Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Овқат хазм қилиш тизимининг функциялари


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

1.2. Овқат хазм қилиш тизимининг функциялари 
 
Умумий ҳолатда овқат ҳазм қилиш тизимининг функцияларини 2 та 
гуруҳга ажратиб мумкин: 
1. Овқатни ҳазм қилиш функциялари: 

Сенсор функция – овқатнинг физик–кимёвий кўрсаткичларини 
(ҳарорат, консистенция, таъм ва бошқ.) ва уларнинг овқат ҳазм қилиш 
жараёни давомида ўзгаришларини ҳис қилиш; 

Секретор функция – овқат ҳазм қилиш тракти безларидан 
ферментлар синтезланишини ифодалайди (сутка давомида ўртача 6–10 л 
гача). Бунда овқат ҳазм қилиш трактида безлар асосан қуйидаги 2 та 
функцияни бажаради: 
1) Овқат ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқаради; 
2) Шиллиқ қаватда жойлашган безлар овқат ҳазм қилиш тракти 
деворлари юзасини намлантиради ва шунингдек, шиллиқ қаватни 
зарарланишдан ҳимоялайди. 
Овқат ҳазм қилиш тизими безлари ишлаб чиқарувчи ферментлар 
специфик таъсир кўрсатиш фаоллигига эга бўлиб, муҳит рН қиймати, 
ҳарорат ва бошқ. омилларга боғлиқ ҳолатда функция бажаради. Бунда ушбу 
ферментлар субстратга боғлиқ ҳолатда – протеазалар, липазалар, 
карбоангидразалар/амилазалар, 
нуклеазаларга 
классификацияланади. 
Протеазалар оқсилларни, липазалар липидларни, амилазалар углеводларни ва 
нуклеазалар нуклеин кислоталарни парчалаш функциясини бажаради.

Мотор функция – овқатнинг организмга кириши, унинг механик 
майдаланиши, аралаштирилиши ва овқат хазм қилиш трактида 
ҳаракатланишини таъминлайди. Мотор функция овқат ҳазм қилиш тракти 
деворида жойлашган мускуллар функцияси орқали таъминланади.


12 

Сўрилиш функцияси – овқат таркибидаги озуқа моддаларининг 
шиллиқ қават орқали организм ички муҳитига (қон ва лимфа) сўрилишини 
таъминлайди. 
1.1–расм. Одамнинг овқат ҳазм қилиш тизимининг умумий 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling