Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

Ошқозоннинг мотор функцияси. Ошқозоннинг мотор функцияси 
овқатни вақтинча сақлаш, ошқозон шираси билан аралаштириш, химусни 12 
бармоқли ичакка томон йўналишда порция шаклида ҳаракатлантиришдан 
ташкил топган. Овқат ошқозонга тушганидан кейин дастлаб – рецептив 
релаксация, яъни ошқозон девори мускулларининг вақтинча бўшашиши 
амалга ошади. Навбатдаги босқичда, яъни 5–30 минутдан кейин ошқозон 
девори мускулларининг перистальтик (1–4 см/сек), систолик, тоник типдаги 
активацияси қайд қилинади. Химус ошқозон ва 12 бармоқли ичакда босим 
фарқи асосида ва ошқозон девори мускуллари функцияси таъсирида 
ҳаракатланади. Ошқозон сфинктерининг очилиши жараёни регуляциясига 
химус рН қиймати сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
2.3. Овқатнинг ичакларда ҳазм бўлиш жараёни 
Одам организмида овқат ҳазм қилиш тракти умумий ҳолатда ички 
бўшлиқли, ~8–12 метрни ташкил қилувчи тизим бўлиб, қўшимча органлар 
сифатида – тишлар, тил, сўлак безлари, ошқозон ости бези, жигар, ўт пуфаги 
қайд қилинади. Овқат азм қилиш тракти ички бўшлиғи шиллиқ қават, мускул 
қавати ва сероз ташқи қобиқ структурадан ташкил топган
1
(2.5–расм). 
 
1
Евстафьева Е.В., Залата О.А., Тымченко С.Л., Зинченко С.А. Использование альтернативных методов при 
изучении физиологии пищеварительной системы // Симферополь, 2012. – С.9. 


25 
Қон томирлари
Асаб толалари
Ташқи сероз қават
Ҳазм безлари
Ворсинкалар
Лимфа фолликулалари
Мускуллар
 
 
2.5–расм. Овқат ҳазм қилиш тракти қаватларининг умумий 
структура тузилиши.
 
Овқат ҳазм қилиш жараёнидаги 12 бармоқли ичакнинг аҳамияти
12 бармоқли ичак (duodenum) ингичка ичакнинг бошланғич бўлими бўлиб, 
узунлиги ёнма–ён жойлаштирилган 12 та бармоқ узунлигига (25–30 см), эни 
4–6 см га тенг ҳисобланади. 12 бармоқли ичак тақасимон шаклга эга бўлиб, 
шунингдек айрим ҳолатларда ҳалқасимон ёки V ҳарфи шаклида ҳам бўлиши 
мумкинлиги аниқланган ва унинг ботиқ шаклдаги қисми ошқозон ости 
безини ўраб туради. Жигар ва ошқозон ости бези ферментларининг йўллари 
12 бармоқли ичакка қуйилади. Шунингдек, ичакнинг ушбу бўлими шиллиқ 
қавати 
ҳужайрларида 
айрим 
гормонлар 
(секретин, 
панкреозиминхолецистокинин, ошқозон функциясини тормозловчи пептид, 
вазоактив интестиналь пептид, мотилин, энтероглюкагон) синтезланади. 
Шундай қилиб, 12 бармоқли ичакда оқсиллар, ёғлар ва углеводлар 
ферментатив парчаланади, нуклеаза иштирокида нуклеопротеидлар 
метаболизми амалга ошади
1
.
Ошқозодан химуснинг 12 бармоққа тушишидан кейин овқатнинг 
ичакларда ҳазм бўлиш жараёни бошланади. Ичакда кислотали муҳитга эга 
1
Определение α–амилазы в сыворотке крови и ее значение при исследовании ЖКТ в КДЛ // [Электронный 
ресурс]. 
Режим 
доступа: 
https://infourok.ru/opredelenie-amilazi-v-sivorotke-krovi-i-ee-znachenie-pri-
issledovanii-zhkt-v-kdl-3162171.html Дата обращения: 23.01.2019 г. 


26 
бўлган химус ошқозон ости бези, ичакда синтезланувчи ва шунингдек, сафро 
суюқлиги 
таркибида 
мавжуд 
бўлган 
бикарборнатлар 
таъсирида 
нейтралланади. Овқат 12 бармоқли ичакда ошқозон ости бези ферментлари 
таъсирига учрайди.
Ингичка ичакда энтеропептидаза (нофаол трипсогеннинг фаол 
шаклдаги 
трипсинга 
айланиши 
реакциясини 
катализлайди), 
аланинаминопептидаза, сахараза, мальтаза, изомальтаза, лактаза, липаза, 
эрепсин ферментлари синтезланади
1
.
Шунингдек, ингича ичакда яшовчи микроорганизмлар овқат ҳазм 
қилиш жараёнида иштирок этувчи бир қатор ферментларни синтезлаши қайд 
қилинган.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling