21
Ошқозоннинг овқат ҳазм қилишга оид бўлмаган функциялари –
эритропоэз жараёнида
иштирок этиш; қон таркибида
рН гомеостази
таъминланишида иштирок этиш; ошқозон
шираси таркибидаги HCl
таъсирида бактерицид/ҳимоя функцияси; экскретор функцияси;
эндокрин
функуцияси (ошқозон шиллиқ қаватида APUD–тизими ҳужайраларида
серотонин, гастрин, глюкагон синтезланади); моддалар алмашинувида
иштирок этишдан ташкил топади.
Ошқозонда қорин оч ҳолатда
рН=~6 га тенг бўлган шира синтезланади
(~50 мл), овқатланиш жараёнида ошқозон ширасининг
рН қиймати ортади.
Сутка давомида ошқозонда ~2–2,5 л шира ажралади. Ошқозон
шираси
эпителий қаватида жойлашган, морфологик жиҳатдан ўзаро фарқланувчи
ҳужайраларда синтезланади.
Сут эмиш даврида ошқозон шираси таркибида HCl, химозин, пепсин,
липаза функция бажариши аниқланган.
Ошқозон деворида жойлашган безларда 3 та типдаги ҳужайралар
аниқланган:
1)
Асосий гландулоцитлар – протеолитик
ферментлар комплексини
синтезлайди;
2)
Париеталь гландулоцитлар – HCl синтезлайди;
3)
Мукоцитлар – муцин, мукополисахаридлар, гастромукопротеид ва
биокарбонатларни синтезлайди.
Ошқозон шираси – рангсиз суюқлик бўлиб, таркиби ~99,5%
сув ва
~0,5–1% органик/анорганик моддалардан ташкил топган.
Париеталь гландулоцитларда Н
2
СО
3
диссоциацияси жараёнида Н
+
ва
3
HCO
хосил бўлади ва фаол транспорт йўли билан Н
+
/К
+
–АТФаза
функцияси ёрдамида ошқозон бўшиғига ташилади. Ошқозон бўшлиғида Н
+
ва Cl
–
ионларидан HCl хосил бўлади (2.4–расм).