Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Йўғон ичакда овқатнинг ҳазм бўлиш жараёни


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

Йўғон ичакда овқатнинг ҳазм бўлиш жараёни. Йўғон ичакда 
овқатнинг ингичка ичакда ҳазм бўлмаган қисми (биринчи навбатда, ўсимлик 
клетчакаси) гидролизланади. Йўғон ичакда овқатнинг ҳазм бўлиши ингичка 
ичакда синтезланувчи ферментлар, шунингдек, йўон ичак деворида 
жойлашган ҳужайрларда ва микрофлора томонидан синтезланувчи 
ферментлар таъсирида амалга ошади. Йўон ичак деворининг механик 
1
Что такое ферменты печени, их нормы // [Электронный ресурс]. Режим доступа: http://goicb.by/news/... 
Дата обращения: 23.01.2019 г. 
2
АлАт: что значит эта аббревиатура в результатах анализа крови? // [Электронный ресурс]. Режим доступа: 
https://www.eg.ru/digest/alat-v-krovi.html Дата обращения: 24.01.2018 г. 


33 
стимуляцияси шароитида ферметлар синтезланиши фаоллашади. Йўғон ичак 
шираси ичак девори эпителиоцитларида синтезланади (рН=8,5–9).
Ўон ичак ферментларининг фаоллиги ингичка ичак ферментларига 
нисбатан паст қийматга эга бўлиб, таркиби – катепсин (оқсиллар 
гидролизида иштирок этувчи фермент), пептидаза, липаза, нуклеаза, 
ишфорий фосфатазадан ташкил топган.
Йўғон ичакда химус таркибида сувнинг сўрилиши (1–1,5 л/сутка) 
натижасида зичлик қиймати ортади, экскремент шаклланади (150–250 
г/сутка).
Ичак микрофлораси. Биологик организмларнинг филогенези жараёни 
давомида овқат ҳазм қилиш тизимида ҳар бир тур учун ўзига хос специфик 
таркибга эга бўлган микроэкологик тизим (микрофлора) шаклланган. Айрим 
касалликлар патогенезида айнан, микрофлора тур таркиби ва миқдорининг 
ўзгариши сезиларли даражада таъсир кўрсатиши қайд қилинади. Жумладан, 
айрим тадқиқотчилар томонидан амалга оширилган тадқиқотларда итлар 
организмида Bacillus subtilis ва Bacillus licheniformis бактерия штаммлари 
асосида ишлаб чиқарилган – «Белолин» пробиотик препарати овқат ҳазм 
қилиш тизимида микрофлора тур таркиби ва миқдорини меъёрий ҳолатга 
келтириши аниқланган
1

«Микрофлора» – биологик организмда филогенез ва онтогенез 
давомида симбиоз ҳолатда яшашга мослашган, тери қоплами, ички бўшлиқ 
органлар шиллиқ қаватида ҳаёт кечирувчи кўп сондаги микробиоценозлар 
йиғиндиси бўлиб, тиббиёт микробиологияси, фармакология ва фармацевтика 
нуқтаи назаридан, ичак микрофлорасини меъёрий ҳолатда ва патологик 
шароитда ўрганиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади
2
.
1
Ласковец Р.С. Влияние пробиотика «Белолин» на микрофлору кишечника собак и его применение для 
профилактики заболеваний желудочно–кишечного тракта // Материалы VI Международной научно–
практической конференции «Актуальные проблемы биологии, нанотехнологий и медицины». – г. Ростов–
на–Дону, 1–3 октября 2015 г.– С.75–76.
2
Бурмистров В.А. Нормальная микрофлора и ее значение для здоровья человека. препараты для 
профилактики и лечения дисбактериозов. – ООО НПЦ «Вектор–Вита». – Новосибирск, 2009. 


34 
Одам организми ошқозон–ичак тизимида турли хил, аэроб ва анаэроб 
грам мусбат ва грам манфий тавсифдаги микроорганизмлар ҳаёт кечиради ва 
уларнинг асосий қисми ингичка ичакнинг қуйи қисми ва йўғон ичакда 
жойлашади. Умумий ҳолатда, вояга етган одам организмида меъёрий ҳолатда 
ичак микрофлорасининг умумий оғирлиги ўртача ~2,5 кг ни ташкил қилиб, 
сон миқдори таҳминан ҳар 1 гр. фекалия миқдорига 10
12
–10
14
колония хосил 
қилувчи бирлик (КҲБ) ни ташкил қилади. Жумладан, ичак микрофлораси 
таркибида микроорганизмларнинг 395 та филогенетик гуруҳлари аниқланган 
1,2,3
.
Ичак микрофлорасини ўрганиш бўйича дастлабки тадқиқотлар 1681–
йилда Антони Ван Левенгук (Голландия) томонидан амалга оширилган. 
Жумладан, у одам аҳлати таркибида турли хил бактериялар ва 
микроорганизмлар мавжудлигини қайд қилган ва ичакда турли хил 
микроорганизмлар мавжуд бўлишини таҳмин қилган. 1850–йилда Луи 
Пастер томонидан бактерияларнинг ферментация жараёнидаги аҳамияти 
аниқланган, Роберт Кох томонидан патоген ва фойдали микроорганизмларни 
ажратиб олиш ва ўстириш услуби ишлаб чиқилган. 1886–йилда F.Esherich 
томонидан Bacterium coli communae ажратиб олинган ва тавсифланган. 1888–
йилда Илья Ильич Мечников томонидан организмда овқат ҳазм қилиш 
тизимида мавжуд бўлган микроорганизмлар интоксикация жараёнига 
қаршилик кўрсатиши мумкинлиги таҳмин қилинган. 1955–йилда Л.Г.Перетц 
томонидан ичак таёқчаси микрофлора таркибида патоген микроорганизмлар 
ривожланишига тўсқинлик қилувчи ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаган.
1
Г.Н.Дранник и др. Иммунная система слизистых, физиологическая микрофлора и пробиотики // Киев. Изд–
во «Полиграф плюс», 2009. 143 с.
2
Глушанова Н.А. Экспериментальное обоснование новых подходов к коррекции микробиоценоза 
кишечника: дис д-ра мед. наук: защищена 2006 г. ФГУН «Московский научно–исследовательский 
институт эпидемиологии и микробиологии им. Г.Н. Габричевского», 2006. 260 с. 
3
Грачева Н.М., Ардатская М.Д., Аваков А.А., Соловьева А.И. Сравнительная оценка клинико–лабораторной 
эффективности современных про– и пребиотических препаратов в коррекции дисбиотических нарушений 
желудочно–кишечного тракта // М.: Московский НИИЭМ им. Г.Н.Габричевского, 2010. 


35 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling