Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Глюкостатик
- Липостатик
- Очликнинг маҳаллий назарияси/« бўш ошқозон » назарияси
Овқатланиш маркази – мураккаб структурага эга бўлган,
гипоталамик–лимбик–ретикулокортикаль комплексдан ташкил топган бўлиб, унинг марказий тузилмаси – гипоталамуснинг латераль ядросида жойлашган очлик маркази ва гипоталамуснинг вентромедиаль ядросида жойлашган – тўйиш маркази ҳисобланади. Бунда гипоталамуснинг латераль ядроси соҳаси қўзғатилиши шароитида овқатни фаол тарзда истеъмол қилишга интилиш (гиперфагия), аксинча ушбу соҳанинг қўзғатилиш даражаси сусайтирилганда эса овқатланишга мойиллик ҳиссининг йўқолиши (афагия) юзага келади. 8 Шунингдек, гипоталамуснинг вентромедиаль ядро соҳаси қўзғатилганда афагия, аксинча қўзғатилиш даражаси сусайтирилганда эса гиперфагия юзага келиши қайд қилинади. Бунда очлик маркази ва тўйиш маркази ўртасида реципрок типидаги функционал боғлиқлик шаклланган, яъни бирининг қўзғатилиши шароитида иккинчининг фаоллиги сусайиши кузатилади. Организмда гипоталамус ядролари қоннинг биокимёвий таркиби, шунингдек ошқозонда жойлашган механорецепторлар каби периферик рецепторлардан келувчи асаб импульсларига боғлиқ ҳолатда қўзғалиши ёки тормозланиши амалга ошади. Умумий ҳолатда очлик назариясининг қуйидаги механизмлари мавжудлиги тахмин қилинади: 1) Глюкостатик – яъни, очлик ҳиссининг қон таркибида глюкоза миқдори камайиши билан боғлиқ ҳолатда юзага келиши; 2) Аминацидостатик – яъни, очлик ҳиссининг қон таркибида аминокислоталар концентрацияси камайиши билан боғлиқ ҳолатда юзага келиши; 3) Липостатик – яъни, организмда ёғ «деполари»дан липидларнинг ажралиши жараёни фаоллашиши таъсирида очлик марказининг қўзғалиши; 4) Метаболик – яъни, очлик ҳиссининг юқорида келтириб ўтилган омиллар комплекси типида, қон таркибида умумий озуқа моддаларнинг концентрацияси камайиши билан боғлиқ ҳолатда юзага келиши; 5) Гидростатик – яъни, организмда дегидратация юзага келиши шароитида очлик марказининг тормозланиши, ўз навбатида овқат истеъмол қилишга мойиллик даражасининг сусайиши юзага келади; 6) Термостатик – яъни, овқат марказида циркуляцияланувчи қоннинг ҳарорати ортиши ушбу марказ фаоллиги сусайишига олиб келади; 7) Очликнинг маҳаллий назарияси/«бўш ошқозон» назарияси – очлик ҳиссининг ошқозоннинг бўшаб қолиши натижасида ошқозон деворининг ~1,5 соатда 15–20 минут давомийликда даврий тавсифдаги 9 қисқариши таъсирида юзага келувчи асаб импульслари билан боғлиқ ҳолатда юзага келиши қайд қилинади. Шунингдек, амалга оширилган тадқиқотларда ошқозоннинг бўшаб қолиши шароитида синтезланувчи грелин гормони таъсирида очлик маркази нейронлари қўзғалиши аниқланган. Ёғ ҳужайраларида синтезланувчи ва циркуляцион қон таркибида эркин ва боғланган шаклда мавжуд бўлувчи лептин гормони таъсирида марказий асаб тизимида очлик марказининг фаоллиги сусайиши қайд қилинади. Организмда тўйиш ҳисси гипоталамусга овқат ҳазм қилиш трактининг юқори бўлимларида жойлашган рецепторлардан узатилувчи асаб импульслари таъсирида юзага келувчи бирламчи/сенсор типида, шунингдек овқатланишдан 1,5–2 соат ўтгандан кейин, қон таркибида овқат ҳазм қилиш жараёни якуний махсулотларининг концентрацияси ортиши билан боғлиқ Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling