Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

Витамин хосил қилиш функцияси – йўғон ичакда яшовчи 
микрофлора ҳужайраларида В витамин, К витамин кабилар синтезланишини 
ифодалайди; 

Метаболик функция – қон ва овқат ҳазм қилиш тракти ўртасида 
эндоген/экзоген моддалар алмашинуви орқали таъминланади. 
 
1.3. Овқат ҳазм қилиш тизими функционал фаоллигини ўрганиш 
услублари 
 
Овқат ҳазм қилиш тизими структура/функциясини ўрганишда асосан 
тажриба ҳайвонларидан фойдаланилади. Жумладан, тажриба ҳайвонларидан 
ажратиб олинган овқат ҳазм қилиш тизими органлари фрагментларида in 
vitro шароитида овқат таркибидаги озуқа моддаларининг ҳужайралар 


14 
мембранаси даражасиги сўрилиш механизмларини ўрганиш мумкин. 
Шунингдек, тажриба ҳайвонларида овқат ҳазм қилиш безларига ўрнатилган 
фистула ёрдамида безларнинг функцияси ва унга турли хил омилларнинг 
таъсири ўрганилади.
Одам организмида овқат ҳазм қилиш тизими структура/функциясини 
ўрганишда Лешли–Красногорский томонидан ишлаб чиқилган катетер 
ёрдамида ҳазм безлари ширасини йиғиб олиш услуби; овқат ҳазм қилиш 
трактига махсус зонд киритиш услуби; эндоскопия; жағлар функциясини 
ўрганишда – мастикациография; чайнаш мускуллари функциясини 
ўрганишда – электромиография; ошқозон девори силлиқ мускуллари 
фаоллигини ўрганишда – электрогастрография; рентгенография; ультра–
товуш ёрдамида ташҳис қўйиш услубларидан фойдаланилади.


15 
II БОБ. ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИНГ БЎЛИМЛАРИ 
 
2.1. Овқатнинг оғиз бўшлиғида ҳазм бўлиш жараёни 
 
Оғиз бўшлиғида овқат ҳазм қилиш жараёнининг сенсор, мотор, 
секретор, сўрилиш функциялари амалга ошади. Шунингдек, сўлак таркибида 
лизоцим бактерицид фаолликка эгалиги қайд қилинади (ҳимоя функцияси). 
Оғиз бўшлиғида овқатнинг физик–кимёвий хоссаларига аниқлик киритилади, 
унинг яроқлилиги аниқланади, овқатга чайнаш орқали механик ишлов 
берилади, сўлак безлари шираси таъсирида ферментатив ишлов берилади. 
Овқат оғиз бўшлиғида 15–30 секунд давомида ишлов берилиши жараёнида 
таъм билиш, ҳарорат ва механик сезги рецепторлари орқали овқатнинг 
хоссалари ҳақида марказий асаб тизимига асаб импульслари шаклида 
ахборотлар узатилади. Ўз навбатида, эфферент асаб толалари орқали овқат 
ҳазм қилиш тизимининг барча бўлимларига буйруқ типидаги импульслар 
узатилади, овқат ҳазм қилиш трактининг мотор ва секреция функцияси 
фаоллашади.
Чайнаш – оғиз бўшлиғида овқатнинг тишлар ёрдамида механик 
майдаланиши ва сўлак билан аралаштирилиши жараёни ҳисобланади. 
Чайнаш функцияси бош миянинг чайнаш марказлари комплекси 
орқали регуляция қилинади. Оғиз бўшлиғида чайналган овқат 3 жуфт сўлак 
безлари – қулоқ яқинида жойлашган безлар, жағ остида жойлашган безлар ва 
тил остида жойлашган безлар, шунингдек танглай ва жағ соҳаси деворлари, 
тил юзасида жойлашган кўп сондаги майда безларда синтезланувчи шира 
таъсирида кимёвий ишлов берилади. Сўлак безлари синтезловчи сўлакнинг 
хоссаларига боғлиқ ҳолатда 3 та типга классификацияланади: 
1) Сероз безлар – таркибида муцин мавжуд бўлмаган, суюқ ҳолатдаги 
сўлак ишлаб чиқарувчи безлар (қулоқ яқинида жойлашган безлар ва тилнинг 
ён юзасида жойлашган майда безлар);


16 
2) Шиллиқ безлар – таркиби муцинга бой бўлган сўлак ишлаб 
чиқарувчи безлар (тил илдизи ва танглайда жойлашган сўлак безлари); 
3) Аралаш типдаги безлар – сероз/шиллиқ сўлак ажратувчи безлар 
(жағ ости безлари, тил ости безлари). 
Сутка давомида оғиз бўшлиғида сўлак безларида ~1,5 л сўлак ишлаб 
чиқарилади (2.1–расм).

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling