Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Сўлак безлари функциясининг регуляцияси


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

Сўлак безлари функциясининг регуляцияси. Оғиз бўшлиғида 
жойлашган таъм билиш, механо–, термо– ва хеморецепторлардан асаб 
импульслари афферент асаб толалари (n. lingualis, n. glossopharyngeus, n. 
laryngeus superior) орқали узунчоқ миянинг сўлак ажратиш марказига 
узатилади. Қулоқ олди сўлак безининг парасимпатик иннервацияси – n. 
1
Ферменты пищеварения // [Электронный ресурс]. Режим доступа: https://ru.wikipedia.org/wiki... Дата 
обращения: 23.01.2019 г. 


19 
glossopharyngeus асаб толаси ва жағ ости, тил ости сўлак безларининг 
парасимпатик иннервацияси – chorda lympani асаб толаси орқали амалга 
ошади. Шунингдек, симпатик иннервация қон томирлар ва сероз 
ҳужайралари функциясини регуляция қилади (2.3–расм).
n. lingualis
n. glossopharyngeus
n. laryngeus superior
Тил
n. glossopharyngeus
chorda lympani
Қулоқ олди сўлак бези
Жағ ости ва тил ости сўлак безлари
 
2.3–расм. Сўлак безлари функциясининг регуляция механизми.
 
Сўлак безлари функциясининг гуморал регуляцияси гастрин, 
калликреин, карбонат кислота орқали таъминланади. Бунда гастрин гормони 
таъсирида сўлак ажралиши фаоллашади, калликреин сўлак безларида қон 
циркуляциясини оптималлаштирш ва сўлак ажралишини фаоллаштирувчи 
таъсир кўрсатади, карбонат кислота таъсирида узунчоқ миянинг сўлак 
ажралиш маркази қўзғалиши таъминланади. 
Айрим 
ҳолатларда, 
жумладан 
парасимпатик 
асаб 
тизими 
гиперактивацияси, симоб тузлари таъсиридаги интоксикация, Паркинсон 
касаллиги, ошқозон ости бези дисфункцияси шароитида сўлак ажралиши 
кучайиши (гиперсаливация) кузатилиши мумкин. Шунингдек, безгак, диабет 
касаллиги, ботулизм, уремия, юз асаб толасининг фалажланиши шароитида 


20 
сўлак безларининг функцияси сусайиши (гипосаливация) қайд қилиниши 
мумкин. 
Ютиш – оғиз бўшлиғи ва ҳалқумда жойлашган рецепторлар, узунчоқ 
миянинг ютиш маркази функцияси билан боғлиқ рефлектор акт бўлиб, бу 
жараёнда оғиз, ҳалқум ва ошқозон мускуллари иштирок этади. Умумий 
ҳолатда сутка давомида одам организмида ~600 марта ютиш ҳаракатлари 
амалга оширилади. Ютиш рефлекси кетма–кетликдаги 3 та фазадан ташкил 
топади:
1) Оғизда амалга ошувчи тезкор ютиш (~1 секунд давомийликда); 
2) Ҳалқумда амалга ошувчи тезкор ютиш (~1 секунд давомийликда) 
жараёни узунчоқ миянинг ютиш маркази орқали регуляция қилинади; 
3) Ошқозонда амалга ошувчи ютиш (~5–10 секунд давомийликда) 
жараёни асаб тизими ва шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизми деворида 
жойлашган силлиқ мускуллар функционал фоллигига боғлиқ ҳисобланади.
Ютиш жараёнида овқат луқмаси (~5–15 мл) бурун бўшлиғига 
кирмаслиги учун юмшоқ танглай юқорига кўтарилади, шунингдек нафас 
йўллари ёпилади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling