада хабардор қилиш ва унинг вакилига мониторингда қатнашиш имконини бериш;
7.2.5. Суғурта шартномасини тузаётганда хабар қилинган шарт-шароитлардаги ўзига маълум муҳим ўзгаришлар ҳақида зудлик билан ёзма равишда Суғурталовчини хабардор қилиш, хусусан:
а) бизнес режа/ТИА ёки қарз шартномасига тааллуқли бошқа ҳужжатларда кўрсатилган лойиҳанинг ижро муддатларини бузилиши;
б) қарз шартномасига мувофиқ молиялаштириладиган битим, шартномаларнинг шартларини ўзгариши;
в) қарз шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишига таъсир этиши мумкин бўлган Қарздорнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тугатилиши ёки тўхтатилиши;
г) қарздорнинг корхонаси қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши кутилаётганда;
д) гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан ундириш чораси кўрилиши ва ш.к.;
е) давлат идоралари томонидан Қарздорга нисбатан молиявий жазо чораларини қўлланилиши;
ж) ҳисобот чораги мобайнида Қарздорнинг фойдаси камайиши.
7.2.6. Суғурталовчининг сўровига кўра Қарз шартномаси/Бизнес режа/ТИА лойиҳасини, Қарз шартномасига тааллуқли бошқа ҳужжатларни амалга ошириш/ижросини мониторинг қилиш, шунингдек суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ва тафсилотларини аниқлаш учун зарур маълумотлар ёки ахборотларни тақдим этиши;
7.2.7. Суғурталовчи талаб қилиши мумкин бўлган ҳужжатлар, яъни зарарлар сабаблари ва миқдорига тааллуқли, етарли далилларни тақдим этиши;
7.2.8. Суғурталовчига суброгация тартибида ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни тақдим этиши ҳамда барча маълумотлардан хабардор қилиши, шунингдек уларнинг тегишли ёзма розилигисиз гаровда бўлган мол-мулкларнинг таъқиқини бекор қилмаслиги;
7.2.9. Юридик манзил ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда бу ҳақда ўзгариш санасидан бошлаб 10 календарь кунидан кечиктирмай хабар қилиши;
7.2.10. Қарз шартномаси бўйича гаров предмети бўлган мол-мулкка нисбатан ундириш чоралари қўлланса, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш шартларини дастлаб келишиши, хусусан мол-мулк сотиладиган қийматни келишиб олиши;
7.2.11. Қарздорни банкрот деб тан олиниши тўғрисида қарзорлар томонидан судга мурожаат этганда, Суғурталовчини ишда учинчи шахс сифатида жалб этиш;
7.2.12. Ушбу шартнома амалда бўлган муддатда Суғурталовчидан олинган ахборотни сир сақлаши, Суғурта қилдирувчи ва/ёки Қарздор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат идораларига ахборот тақдим этиши шарт бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling