Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

Жағнинг чайнаш мускуллари
Тил ости бези йўллари очилувчи соҳа
Тил ости сўлак бези йўллари
Жағости сўлак безлари йўллари
Тил ости сўлак бези
Мускуллар
Қулоқ олди сўлак бези
Қулоқ олди сўлак безининг йўли
Қулоқ олди сўлак бези
 
2.2–расм. 
Оғиз бўшлиғида сўлак безларининг жойлашиш 
топологияси.
Мальтаза ферменти мальтозани глюкозагача парчаланиши реакциясида 
биокатализатор сифатида иштирок этади.
Протеаза, липаза ва РНКаза ферментларининг оғиз бўшлиғида овқат 
ҳазм бўлиши жараёнида аҳамияти сезиларсиз даражада бўлиши қайд 
қилинади. Сўлак таркибида муцин овқат луқмасининг намланиши, 
шаклланиши ва унинг ютилишини осонлаштириш функциясини бажаради. 
Сўлак таркибида лизоцим патоген бактерияларнинг мембранасига бузувчи 
таъсир кўрсатади ва организмнинг носпецифик антибактериал ҳимоя 
тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Оғиз бўшлиғи (cavum oris) – лаблар, лунж, танлай, ҳалқум билан 
чегараланувчи, овқат ҳазм қилиш тизимининг бошланғич қисми 
ҳисобланади. Тил (lingua, s. glossa) юзасида таъм билиш рецепторлари 
жойлашган мускулли орган бўлиб, овқат таъмини билиш, чайналган овқат 


18 
луқмасини механик аралаштириш функцияларини бажаради. Оғиз 
бўшлиғида механик/кимёвий ишлов берилган овқат луқмаси ҳалқумга томон 
сурилади. Ҳалкум (pharynx) оғиз бўшлиғи ва қизилўнгач ўртасидаги оралиқ 
чегара бўлиб, бурун бўшлиғи ва ҳиқилдоқ билан туташади. Қизилўнгач 
(esophagus) овқат луқмасининг ошқозонга узатилишини таъминловчи қисм 
ҳисобланади. Ошқозон (ventriculus, s. gaster) кириш қисми, асосий қисми ва 
ичакка томон чиқиш қисмидан (pylorica) ташкил топган. Ошқозон ички 
юзаси бурмали шиллиқ қаватдан тузилган бўлиб, ушбу қават ҳужайраларида 
фермент синтезловчи безлар жойлашган. Ошқозон шиллиқ қавати юзасида 
эпителий ҳужайралари сўрғичларни (ворсинка) хосил қилади. Ингичка 
ичакнинг (intestinum tenue) бошланғич қисми 12 бармоқли ичак деб 
номланиб, ўрта қисми – оч ичак ва навбатдаги қисми йўғон ичакка уланиш 
фрагментини ташкил қилади.
Оғиз бўшлиғида α–амилаза (птиалин) таъсирида крахмал декстрин, 
мальтозагачача парчаланади
1
.
Шундай қилиб, оғиз бўшлиғида овқатнинг таъми синовдан ўтказилади, 
намлантириш ва эриш жараёни бошланади, муцин таъсирида ишлов бериш, 
α–амилаза ва мальтаза иштирокида углеводларнинг ферментатив 
парчаланиши, лизоцим таъсирида овқат таркибининг антибактерицид ишлов 
берилиши амалга ошади. Шунингдек, қулоқ яқинида жойлашган сўлак 
безларида полипептид гормон – паротин синтезланиб, бу гормон қон 
таркибида Са
2+
миқдори регуляция қилинишида иштирок этади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling