Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Овқатнинг ошқозонда ҳазм бўлиш жараёни


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

2.2. Овқатнинг ошқозонда ҳазм бўлиш жараёни 
Ошқозонниг физиологик сиғими (ҳажми) одам организмида 
онтогенезнинг дастлабки ~7–10 мл га тенг бўлиб, энтераль овқатланиш 
жараёни бошланиши даврида 40–50 мл, 10–50 суткада 80 мл гача 
катталашади. Навбатдаги ёш даврларида ошқозон ҳажми катталашади ва 1 
ёшда 250–300 мл, 3 ёшда 400–600 мл, 10–12 ёшда 1300–1500 мл га тенг 
ҳисобланади.
Ошқозоннинг овқат хазм қилишга оид функциялари – овқатнинг 6–10 
соат давомийлигида сақланиши; секретор функция; мотор функция; сўрилиш 
функцияларидан ташкил топади.


21 
Ошқозоннинг овқат ҳазм қилишга оид бўлмаган функциялари – 
эритропоэз жараёнида иштирок этиш; қон таркибида рН гомеостази 
таъминланишида иштирок этиш; ошқозон шираси таркибидаги HCl 
таъсирида бактерицид/ҳимоя функцияси; экскретор функцияси; эндокрин 
функуцияси (ошқозон шиллиқ қаватида APUD–тизими ҳужайраларида 
серотонин, гастрин, глюкагон синтезланади); моддалар алмашинувида 
иштирок этишдан ташкил топади.
Ошқозонда қорин оч ҳолатда рН=~6 га тенг бўлган шира синтезланади 
(~50 мл), овқатланиш жараёнида ошқозон ширасининг рН қиймати ортади. 
Сутка давомида ошқозонда ~2–2,5 л шира ажралади. Ошқозон шираси 
эпителий қаватида жойлашган, морфологик жиҳатдан ўзаро фарқланувчи 
ҳужайраларда синтезланади.
Сут эмиш даврида ошқозон шираси таркибида HCl, химозин, пепсин, 
липаза функция бажариши аниқланган.
Ошқозон деворида жойлашган безларда 3 та типдаги ҳужайралар 
аниқланган: 
1) Асосий гландулоцитлар – протеолитик ферментлар комплексини 
синтезлайди; 
2) Париеталь гландулоцитлар – HCl синтезлайди; 
3) Мукоцитлар – муцин, мукополисахаридлар, гастромукопротеид ва 
биокарбонатларни синтезлайди. 
Ошқозон шираси – рангсиз суюқлик бўлиб, таркиби ~99,5% сув ва 
~0,5–1% органик/анорганик моддалардан ташкил топган.
Париеталь гландулоцитларда Н
2
СО
3
диссоциацияси жараёнида Н
+
ва 

3
HCO
хосил бўлади ва фаол транспорт йўли билан Н
+

+
–АТФаза 
функцияси ёрдамида ошқозон бўшиғига ташилади. Ошқозон бўшлиғида Н
+
ва Cl
– 
ионларидан HCl хосил бўлади (2.4–расм).


22 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling