6.3−расм. Схемада вентильнинг белгиланиши
Аноддан катодга йўналишдаги кучланиш тўғри, катоддан анодга йўналишдаги кучланиш эса тескари кучланиш дейилади. Вентилдан оқиб ўтадиган ток ва вентилнинг асосий электр хусусиятлари унинг вольт-ампер тафсифи (ВАХ) I=ƒ(U) орқали характерланади. Вентиллар реал ва идеал вентилларга ажратилади. Идеал вентилда Rтўғ=0, мос равишда Uтўғ=0, Iтўғ ток эса ҳеч нарса билан чекланмайди, , яъни Uтес кучланишнинг ҳар қандайRтес= қийматида Iтес=0 бўлади. 6.3− расм. Схемада вентилнинг белгиланиши Реал вентиль қандайдир Rтўғ қаршиликка эга бўлади, шунинг учун талаб қилинадиган Iтўғ тўғри токни олиш учун вентилга маълум қийматдаги Uтўғ кучланишни бериш керак бўлади. Реал вентиль тескари йўналишда Rтес юқори қаршиликка эга бўлганлиги сабабли қандайдир Iтес тескари токни ўтказади (10.3−расм). Вентиллар бошқариладиган ва бошқарилмайдиган бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда асосан ярим ўтказгичли вентиллар селенли ва кремнийли диодлар, кремнийли бошқариладиган тиристорлар қўлланилади.
RC ГЕНЕРАТОРНИНГ ДИФФЕРЕНЦИАЛ ТЕНГЛАМАСИ, УЙҒОНИШ ШАР ТЛАРИ. RC – АВТОГЕНЕРАТОР. ГЕНЕРАЦИЯ ЧАСТОТАСИ. ВИН КЎПРИКЛИ АВТОГЕНЕРАТОР.
LC контурли АГ ёрдамида паст частотали сигналларни генерациялаш қийин, чунки L ва C ларнинг қийматлари ошган сари LC контур асллиги Q жуда камайиб кетади ва амплитуда баланси шарти бажарилмайди, индуктивлик L ўрамлари сони ошади, натижада йўқотиш қаршилиги r да ток катта қуввати сарф бўлади, L ва C ларнинг геометрик ўлчамлари ҳам катталашади. RC –генераторларда генерацияланадиган тебранишлар даври, ушбу RC билан ўлчамдош. R ва C ларнинг элементлар вақт даврийлиги қийматлари катта бўлгани билан геометрик ўлчамлари кичик қилиб танлаш мумкин, натижада генерация частотаси Герцнинг мингдан биридан бир неча юз кГц бўлиши мумкин. Худди LC автогенераторлардагидек, RC генераторларда ҳам амплитуда ва фаза баланси шарти бажарилиши керак. АЭ – биполяр транзистордан умумий эмиттер ёки майдон транзисторидан умумий исток схемаси бўйича фойдаланилса, уларнинг чиқишидаги кучланиш киришдагига нисбатан 1800 1800га ўзгаради. Фазалар баланси шарти бажарилиши учун уни яна га суриш керак. Фазаларни 1800 га суришни RC занжирчалар орқали амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |