Дори воситалари билан чакана савдо қилиш қоидалари


Download 0.72 Mb.
bet7/10
Sana21.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1106302
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 Чакана савдо қилиш қоидалари (3) (1)

Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз амалдаги фармацевтикага оид таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режа ва фан дастурларини хорижий ривожланган давлатлардаги фармацевтика таълими билан солиштирдик. Таҳлил натижаларида республикамиздаги фармацевтикага оид таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларида қуйидаги фанлар: фармакогенетика, фармацевтик радиокимё, фармацевтик ҳуқуқ, ветеринария учун дори воситалари, фармацевтлар учун электрон манбалар фанлари, дастурларда мавжуд эмаслиги аниқланди. Шунингдек, республикамиз таълим йўналишларида мавжуд, аммо Европа давлатларида ўқитилмайдиган фанлар қаторига: хаёт фаолияти хавфсизлиги, сиёсатшунослик, доривор ўсимликлар ресурсшунослиги, метрология, каби фанларни киритиш мумкин.

  • Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз амалдаги фармацевтикага оид таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режа ва фан дастурларини хорижий ривожланган давлатлардаги фармацевтика таълими билан солиштирдик. Таҳлил натижаларида республикамиздаги фармацевтикага оид таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларида қуйидаги фанлар: фармакогенетика, фармацевтик радиокимё, фармацевтик ҳуқуқ, ветеринария учун дори воситалари, фармацевтлар учун электрон манбалар фанлари, дастурларда мавжуд эмаслиги аниқланди. Шунингдек, республикамиз таълим йўналишларида мавжуд, аммо Европа давлатларида ўқитилмайдиган фанлар қаторига: хаёт фаолияти хавфсизлиги, сиёсатшунослик, доривор ўсимликлар ресурсшунослиги, метрология, каби фанларни киритиш мумкин.
  • Таҳлил натижаларида, республикамиздаги таълим йўналишларининг умумкасбий ва мутахассислик фанлари номлари бўйича ва ишлаб чиқариш амалиёти муддатлари бўйича 90%га Европа давлатлари олий ўқув юртлари ўқув режалари билан бир хил эканлиги аниқланди. Маълумки Европа давлатларида фанларни ўзлаштиришда урғу асосан мустақил таълимга қаратилган, бунда аудитория машғулотлари ҳафтасига 18-24 соатни ташкил қилади. Қуйидаги жадвалда фанларни тайёргарлик цикллари бўйича таҳлили келтирилди.

Жадвалдан кўриниб турибдики, республикамизда тиббий биологик фанлар ўртасидаги фарқ 8,0% га, фармацевтик технологияга оид фанлар бўйича эса 5,0%га тенг. Ўз навбатида республикамиз таълим йўналишларининг ўқув режаларидаги соатлар умумий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлар Европа давлатларидан анча юқори. Ушбу таҳлил натижалари Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари томонидан Соғлиқни сақлаш (фармацевтика) таълим соҳаси бўйича ишлаб чиқилаётган ДТС ва таълим йўаналишлар (мутахассисликлар)ининг малака талабларини ишлаб чиқишда инобатга олинди.

  • Жадвалдан кўриниб турибдики, республикамизда тиббий биологик фанлар ўртасидаги фарқ 8,0% га, фармацевтик технологияга оид фанлар бўйича эса 5,0%га тенг. Ўз навбатида республикамиз таълим йўналишларининг ўқув режаларидаги соатлар умумий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлар Европа давлатларидан анча юқори. Ушбу таҳлил натижалари Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари томонидан Соғлиқни сақлаш (фармацевтика) таълим соҳаси бўйича ишлаб чиқилаётган ДТС ва таълим йўаналишлар (мутахассисликлар)ининг малака талабларини ишлаб чиқишда инобатга олинди.
  • Шунингдек, ДТС ва малака талабларини ишлаб чиқишда фармацевт кадрларнинг замонавий шароитдаги ўрни, янгиликларга мосланувчанлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда, бунда фармациянинг ривожланиб келаётган тармоқлари бўйича билим ва кўникмаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда (фармакоиқтисодиёт, фармакоэпидимиология, биофармация, нанотехнология, сифат менежменти, стандартизация, клиник фармация, дорилардан оқилона фойдаланиш каби масалалар).

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling