Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
IV. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, гувоҳнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Download 100.5 Kb.
|
352 22.12.2014
IV. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, гувоҳнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
14. Бош бошқарма дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ишларини белгиланган тартибда, тегишли бўлимлар орқали амалга оширади. 15. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат марказининг (кейинги ўринларда Давлат маркази деб аталади) ҳисоб рақамига ўтказилади. Тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисида берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. Хорижий ишлаб чиқарувчининг (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли шахснинг) рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, дубликат бериш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, Бош бошқарманинг кўрсатилган тартиботларни амалга оширишга харажатлари суммаси доирасида белгиланади. 16. Бош бошқарма тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризасини ариза қабул қилинган санадан бошлаб 180 иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беради ёки беришни рад этади. Рўйхатдан ўтказиш учун умумий белгиланган 180 иш кунидан ошмайдиган муддатга қуйидагилар киритилмайди: дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертизадан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ариза берувчи томонидан тегишли ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган 45 иш кунидан ошмайдиган муддат; клиник синовлар ўтказиш учун тегишли тартибда келишилган клиник базаларга ариза берувчи томонидан дори воситалари ва тиббий буюмлар намуналарини ҳамда клиник синовлар дастурларини тақдим этиш учун белгиланган 45 иш кунидан ошмайдиган муддат; бевосита клиник синовларнинг ўтказилиш муддатлари. 17. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади. 18. Бош бошқарма мазкур Низомга мувофиқ, амалга оширилган дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ишлари натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай тадбиркорлик субъектига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериши ёки бундай ҳужжатни беришнинг рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилиши керак. 19. Бош бошқарма дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини баҳолаш доирасида ишлаб чиқариш шароитларини, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини, сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги, қўллашда кутилаётган самаранинг инсон саломатлиги хавфига нисбатини дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида мустақил равишда ёки учинчи томонни ёхуд холис экспертларни жалб этган ҳолда қуйидаги экспертиза ишлари, текширувлар, синовлар, таҳлиллар, тадқиқотлар, ўрганишлар ва илмий-техник баҳолашларни ўтказиши мумкин: дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш; дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш шароитлари, ишлаб чиқарувчи муассасанинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва сифат назоратини олиб бориш қоидалари талабларига мувофиқлигини, сифатни бошқариш тизимини (дори воситаларининг сифатини мувофиқлаштирувчи халқаро стандартлар ишлаб чиқарувчи ташкилотда жорий этилган бўлса) баҳолаш, аниқлаш мақсадида инспекцион текширувлар ўтказиш; дори воситалари ва тиббий буюмларнинг лаборатория синовлари ва таҳлилларини ўтказиш; таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш; фармакологик, токсикологик тадқиқотлар ўтказиш; клиникадан олдинги тадқиқотлар, биоэквивалентлик синовлар ўтказиш. 20. Дори воситалари ёки тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказишда Бош бошқарма бўлимлари ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда қуйидагиларни амалга оширади: а) рўйхатдан ўтказиш бўлими: дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза қабул қилингандан сўнг ариза ҳамда унга илова қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг намуналари ва рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини бирламчи (дастлабки) экспертизадан (текширувдан) ўтказади. Экспертиза жараёнида ариза ва ҳужжатларни тақдим этишнинг мақсади, дорининг тури ва фармакотерапевтик гуруҳига мувофиқ мазкур Низомнинг 3 (дори воситалари учун) ва 3а (тиббий буюмлар учун) — иловаларида* талаб этилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади; буюртмачи билан дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича тегишли ёзишмалар олиб боради; бирламчи (дастлабки) экспертизанинг ижобий натижалари асосида Давлат маркази ва аризачи ўртасида шартнома тузилишини таъминлайди ва ҳисоб варақасини расмийлаштиради; белгиланган йиғим суммаси тадбиркорлик субъекти томонидан тўлангандан кейин дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза ҳамда илова қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг намуналарини ва рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Давлат марказига, Фармакология, Фармакопея, Янги тиббий техника қўмиталарига, шунингдек Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига (дори воситалари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этади; б) Давлат маркази лабораториялари: дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник қисмларини экспертизадан ўтказади; норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори воситалари ва тиббий буюмлар намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича синовлар ўтказади; синовлар баённомаларини, дори воситалари ёки тиббий буюмлар ҳужжатларини Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига тақдим этади; в) Фармакопея қўмитаси: дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини, лаборатория синовлари баённомаларини экспертизадан ўтказади; фан ва техниканинг замонавий ютуқларини, шунингдек таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларнинг физик-кимёвий хоссаларини ҳисобга олган ҳолда, ариза берувчидан норматив ҳужжатларга муқобил усулларни, қўшимча таҳлил қилиш кўрсаткичлари ва усулларини киритишни ёки уларни алмаштиришни талаб қилади; мустақил экспертларни жалб этган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади; текшириш усулларини такрорлаш мумкин бўлмаганда, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, сезгирлиги ва аниқлиги етарли бўлмаганда қўшимча синовлар, шунингдек норматив ҳужжатлар усулларига синовдан ўтказиш талаб қиладиган ўзгартиришларни киритиш учун Давлат марказининг тегишли лабораторияларига дори воситаларининг намуналарини ва ҳужжатларини юборади; дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди; тақдим этилган ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида Экспертлар кенгашига тавсиялар беради; г) Фармакология қўмитаси: фармакология ва (ёки) дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, фармакологик, токсикологик ва клиник қисмларини экспертизадан ўтказади; мустақил экспертларни жалб этган ҳолда фармакологик ва (ёки) дори воситаларининг ҳужжатларини экспертизадан ёки қайта экспертизадан ўтказади; синовлар турларини белгилайди, клиник синовлар ўтказиш учун тегишли клиник базаларни маъқуллайди, клиник синовлар дастурларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар беради ва уларни маъқуллайди; тақдим этилган маълумотлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига клиник синовларсиз ёки клиник синовлар асосида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида тавсиялар беради; дори воситаларини қўллаш бўйича йўриқномани ёки уларга киритиладиган ўзгартиришларни тасдиқлайди; фармокологик огоҳлик бўйича фаолиятни амалга оширади; д) Янги тиббий техника қўмитаси: рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, кимёвий, биологик, техник қисмларини, лаборатория таҳлиллари баённомаларини, шунингдек клиник (тиббий) синовлар материалларини экспертизадан ўтказади; мустақил экспертларни жалб этган ҳолда тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади; тиббий буюмларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, аккредитациядан ўтган лабораторияларда ёки тиббий буюмларнинг ўрнатилган жойида синовларнинг амалга оширилишини таъминлайди; клиник (тиббий) синовлар дастурларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар беради ва клиник (тиббий) синовлар дастурларини келишади; синовлар турларини белгилайди, клиник (тиббий) синовлар ўтказиш учун тегишли клиник базаларни маъқуллайди; тиббий буюмларнинг клиник синовлари ўтказилишини назорат қилади; тиббий буюмларни қўллаш ва маркировка қилиш бўйича йўриқномаларни ёки уларга киритиладиган ўзгартириш ёки қўшимчаларни тасдиқлайди; тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатларини келишишга ёки тасдиқлашга тайёрлайди; тақдим этилган ҳужжатлар ва экспертларнинг хулосалари асосида Экспертлар кенгашга тиббий буюмларни клиник синовларсиз ёки клиник (тиббий) синовлар асосида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида тавсиялар киритади; е) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси: таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжуд бўлган дори воситаларининг рўйхат ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказади; таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжуд бўлган дори воситаларини экспертизадан ўтказишда давлат назоратида бўлган гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатида ушбу моддаларнинг мавжудлигини, уларни тиббиётда қўллашга рухсатномаларни, шунингдек уларни шифокор рецепти бўйича бериш зарурлигини кўриб чиқади ҳамда Фармакология ва Фармакопея қўмиталарига таклифлар киритади; ж) Фарминспекция: янги дори шакли ёки тиббий буюмнинг турини ишлаб чиқариш, сифатини назорат қилиш ташкил этилган тақдирда дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш ва сифатни назорат қилиш шароитларининг ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда сифатни назорат қилиш қоидаларига мувофиқлигини текширади; текшириш натижаларига кўра дори воситаси ва тиббий буюмнинг тегишли турини ишлаб чиқариш ва сифатини назорат қилиш шароитларининг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома беради; з) Халқаро стандартларни фармацевтика соҳасига жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими текшириш натижаларига кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш корхонасининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Текшириш Экспертлар кенгашининг Фармакопея ва Фармакология қўмиталари экспертларининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича хулосалари асосида қабул қилинадиган қарорига биноан амалга оширилади. 21. Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий техника қўмиталари, шунингдек Бош бошқарманинг бошқа бўлинмалари хулосалари асосида тиббиёт амалиётида дори воситаларини ва тиббий буюмларни қўллашга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида етти иш куни мобайнида қарор қабул қилади. 22. Бош бошқарма Экспертлар кенгаши қарори қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқаради. 23. Рўйхатдан ўтказиш бўлими Бош бошқарма буйруғига мувофиқ бир иш куни мобайнида субъектга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини ушбу Низомнинг 4 (дори воситалари учун) ва 4а (тиббий буюм учун) — иловаларига* мувофиқ расмийлаштиради ва беради (ёки юборади). * 2 — 4а-иловалар рус тилидаги матнда берилган. 24. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин: рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг, дори воситалари ва тиббий буюмлар намуналарининг ва бошқа талаб қилинадиган материалларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши; тадбиркорлик субъектининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги; тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги; ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни ўрганиш, тадқиқ қилиш, текшириш ёки бошқа илмий-техник баҳолаш (дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини характерловчи лаборатория ёки клиник (тиббий) синовларнинг) якунлари бўйича асослантирилган салбий хулосалар олиниши. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди. 25. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига ёзма шаклда, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ҳамда тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади ёки берилади (тақдим этилади). Тадбиркорлик субъекти рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас. 26. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ва экспертиза жараёнини давом эттириш Бош бошқарма томонидан субъектнинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Тадбиркорлик субъекти аризасининг такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Агар рад этиш сабабларининг тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилиши дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги хоссаларининг ўзгаришига олиб келса, у ҳолда ариза янгидан берилган ҳисобланади ва Бош бошқарма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади. 27. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Бош бошқарма томонидан илгари ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно. 28. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришнинг рад этилгани тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тадбиркорлик субъекти томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва Бош бошқарма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади. 29. Тадбиркорлик субъекти рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришнинг рад этилиши, шунингдек Бош бошқарма мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Download 100.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling