Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида
- "Дори воситалари сотиб олиш ва сотишда қатнашувчи воситачилар сонидан қатъий назар улгуржи савдода 15%гача, чакана савдода эса 20%гача, умумий 35%гача савдо устамаси қўлланиши белгиланган".
Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. - Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
- Дорихона филиалининг мудири фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
- Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига дорихоналар томонидан риоя этилиши керак.
- Дори воситалари дорихоналарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланилишига рухсат этилган дори моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади.
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Тайёрлашга рухсат этилган дори воситалари рўйхатига киритилмаган дори воситаларини тайёрлаш таъқиқланади.
- Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, шунингдек уларни сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган тартибда дорихоналар томонидан амалга оширилади.
- Юқорида келтирилган фармацевтика фаолияти йўналишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2009 йил 20 майдаги №157 сон буйруқ билан фармацевт кадрлар лавозим номенклатураси ва лавозим низомлари тасдиқланган.
Малакавий тоифа фармацевт кадрлар аттестацияси натижаларига кўра берилади. Аттестация жараёнида иштирок этиш фармацевт кадрларнинг эҳтиёрига кўра амалга оширилади. Малакавий тоифа олишни ҳоҳлаган мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги аттестация комиссиясига ариза билан мурожаат қиладилар ва охирги 3 йилдаги фаолият бўйича ҳисобот топширадилар. Аттестация комиссияси хулосасига кўра фармацевт кадрларга категория берилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этилади. - Малакавий тоифа фармацевт кадрлар аттестацияси натижаларига кўра берилади. Аттестация жараёнида иштирок этиш фармацевт кадрларнинг эҳтиёрига кўра амалга оширилади. Малакавий тоифа олишни ҳоҳлаган мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги аттестация комиссиясига ариза билан мурожаат қиладилар ва охирги 3 йилдаги фаолият бўйича ҳисобот топширадилар. Аттестация комиссияси хулосасига кўра фармацевт кадрларга категория берилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этилади.
- Фармацевтика ташкилотларида (дорихоналарда) фармацевт кадрдан ташқари фаолият юритиш учун имаъмурият-бошқарув (бош бухгалтер, бухгалтер, кассир) ва ёрдамчи ходимлар (қадоқловчи, санитар ювувчи), шунингдек, хизмат кўрсатувчи (фаррош, юк ташувчи, хайдовчи)лар ҳам штат жадвалига киритилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |