Dropbox булутли платформаси мавзусини интерфаол усуллар асосида ўҚитиш методикаси


Download 1.32 Mb.
bet4/22
Sana18.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1562112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
BMI Abdug\'aniyev Bekzod

Битирув ишининг мақсади ва вазифалари: Ушбу лойиҳа иши Республикамизнинг олий ўқув юртларининг таълим йўналишларда тахсил олаётган талабаларни “Dropbox булутли платформаси” мавзусини интерфаол усуллар асосида ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
“Dropbox булутли платформаси” мавзусини ўқитишдан асосий мақсад  талабаларни булутли платформа мавзусини ўқитишни назарий ва амалий таҳлили, булутли технология, булутли технологияларнинг асосий турлари, булутли хизматларнинг афзалликлари ва камчиликлари каби билимларни ҳар томонлама таништиришдан иборатдир.
Лойиҳа ишининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги илмий фаразлар белгиланди, агарда:

  • талабалар булутли платформаси тўғрисидаги назарий билимларига эга бўлса;

  • талабаларда булутли таълим платформаси функциялари ва вазифалари тўғрисидаги назарий билимларига эга бўлса;

  • талабаларда Dropbox булутли таълим тизимини жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларига эга бўлса;

  • талабалар Dropbox булутли платформаси афзалликлари ва камчиликлари ҳақида билимларга эга бўлса.

Мазкур фаразлардан келиб чиқиб қуйидаги асосий вазифалар белгиланди:

  • Булутли платформа мавзусини ўқитишни назарий ва амалий таҳлил қилиш;

  • Булутли технологиялар асосида таълим тизимини ташкиллаштириш ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўлларини ёритиш;;

  • Dropbox булутли таълим тизимини ташкиллаштиришни ўрганиш;

  • Мавзу бўйича кейслар тайёрлаш;

  • Мавзусининг маъруза матни, дарс ишланмаси, интерактив методлар тўплами ва амалий топшириқлар яратиш.

Мавзу бўйича адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи(таҳлили):

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори (4-илова) да Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасида Таълим жараёнига «Булутли технологиялар»ни жорий этиш масаласи келтирилган.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони (1-ИЛОВА) да “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” да булутли технологияни амалиётга жорий этиш ва фойдаланиш масаласи келтирилган.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 23 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №797 - сонли Қарори. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг бевосита ҳамда касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишни таъминлаш мақсадида 6 та банд берилган.

  4. Н.Н.Азизхўжаева. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. Тошкент: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти. 2006 й. Мазкур ўқув қўлланмада таълимнинг моҳияти, тамойиллари ва мазмунининг асосий назариялари кўриб чиқилган.

  5. Ф.М.Закирова. Электрон ўқув-методик мажмуалар ва таълим ресурсларини яратиш методикаси. Методик қўлланма. - Т.: ОЎМТВ, 2010. -64 б. Методик қўлланма 17-064 рақамли «Билим олишнинг интеллектуал тизимини яратишни жорий этиш» амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида нашрга тайёрланган. Қўлланмада баён қилинган электрон ўқув-методик мажмуалар ва таълим ресурсларини яратиш методикаси ОЎМТВнинг 2010 йил 26 ноябрдаги "Мултимедиа технологиялари ва ўргатувчи компютер тренажерлари асосида электрон ўқув-услубий мажмуалар яратилишини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 462-сонли буйруғи асосида олий таълим муассасаларида синов тариқасида амалиётга жорий этилган. Қўлланма кириш, 4 боб, адабиётлар ва илова қисмларидан иборат.

  1. Анисимов А.М. MOODLE масофавий ўқитиш тизимида ишлаш. Таржима: таржимонлар- Нишанов А.Х., Анарбаева Ф.Ў. Ўқув қўлланма. 2-нашр, тузат. ва тўлдир.- Харков-ХНАГХ-2009.-317 бет.

  2. Голиш Л.В., Файзуллаева Д.М. Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш: Ўқув услубий қўлланма /Таълимда инновацион технология серияси. – Т.: 2010.- 149 б.

  3. Закирова Ф., Мухамедханов У., Шарипов Ш., Исянов Р., ЭсанбобоевФ., Доттоев С.. Электрон ўқув-методик мажмуалар ва таълим ресурсларини яратиш методикаси. Методик қўлланма.– Т.: ОЎМТВ, 2010. –64 б.


Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling