Майдалаш жараёнининг умумлашган қонуни. - Қаттиқ жисмларни майдалаш ва деформациялаш жараёни албатта энергия сарфи билан кузатилади. У эгилувчан пластик деформация ҳосил бўлишига ва молекулаларни боғланиш кучини забт этишга сарф бўлади, сўнгра жисм парчаланади ва янги умумий юзаси катта бўлган жисмлар ҳосил бўлади.
- Эгилувчан деформация натижасида ташқи кучлар таъсирида жисмда энергия йиғилади. Жисмга ташқи кучлар ҳаракати тўхтагандан кейин бу энергиянинг бир қисми қайтарилади.
Ребендер П.А. майдалашнинг умумлашган қонунини -
- Бу ерда: А0 - деформация жараёнига ва майдаловчи машина ишчи органларининг емирилишига сарф бўладиган энергия сарфи;
- mу - майдаланадиган материал заррачаларини деформация циклининг сони;
- σр-майдаланадиган материални парчаловчи кучланиш;
- V- парчаланадиган материалнинг ҳажми;
- Е-материалнинг эгилувчанлик модули;
- ω - материалдан 1 см2 янги юза ҳосил бўлишига сарфланган энергия;
- S=Sк-Sн-қайта ҳосил бўлган юза катталиги;
- = (Sк/Sн) =in- ўлчамсиз кўпайтирувчи, машина конструкциясидан боғлиқ ҳолда янги юзани ҳосил қилиш жараёнини тавсифлайди. Бу ифода n майдаланиш шартига боғлиқ кўрсаткич (заррача қанчалик майда майдаланса, у ҳолда n > 0 бўлади) .
Майдалаш жараёнининг энергия сарфини камайтириш учун қуйидагиларни бажариш керак: - - майдалаш машиналарининг ишчи органларини (қаттиқлигини ошириш) тайёрлашда қўлланадиган материалларнинг эгилувчанлик деформациясини камайтириш , уларни ейилишига чидамлилигини ошириш;
- - парчаланадиган маҳсулот заррачаларининг деформация циклини камайтириш (my);
- - майдаланадиган маҳсулотни парчаловчи кучланишини камайтириш (Gp), бунга гидротермик ишлов беришни рационал режимларини қўллаш натижасида эришиш мумкин, яъни донларнинг мустаҳкамлигини олдиндан камайтириш (майдалашгача);
- - тайёр маҳсулотларнинг (ун, ёрмачалар, омухта емлар) белгиланган фракцияли таркибини олиш ва заррачаларни керагидан ортиқ даражада майда бўлишига йўл қўймаслик керак, бу S ва ни кўпайишига олиб келади, бунга қўшимча энергия миқдори сарф бўлади.
- олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |