13
2. Овқатни ҳазм қилиш билан боғлиқ бўлмаган функциялари:
Экскретор функция – овқат ҳазм қилиш тизими бўшлиғига
моддалар алмашинуви жараёни махсулотлари ва организм учун бегона
моддаларнинг (билирубин, сийдикчил, креатинин ва бошқ.) ажралишини
ифодалайди;
Ҳимоя функцияси – сифатсиз/бузилиб қолган овқатни қайт қилиш,
шиллиқ қават ва жигарнинг ҳимоя
механизмлари, сўлак ва ошқозон
ширасининг бактерицид таъсири, ҳужайра
даражасидаги ва гуморал
иммунитет
тизими
орқали
специфик/носпецифик
типдаги
ҳимоя
таъминланишини ифодалайди;
Эндокрин функцияси – APUD–тизими, ошқозон
ости бези
ҳужайралари ва гепатоцитларда овқат ҳазм қилиш тизими органлари ва
бошқа органлар тизимлари функцияси бошқарилишида
иштирок этувчи
гастроинтерстиналь гормонлар синтезланиши орқали таъминланади;
Гемопоэтик функция – эритропоэз жараёни учун талаб қилинувчи
моддалар синтезланишини ифодалайди;
Do'stlaringiz bilan baham: