Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Протеинкиназа Секретин ВИП Зимоген гранулалари Ферментлар секрецияси Рецептор 2.7–расм.
Дуктуляр ҳужайралар
Секретин Вазоактив интестиналь пептид (VIP) Ацетилхолин Холецистокинин Нейротензин Бомбезин (GRP) Пептид гистидин изолейцин (PHI) Карбахол L–DOPA Субстанция Р Адреналин Соматостатин Простагландин (Е) Кортикотропин Пептид YY Панкреатик полипептид (РР) Кальцитонин Глюкагон Вазопрессин Шунингдек, айрим тадқиқотчилар томонидан овқат хазм қилиш тизими гидролазаларининг циркуляция механизми батафсил тавсифланган [Коротко, 2012; 49–53-б.]. Вояга етган, соғлом одам организмида ошқозон ости безида 1 суткада ўртача 1,5–3 л панкреатик шира ажралди (рН=8–8,5). Бунда панкреатик шира таркибидаги гидрокарбонатлар ошқозон ширасини (химус) нейтраллаш ва 12 бармоқли ичакда ошқозон ости бези ферментларининг оптимал функциясини таъминлайди. Ошқозон ости безида синтезланувчи шира таркиби гидрокарбонатлар, оқсилларга (10% гача) бой бўлиб, асосан оқсил, углевод ва липидларни парчаловчи ферментлар компексидан ташкил топган. 30 Протеинкиназа Секретин ВИП Зимоген гранулалари Ферментлар секрецияси Рецептор 2.7–расм. Ошқозон ости безида ациноцитларда секреция жараёнининг стимуляция механизмлари [Коротько, 2016; 4–15-б.]. Бу ерда: АЦХ – ацетилхолин; ХЦК – холецистокинин; ГРП – гастрин рилизинг– пептид; NOS – NO–синтаза; ФИФ 2 – фосфатидил–4,5–бифосфат; ИФ 3 – инозитол–1,4,5–трифосфат; АЦ – аденилатциклаза; ЭР – эндоплазматик ретикулум; ПКС – протеинкиназа С; КМ – кальмодулин, ДАГ – диацилглицерол; ВИП – Вазоактив интестиналь пептидни ифодалайди. Ошқозон ости безида протеолитик фаолликка эга бўлган ферментлар (трипсиноген, хемотрипсиноген, прокарбоксиполипептидаза) дастлаб ацинар ҳужайраларда нофаол шаклда синтезланади ва 12 бармоқли ичакнинг шиллиқ қавати ҳужайраларида синтезланувчи энтерокиназа ферменти таъсирида фаол шаклга ўтади. Ошқозон ости безининг протеолитик ферментлари оқсилларнинг парчаланиш реакциясини катализлайди, липолитик ферментлар (липаза, фосфолипаза) фосфолипид ва ёғларни парчалашда иштирок этади. Бунда муҳит таркибид Са 2+ ва сафро кислотаси тузлари мавжуд шароитда липидларнинг парчаланиш жараёни фаоллашади. Ошқозон ости безида синтезланувчи α–амилаза крахмалнинг парчаланишида иштирок этади. Агар, ошқозон ости безининг функцияси тормозланса, у ҳолда ичакда 31 овқат таркибидаги липидларнинг фақат ~40% ва оқсилларнинг ~50% қисмигина парчаланиши қайд қилинган 1 . Ошқозон ости безида 12 бармоқли ичакка тушувчи – трипсин, химотрипсин, карбоксипептидаза, нуклеаза, стеапсин, амилаза липаза ферментлари синтезланади. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling