Донишқишлоқ латифалари”даги ҳақиқатлар. Мусиқали театр режиссорлиги 2- босқич талабаси Давлатов Жавлонбек
Download 48.34 Kb.
|
maqla
- Bu sahifa navigatsiya:
- Матмусанинг қалпоғи”
- Матмусанинг тандири”
- Матмусанинг дутори”
- Матмусанинг чархпалаги”
- Қизиқувчан Матмуса”
- Матмусанинг уйланиши”
- Фойдаланилган адабиётлар: "Воҳидов, Эркин". Энциклопедик луғат . 1
Олиб борган у ерлик.
“Матмусанинг лагани” латифасида Матмуса шаҳарга бориб чиройли лаган ҳарид қилади, сўнг ўйга толиб оворагарчиликнинг олдини олиш мақсадида синиб қолса қайтиб бормаслик учун шу ерда ҳамён ва вақтини илгари суриб, лаганни синдириб, бира тўла чегалатиб қайтиши билан ўқувчини кулдиришни уддалаган. Машойихлар гапи бор Иш кўзини бил, деган. Ҳар юмушда эртанинг Ҳисобини қил, деган. Бу иши билан у иккита ишни бирдан қиладиган, халқона тил билан айтганда “бир ўқ билан икки қуённи баравар урадиган уддабурон”лигини ҳам кўрсатган. “Матмусанинг қалпоғи” латифасида Матмуса янги қалпоқ сотиб олади. Қалпоғи кўзига шунчалар чиройли кўринадики, нақ сувсар ё олмахондек ялтирайди. Улфатлари билан бу қалпоқни ювмоқчи бўлиб рестаранга киради Хўп ичдилар ўйламай, Ҳисоб-китоб қилмоқни. Охирида пул етмай, Топширдилар қалпоқни. Бундай Матмусалар ҳозирги ҳаётимизда ҳам учраб туради. “кўрмаганнинг кўргани қурсин” қабилида иш қилиб охирида ҳечнарсасиз қолади. Ушбу шеърда ҳар нарсада меъёрни ушлаш кераклигига даъват бор. “Матмусанинг тандири” латифасида Матмусанинг зиқналиги, қилолмайдиган ишига бош қотириб ишни нотўғри қилиши, ва охир оқибат ўзи тандир ичида қолиб кетиши тасвирланган. “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деганларидек, ҳар бир ишни ҳам ўз устаси қилса максадга мувофиқ бўлади.2
Ҳазрат Навоийнинг “дурадгор ва маймун” ҳикоясида ҳам шундай нарса тасвирланган: Бир куни дурадгор дарахт кесиб, ундан чиройли нарса ясаб турганини кузатиб турган маймун дурадгор кетгач қолиб кетган тешасини олиб дарахтдан бирор нарса ясамоқчи бўлади. Бироқ думи дарахтнинг ёриғи орасига қисилиб, узилиб кетади. Шундай экан инсон ҳам билмаган ишига беҳуда уриниб ўзига муаммо орттирмасдан аввал шу ишни яхши ўрганиши керак. Шу билан бирга Матмусани бутунлай қоралаш ҳам тўғри эмас, чунки у аёлининг сўзини ерда қолдиришни ўзига эп кўрмайди. Айтишади-ку “эр-хотин қўш ҳўкиз” деб оилада ҳамжиҳатлик, аҳил-иноқлик, меҳр-оқибат, тенглик бўлса барака бўлади. Эр-хотинни бир-бирига боғлаб турувчи фарзандлардир. “Болалик уй бозор” деб бежиз айтишмаган, шунингдек, болалар улғайган сари ота-онага қўшқанот бўлишади. Шунингдек, у бирор ишни қилолмаса қўлимдан келмайди деб ўтирмайди, шундан бўлса керак у кулолчилик, савдогарлик, ҳаттоки рассомликка ҳам қўл урган. Айтишадики “йигит кишига қирқ ҳунар оз” деб. Демак унинг ҳунармандлигига эътибор қаратадиган бўлсак, уй-рўзғорга керак бўладиган тандирни ҳам қуриб битказишга аҳд қилади. Сўнг енг шимариб, болаларини ҳам атрофига йиғиб лой қориб тандирга ўзи қолип бўлиб ишга киришади. Сўнг офтобда куйиб, пишиб ва ниҳоят тайёр бўлган тандирдан чиқишга ақли етмай қолади. Бунинг сабаби бир томонда унинг илмсизлиги бўлса иккинчи томондан тежамкорлиги бўлиши мумкин. Бу латифанинг маъноси ортиқча тежамкорлик ҳам қандайдир кўнгилсизликка олиб келиши мумкин. “Матмусанинг дутори” латифасида ўзимизнинг Матмусавойнинг савдогарлик соҳасида тажрибаси талайгина бўлгани сир эмас. Ёнғоқнинг шиқирлашига ишқибоз одамлардек унинг ҳам бирор нарсага ишқибоз бўлса арзон-қимматига қараб ўтирмайди. Битта қўйнинг пулига дутор сотиб олгани,қилган ишларидан мағрурланиб, олиб келган дуторини ҳар битта элементигача эътибор бериб ўтади. Ҳатто бастакорликни ҳам “қойил” қилади. Чалган куйини ҳам номлашда ҳеч иккиланмай “Муножот” деб номлаб қўяди. Хотинини қойил қолдириш мақсадида қилган ишларидан мақтанишни ҳам жойига қўяди. Алқисса шу: Машшоқлар Қидиришни ташласин. Керак пардани топган Матмусалар яшасин! “Матмусанинг чархпалаги” латифасида кучи кўп-у ақли кам Матмусанинг қишлоқдошлари олдида доно кўринишини хоҳлаб, чархпалакни тескари ўрнатиб, қишлоққа зиён келтиради. От кўтардим тиш билан, Кулди фақат одамлар. Арзимаган иш билан Топди ҳурмат одамлар. Баъзи одамлар борки дунёга танилишнинг турли усулларини излашади, лекин беш бармоғимиз тенг бўлмаганидек инсонларнинг ҳам ўй-қарашлари ҳар хил. Бунақа одамларни “қош қўяман деб кўз чиқаради”ганларга қиёслаш мумкин. “Қизиқувчан Матмуса” ўз номи билан қизиқувчанлиги сабаб ҳеч нимани кўздан қочирмайди, ҳаттоки симёғочнинг учидаги қоғозни ҳам эътиборсиз қолдирмайди.Шу қизиқувчанлиги ба”зан ўзига панд беради. Қизиғи шуки, янги, оппоқ кўйлагини бўёқ қилиб бўлганида тарвузи қўлтиғидаб тушиб, шоирлиги тутиб кетади ва қуйидаги тўрт йўл шеърни битади. «Эй, одамлар, билишдан Ўзингизни тийманглар. Қизиқувчан бўлсангиз Янги кўйлак кийманглар!» Бу шеърни ёзишидан мақсади одамларга қизиқувчанлик сабаб ёмон аҳволга тушиб қолмасликларидан огоҳлантириш десак хато бўлмайди. “Матмусанинг уйланиши”ни кўрадиган бўлсак, қишлоқ одамларини соддалигидан шаҳарликлар фойдаланган ва таннозхонимларнинг макрига учиб ул санамга уйланиб қайтиши аёлларнинг макри қирқ туяга юк бўлганини ҳам кўрсатиб ўтган, шу билан бирга бу латифада биров пиширган ошга бошқа биров эгалик қилиши ҳам акс эттирилган. «Алвон-алвон шиорлар Пайдо бўлар ҳар жойда: «Янгиликка — катта йўл!» «Тўққиз ойни — уч ойда!» Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоир ва адиб Эркин Воҳидов 2016-йил 30 май куни 79 ёшида вафот этди. Марҳум атоқли ўзбек шоири Абдулла Орипов дўстиниг хотирасига атаб қуйидаги шеърни ёзган эди
Абдулла Орипов 02-июн 2016-йил Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки ёзувчи Эркин Воҳидов ушбу юмористик асарнинг жанридаги таг негизида аччиқ ҳақиқатларни ҳам акс эттирган. Адиб бир даврнинг ўзида тангани икки тарафига ҳам ифода бериб ўтган ва шу билан бирга Донишқишлоқ одамларининг феъл атвори, маданияти, турмуш тарзига ҳам тариф берган. Ёзувчи Эркин Воҳидовдан ўлмас, умрбоқий асарлар қолдики бу асарларни келажак авлодга етказиб беришимиз ҳар биримизнинг бурчимиз эканини англашимиз керак. Биз ушбу қолдирадиган асарларимиз билан келажак авлоднинг дунёқараши шаклланишига туртки бўламиз. Фойдаланилган адабиётлар: "Воҳидов, Эркин". Энциклопедик луғат. 1. Тошкент: Ўзбек совет энциклопедияси. 1988. п. 166. 5-89890-002-0. Эркин Вахидов. Литературе.уз (русча). Асл нусхадан архивланди (14.02.2012). 11.02.2012. Мўминова, Муножат (23.10.2020). "„Инсон“ қасидасини 8 тилда қўшиқ қилиш ғояси қандай пайдо бўлди?". Юз. Қаралди: 24.10.2020. (2016) Ўзбек адиблари. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. Download 48.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling