- Фармацевт кадрларга қўйиладиган замонавий талаблар, касб тавсифномаси
- Республикамизда жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган фармацевтика соҳаси фармацевт кадрлар малакасига қўйиладиган талабни ҳам кўриб чиқишни долзарб вазифа қилиб қўйди. Фармацевтика соҳасидаги кадр буюртмачилари ва истеъмолчилари бугунги кунда битирувчи нафақат фармацевтикага оид билим ва кўникмаларга эга бўлишини балки, мулоқат психологияси, ахборот технологиялари, хорижий тилларни билишини ҳам талаб этмоқдалар.
- Ўз навбатида фармацевт кадрларнинг квалификацион тавсифномаси ҳам, замон талабига мувофиқ ўзгариб бормоқда.
- Республикамизда фармацевт кадрлар билан таъминловчи ягона ОТМ – Тошкент фармацевтика институтида бугунги кун амалиёти талаблари асосида янги таълим йўналишлари, мутахассисликлар ташкил этилмоқда, фан дастурлари мунтазам янгиланиб борилмоқда. Ушбу жараёнда замонавий технологиялар, бошқарув тизими, таҳлил услубларининг ривожланиб бориши, таълим стандартларини ҳам такомиллаштиришни тақазо этмоқда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мақсадларини рўёбга чиқариш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг истиқболлари, жамият эҳтиёжи, фан, техника ва технология ютуқлари, кадрлар тайёрлаш борасида халқаро ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт соҳаларининг модернизациялашув шароитида кадрлар истеъмолчиларининг талабларини олий таълим тизими мазмунига тезкор жорий этилишига тегишли шароитлар яратиш, олий таълим давлат таълим стандартларини халқаро амалиётдаги академик стандартлар билан уйғунлаштириш ҳамда уларнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра республикамиздаги барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун малака талаблари ва билим соҳалари бўйича Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш белгиланди. - Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мақсадларини рўёбга чиқариш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг истиқболлари, жамият эҳтиёжи, фан, техника ва технология ютуқлари, кадрлар тайёрлаш борасида халқаро ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт соҳаларининг модернизациялашув шароитида кадрлар истеъмолчиларининг талабларини олий таълим тизими мазмунига тезкор жорий этилишига тегишли шароитлар яратиш, олий таълим давлат таълим стандартларини халқаро амалиётдаги академик стандартлар билан уйғунлаштириш ҳамда уларнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра республикамиздаги барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун малака талаблари ва билим соҳалари бўйича Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |