Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Ошқозон ости безининг овқат ҳазм қилиш жараёнидаги роли


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

2.4. Ошқозон ости безининг овқат ҳазм қилиш жараёнидаги роли 
Ошқозон ости бези ошқзоннинг орқа қисмида қорин бўшлиғи соҳаси 
жойлашган бўлиб (бош, тана ва дум қисмларидан ташкил топган), ички ва 
ташқи секретор функция бажаради. Ошқозон ости бези ~90% ацинар 
ҳужайралар ва ~10% Лангерганс оролчаси ҳужайраларидан ташкил топган. 
Лангерганс оролчаси ҳужайраларида 3 та типдаги ҳужайралар: яъни, α–
ҳужайралар (глюкагон синтезлайди); β–ҳужайралар (инсулин синтезлайди); 
γ–ҳужайралар (соматостатин синтезлайди) ўзаро фарқланади. Ошқозон ости 
безининг ташқи секретор функцияси овқат ҳазм қилиш тизими 
ферментларини (амилаза, липаза протеаза) синтезлашга, шунингдек 
бикарбонатлар, Na
+
, K
+
ва Cl

ионлари алмашинувида иштирок этишга 
йўналтирилган. Ошқозон ости безида бикарбонатлар секрециясининг 
1
Ферменты пищеварения // [Электронный ресурс]. Режим доступа: https://ru.wikipedia.org/wiki... Дата 
обращения: 23.01.2019 г. 


27 
молекуляр механизмлари айрим тадқиқотчилар томонидан батафсил 
ўрганилган
1

2.6–расм. Ошқозон ости безининг антомик тузилиши. 
 
Шундай қилиб, проксимодисталь ораль–гастроэнтераль овқат ҳазм 
қилиш тизими трактида овқат таркибидаги мураккаб органик моддалар 
гидролазалар таъсирида парчаланади. Ошқон–ичак трактида овқатнинг ҳазм 
бўлиш жараёнида ошқозон ости бези ферментлари муҳим ўрин тутади. 
Ошқозон ости безида шира ажралиши тинч ҳолатда 0,2–0,3 мл/минут, 
овқатланаётган вақтда 4,7–5 мл/минут тезликда амалга ошади. Буна 
анорганик компонентлар асосан ошқозон ости безининг шира йўли 
диктулоцитларида синтезланади. Ошқозон ости бези ширасининг таркибида 
умумий оқсиллар 2–3,5 г/л ни ташкил қилиб, уларнинг ~90% қисми
ациноцитларда синтезланувчи гидролитик ферментлардан ташкил топган 
[Коротько, 2016; 4–15-б.].
1
Jun I., Lee M.G., Muallem S. Molecular mechanisms of pancreatic bicarbonate secretion // [Электронный 
ресурс]. Режим доступа: https://www.pancreapedia.org/node/9789 Дата обращения: 26.01.2019 г. 


28 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling