Жавонларни деворлар билан 0,6-0,7 м оралиғида, шипдан камида0,5 м ва полдан 0,25 м оралиғида жойлаштириш зарур. Деразаларга нисбатан жавонларни жойлаштиришда, ўтиш жойлари ёритилган бўлиши керак ва жавонлар орасидаги масофа камида 0,75 м ташкил қилиш керак. Бу жавондаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиш учун эркин киришни таъминлайди. - Жавонларни деворлар билан 0,6-0,7 м оралиғида, шипдан камида0,5 м ва полдан 0,25 м оралиғида жойлаштириш зарур. Деразаларга нисбатан жавонларни жойлаштиришда, ўтиш жойлари ёритилган бўлиши керак ва жавонлар орасидаги масофа камида 0,75 м ташкил қилиш керак. Бу жавондаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиш учун эркин киришни таъминлайди.
- Кимёвий омборлар ва дорихона хоналарини тоза сақлаш учун мунтазам равишда (кунига камида 1 марта) рухсат этилган дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланган ҳолда, нам усул билан тозаланади.
- Ёзда қуёшли томонда жойлашган деразалар ва витриналар ойналар ташқарисидан ёки панжаралар орасида жойлашган қуёшдан сақловчи пардалар (жалюза, тентлар ва бошқалар) билан таъминланиши зарур.
- Бинони вентиляция қилиш учун ишлатиладиган дераза панжаралари ёки деразалар, дарчаларининг катталиги 2х3 мм дан ошмайдиган металл ёки пластмассадан ишланган бўлиши керак.
- Ишлаб чиқариш биноларида парда, гиламлар, ўсимлик гуллари, деворий газеталарнинг, бўлиши ман этилади. Бунинг учун дорихонадаги, кабинетлар, коридорлар, дам олиш хоналари мавжуд.
- Дорихона ходимлари учун санитар-гигиеник талаблар
- Дорихона ходимлари учун санитар-гигиеник талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дорихоналар учун санитария қоидалари ва уларнинг гигиеник меъёрлари ва жихозларига қўйиладиган талаблар” (СанПин Р.Уз № 0337-16)да келтирилган. Унга кўра дорихона ходимлари қуйидаги қоидаларга амал қилишлари шарт:
- -дорихона ходимлари ишга келганда устки кийим ва пояфзалини алмаштириши зарур;
- -иш бошлашдан аввал ходим қўлларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дорихоналар учун санитария қоидалари ва уларнинг гигиеник меъёрлари ва жихозларига қўйиладиган талаблар” (СанПин Р.Уз № 0337-16)нинг 1-иловасига мувофиқ ювиши керак;
- -ҳожатхонага киришдан аввал иш кийими ечилиши ва ташрифдан сўнг қўлларни ювиш ва дезинфекция қилиш зарур;
- -дорихонадаги иш кийими ва пояфзалидан ташқарига чиқиш ман этилади.
- Дорихонада ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилган ходимларнинг иш жойлари ва иш киймининг чўнтакларида дастрўмолдан ташқари шахсий буюмларни сақлаш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |