Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

иккиламчи/ҳақиқий типда намоён бўлиши қайд қилинади.
Иштаҳа – одам орагнизмининг маълум бир турдаги овқат 
махсулотларини истеъмол қилишга бўлган ҳохишини ифодалайди. Бунда 
иштаҳанинг йўқолиши – анорексия; иштаҳанинг фаоллашиши – булимия
одатда истеъмол қилиш мумкин бўлмаган нарсаларни истеъмол қилиш 
ҳохишининг юзага келиши – иштаҳанинг меъёрдан бузилиши типлари ўзаро 
фарқланди.
 
1.1. Овқатнинг ҳазм бўлиш жараёни типлари 
 
Шундай қилиб, организмда овқат ҳазм қилиш тизимининг функцияси – 
истеъмол қилинган овқатнинг босқичли типда физик ва кимёвий ишлов 
берилиши ва озуқа моддаларининг қон/лимфага сўрилишидан ташкил топган.
Истеъмол қилинган овқат таркибида оқсиллар, угеводлар ва ёғлардан 
ташкил топган мураккаб органик моддалар биологик катализаторлар – 
ферментлар (гидролаза ва бошқ.) таъсирида мономерларга парчаланади. 


10 
Организмда овқат ҳазм қилиш тизимида гидролазалар иштирокидаги овқат 
ҳазм қилиш жараёни 3 та типга классификацияланди: 
1) Хусусий 
– яъни, организмда ошқозон, ингичка ичакда 
синтезланувчи гидролазалар иштирокидаги овқат ҳазм қилиш жараёни; 
2) Симбионт – яъни, овқат ҳазм қилиш трактида яшовчи симбионт 
микрофлора синтезловчи ферментлар иштирокида овқат ҳазм қилиш 
жараёни; 
3) Аутокаталитик – яъни, истеъмол қилинган овқат таркибида 
мавжуд бўлган экзоген гидролазалар иштирокида овқат ҳазм қилиш жараёни 
ўзаро фарқланади.
Шунингдек, гидролиз жараёнининг овқат ҳазм қилиш жараёнида 
амалга ошиш жойига боғлиқ ҳолатда ҳазм бўлиш жараёни қуйидаги типларга 
классификацияланади: 
1) Ҳужайра ичида – яъни, пиноцитоз ва фагоцитоз йўли билан 
ҳужайрага 
кирувчи 
моддалар 
ҳужайрада 
ферментлар 
таъсирида 
гидролизланиши амалга ошади; 
2) Ҳужайра ташқарисида – яъни, гидролиз жараёни ҳужайралардан 
ташқарида амалга ошади.
Ҳужайрадан ташқарида амалга ошувчи овқат ҳазм қилиш жараёни 
қуйидаги типларга классификацияланади: 
1) Бўшлиқда/масофада – яъни, бунда озуқа моддалар овқат ҳазм 
қилиш тракти бўшлиғида сўлак бези, ошқозон шираси, ошқозон ости бези ва 
ичакда синтезланувчи ферментлар таъсирида ҳазм бўлиши амалга ошади; 
2) Девор олдида/тегиш соҳасида – яъни, бу ҳолатда овқат ҳазм қилиш 
жараёни ингичка ичак юзасида микро–сўрғичлар ва гликокаликс билан 
қопланган шиллиқ қаватда парчаланиши амалга ошади. Бунда якуний босқич 
эпителиоцитлар мембранасида жойлашган ферментлар иштирокида амалга 
ошади.


11 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling