Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


I БОБ. ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИНГ УМУМИЙ


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

I БОБ. ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИНГ УМУМИЙ 
ФУНКЦИОНАЛ ТАВСИФИ 
«Ҳазм қилиш тизими физиологияси» фан соҳасининг қисқача 
ривожланиш тарихи. Ҳазм қилиш тизими физиологиясининг шаклланиши 
ва ривожланиши бевосита биология, амалий тиббиёт фан соҳаларининг 
ривожланиши билан боғлиқ ҳисобланади. Шарқ ҳалқларида қадимдан 
овқатланиш меъёри/маданияти бўйича қимматли маълумотлар тўпланган ва 
ҳалқ табобатида овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволаш/олдини 
олиш мақсадларида фойдаланилган. Бу маълумотлар қадимги ёзма манбалар 
орқали бизгача етиб келган. Айниқса, овқатланиш меъёри, овқат ҳазм қилиш 
тизими касалликлари ва уларни даволаш усуллари Қадимги Греция, Хитой, 
Хиндистон файласуф/шифокор олимлари асарларида кенг муҳокама 
қилинган. Шарқ ва Европа давлатларида ўрта асрларда ва ҳозирги даврга 
қадар назарий/амалий гастрология соҳасида қимматли маълумотлар сифатида 
Абу Али Ибн Сино асарларидан фойдаланилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси фан соҳасининг расмий 
шаклланиши ва ривожланиши XIX асрда амалий тиббиёт, жумладан 
жарроҳлик амалиёти ривожланиши билан боғлиқ ҳисобланади. Россия 
миқёсида ушбу фан соҳаси ривожланишида Павлов И.П., Мечников И.М. 
катта ҳисса қўшган. Жумладан, Павлов И.П. томонидан сўлак безларининг 
функцияси, овқат ҳазм қилиш тизимининг регуляция механизмлари батафсил 
ўрганилган. Шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари, ҳазм қилиш 
жараён механизмлари Уголев А.М. томонидан батафсил ўрганилган.
Республикамиз миқёсида овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси фан 
соҳаси ривожланишида Коротько Г.Ф., Қодиров Ш.Қ., Рахимов К.Р., Зуфаров 
К.А., Қурбанов Ш.К., Кучкарова Л.С., Содиқов Б.А. каби олимлар самарали 
фаолият олиб боришган.



Одам организмида овқат ҳазм қилиш тизимининг функционал 
фаоллиги бош мия орқали регуляция қилувчи нейрогуморал механизмлар 
функцияси билан таъминланади. Бунда организмнинг овқатга бўлган 
эҳтиёжи очлик ҳисси билан ифодаланувчи овқатни истеъмол қилиш талаби 
юзага келиши, овқатнинг қабул қилиниши, овқатнинг оғиз бўшлиғида 
механик ишлов берилиши ва дастлабки ҳазм бўлиш жараёни бошланиши, 
ҳалқум–қизилўнгач орқали ошқозонга тушиши, навбатдаги босқичда 12 
бармоқли ичак, ингичка ичак ва йўғон ичакнинг перистальтик типдаги 
функцияси асосида овқат ҳазм қилиш трактида ҳаракатланиши ва бу 
жараёнда овқат таркибидаги озуқа моддаларнинг қонга сўрилиши амалга 
ошади.
Очлик ҳисси – организмнинг озуқа моддаларга нисбатан эҳтиёжи 
даражасини ифодаловчи физиологик ҳолат ҳисобланади.
Очлик ҳисси одам организмида чанқаш, бош айланиши, умумий 
ҳолсизлик каби симптомлар билан ифодаланиб, субъектнинг овқат истеъмол 
қилишга ҳохиши юзага келиши ва ўз навбатида, овқатланишга ҳаракат 
қилиш типдаги объектив ҳаракатлар амалга ошишида намоён бўлади. Бунда 
очлик ҳисси юзага келишида субъектив ҳолатлар марказий асаб тизимида 
қўзғалиш жараёнлари билан боғлиқ ҳисобланади. Марказий асаб тизими 
бўлимларининг ушбу жараёнда иштирок этувчи нейронлари комплекси 
овқатланиш маркази деб номланади. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling