Доривор ўсимликлар туркумидан: Баргизубнинг хосиятлари ҳақида
Download 44.5 Kb.
|
Bargizubning foydali xususiyatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зубтурум – Подорожник
Bargizub Доривор ўсимликлар туркумидан: Баргизубнинг хосиятлари ҳақида Қадимдан доривор ўсимлик сифатида ишлатилувчи баргизубнинг яна бир номи - зубтурум. Абу Али ибн Сино баргизубни қон оқишини тўхтатишда ва яраларни тузатишда тавсия этган. Улуғ ҳаким бу ўсимлик ҳақида шундай дейди: “Оловдан куйган жойларга, учуққа, эшакемга, қулоқ ости шишларига фойда қилади. Баргларининг ширасини қулоққа томизилса, оғриқни босади, илдизи чайналса ёки қайнатмаси билан оғиз чайқалса, тиш оғриғини тўхтатади”. Тиббиётда асосан иккита – Бурга баргизуб ва Катта баргизуб турлари ишлатилади. Таркибида витамин С ва К, шиллиқ, аччиқ ва ошловчи моддалар, лимон кислота мавжуд. Баргизуб препаратлари балғам кўчириш, оғриқ қолдириш, бактерицид ва яллиғланишларни тузатиш хусусиятига эга. Баргизуб баргларидан тайёрланган дамлама ва қайнатма бронхит, бронхиал астма, кўкйўтал ва силни даволашда қўлланилади. Сархил баргларининг суви ошқозон кислоталиги пастлиги билан кечувчи сурункали гастритда, шунингдек, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасида фойда қилади. Бундай сув ошқозон шираси ажралишини яхшилайди, қонда гемоглобинни кўпайтириб, холестеринни камайтиради. Бундан ташқари, баргизуб препаратлари холецистит, буйрак яллиғланиши, сариқ касаллиги, дерматитни даволашда, бачадон, бавосил, ошқозондан қон оқишини тўхтатишда ишлатилади. Барги яраларга қўйилса, тузалишига ёрдам беради. Унутманг, баргизуб препаратлари ошқозон кислоталиги ортиқлиги билан кечувчи ошқозон ярасида тавсия этилмайди. Zubturum (Plantago) — zubturumdoshlar oilasiga mansub 1—2 va koʻp yillik oʻtlar turkumi. 260 tacha turi maʼlum. Oʻzbekistonda 6 turi uchraydi. 4 turidan dorivor oʻsimlik sifatida foydalaniladi. Barglari ildiz boʻgʻzida toʻp boʻlib joylashgan, bandli, keng tuxumsimon yoki keng ellipssimon, nashtarsimon va tasmasimon. Gullari poya va shoxlari uchida oddiy boshoq hosil qiladi. Me-vasi ikki yoki koʻp urugʻli. Bargi va urugʻi tarkibida S va K vitamin, karotin, shilimshiq oshlovchi va b. mod-dalar bor. Bargidan tayyorlangan damlama meʼda-ichak kasalliklarini, yaralarni davolashda, urugʻining shilimshiq eritmasi esa kuchsiz surgi sifatida ishlatiladi. Зубтурум – ПодорожникЗубтурум турлари Ўрта Осиё кенг тарқалган бўлиб, далаларда, йўл ёқаларида, экинзорларда, ўтлоқларда, ариқ ва дарё бўйларида,боғларда, ҳамда бегона ўт сифатида экинзорларда ўсади.Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларида учрайди. Зубтурум турлари кўп йиллик, калта ва йўғон илдизпояли ўт ўсимлик. Гул ўқи биттта ёки бир нечта, бўйи 10 – 70 см га етади. Барги бандли, кенг тухумсимон, кенг эллипссимон ( катта зубтурум ) ланцетсимон, чўзиқ ёки тор ланцетсимон, ўткир учли ( ланцетсимон зубтурум ) бўлади. Гуллари майда, кўримсиз, оддий бошоққа тўпланган. Меваси – тухумсимон, кўп уруғли кўсакча. Май – сентябр ойларида гуллайди ва маеваси пишади.Зубтурум гуллаганида барги йиғилади ва юпқа ёйиб, салқин ерда қуритилади. Меваси пишган вақтида йиғилади ва янчиб, элаб, тозалаб, уруғини ажратиб олинади. Зубтурум турлари таркибида аукубин гликозиди, аччиқ, шиллиқ ва ошловчи моддалар, витамин С ва К, каротин , сапонинлар, органик кислоталар, фактор – Т , оз миқдорда алколоидлар ва бошқа бирикмалар бор. Абу Али ибн Сино зубтурум барги билан қийин битадиган ва хавфли яраларни, шишларни, жигар, бўйрак, кўз ялиғланиши касалликларини даволаган ҳамда қон оқишни тухтатувчи дори сифатида ишлатган. Зубтурум уруғини яна жигар, бўйрак касалликларига даво қилган. Шу мақсадда барг ширасини беморга клизма қилган ёки уруғ қайнатмасини ичирган. Қон тупурганда ҳам уруғ қайнатмасини ичишга буюрган. медицинасида баргдан тайёрланган дамлама ёки барг шираси нафас йўллари, тери ва томоқ, кўз, йўғон ичак ялиғланиши, сўзак, безгак, турли яралар, кўйдирги ва ичакнинг юқумли касалликларини даволашда, шунингдек қон оқишларини (қон тупуриш, бурундан қон оқиш, қон аралаш ич кетиш, бавосил касаллигида) тўхтатиш учун ишлатилади. Булардан ташқари, зубтурум барги упка ва меъда раки касаллигини даволашда ҳамда нафас йўллари касалланганда балғам кўчирувчи дори сифатида қўлланилади. Ўсимлик уруғидан тайёрланган қайнатма ( баъзан қовурилган уруғини шакарга аралаштириб) қон аралаш ич кетиши ( айниқса болаларда ) , йўтал, иситма, қон тупуриш ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади.Бирор идишга янги узиб олинган ва майдаланган баргдан 3 ош қошиқ солиб, уни шакар ёки асал билан аралаштирилади ва устини ёпиб, илиқ плита устига қўйилади. Ажралган ширадан ҳар куни 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир чой қошиқдан юқорида айтиб ўтилган касалликларида ичилади. Download 44.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling