5
КИРИШ
Одам организми термодинамик жиҳатдан очиқ
тизим сифатида
тавсифланувчи биологик организм сифатида меъёрий физиологик функция
бажариши учун доимий равишда озуқа моддалар талаб қилинади. Озуқа
моддалар (овқат) таркиби – оқсиллар,
углеводлар, ёғлар ва шунингдек,
витаминлар, минерал тузлардан ташкил топган.
Одам организмида истеъмол қилинган озуқа
моддалар турли хил
органлар тўқималари ҳужайраларида модда/энергия алмашинуви жараёнида
сарфланади. Бунда ташқаридан қабул қилинган озуқа моддалар овқат ҳазм
қилиш тизимида механик/кимёвий ишлов берилади ва қонга сўрилади. Бу
жараён –
овқатнинг ҳазм бўлиш жараёни деб номланади.
Овқатнинг ҳазм бўлиш жараёни – овқатнинг физик ва кимёвий қайта
ишланишидан ташкил топган мураккаб биологик жараён бўлиб, бунда овқат
таркибидаги органик моддалар қон ва лимфага сўрилиш имконини берувчи
мономерларгача
гидролитик парчаланади, овқатнинг сўрилмаган қисми
ташқи муҳитга дефекацияланади
1
.
Овқатнинг ҳазм бўлиш жараёни овқат ҳазм қилиш
тизимида амалга
ошади. Овқат ҳазм қилиш тизими – оғиз бўшлиги, ҳалқум, қиғилўнгач,
ошқозон, ичаклар ва орқа чиқарув (аналь) тешиги билан тугалланади.
Шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизими органлари таркибига – сўлак безлари,
жигар, ошқозон ости бези каби овқат таркибининг ферментатив ишлов
берилишини таъминловчи тизимлар ҳам киради.
Умумий ҳолатда, биологик организмда овқат ҳазм қилиш тизими турли
хил органлар тўқималари ҳужайраларида
амалга ошувчи пластик ва
энергетик алмашинув жараёнларини «
материал» билан таъминланиш
функциясини бажаради.
1
Медведева Г.А. Физиология пищеварения: учеб.–метод. пособие для студентов 2
курса всех факультетов
медицинских вузов // Гомель (ГомГМУ), 2017. – 48 с.