Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

НСО
3
Н
+
Париеталь ҳужайра
К
+
Cl

Ошқозон бўшлиғи
Қон плазмаси
Н
+

+
–АТФаза

Cl

НСО
3

Н
2
СО
3
Н
+
Na
+

+
–АТФаза
Нафас олиш жараёни
СО
2
Н
2
О
Карбоангидраза
 
2.4–расм. Ошқозонда HCl хосил бўлиш механизми.
 
Ошқозонда HCl овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари функционал 
фаоллиги учун оптимал рН муҳитини таъминлаш; пепсиногеннинг пепсинга 
айланиши жараёнида иштирок этиш; оқсиллар денатурациясида иштирок 
этиш; бактерицид (ҳимоя функцияси) таъсир кўрсатиш; ошқозон сфинктери 
функцияси регуляциясида иштирок этиш; прогастриннинг гастринга 
айланишида иштиок этиш; 12 бармоқли ичакда энтерогастрон ажралишини 
стимуллаш функцияларини бажаради.
Ошқозон ширасининг органик таркиби – ферментлар, сийдикчил, 
креатин каби моддалардан ташкил топган.
Ошқозонда овқат таркибидаги оқсилларнинг протеазалар иштирокида 
полипептид ва олигопептидларга парчаланиш реакцияси амалга ошади. 
Ошқозонда протеолитик ферментлар (пепсинлар) оқсил макромолекуласи 
структурасида пептид боғини узувчи эндопептидазалар аралашмасидан 
ташкил топган. Пепсинлар нофаол зимоген шаклдаги пепсиногендан хосил 
бўлади. Пепсиноген экзоцитоз йўли билан ошқозон бўшлиғига тушади ва 
HCl таъсирида структураси таркибидаги ингибитор комплексдан ажралади ва 
фаол пепсин шаклига ўтади. Пепсинлар кислотали муҳитда протеолитик 
таъсир фаоллигига эга ҳисобланади. Жумладан, пепсин А (хусусий пепсин) 


23 
рН=1,5–2; пепсин С (гастриксин) рН=3,2–3,5 шароитда оптимал фаолликка 
эга бўлиши аниқланган.
Ошқозонда пепсин – асосий ферментлардан бири бўлиб, 
денатурацияланган оқсиллар таркибидаги пептид боғини узиш реакциясини 
катализлайди. Пепсин дастлаб, пепсиноген шаклида синтезланиб, ошқозон 
шираси муҳитида (рН=1,5–2,5) НСl (Н
+
) иштирокида пепсиноген 
структурасида N–учки қисм бўйлаб жойлашган, ~15–20% қисмни ташкил 
қилувчи пепсин–ингибитор структурасидан ажралади ва фаол шаклдаги 
пепсинга айланади. Пепсиногеннинг молекуляр оғирлиги ~42 000 Да, пепсин 
учун ушбу кўрсаткич қиймати ~35 000 Да га тенг ҳисобланади
1
.
Ошқозонда пепсинлар/гастриксинлар нисбати 1:2–1:5 ни ташкил 
қилади. Пепсин А ва гастриксин ошқозон ширасининг ~95% протеолитик 
фаоллигини ташкил қилади. Жумладан, 1 г пепсин 2 соат давомийлигида 50 
кг тухум альбуминини парчалаш хоссасига эгалиги аниқланган.
Ошқозон шираси таркибида пепсин В (парапепсин) учун рН оптимуми 
қиймати 5,6 ни ташкил қилади. Пепсин Д (химозин) сут казеинини парчалаш 
функциясини бажаради. Шунингдек
ошқозон 
шираси 
таркибида 
протеолитик ферментлар – липаза, уреаза, лизоцим мавжуд ҳисобланади. 
Липаза овқат таркибида эмульгация шаклидаги мойларни глицерин ва мой 
кислоталарга парчалайди (рН=5,9–7,9). Сут эмиш ёшидаги бола организмида 
ошқозонда липаза сут таркибидаги мойларни 59% гача парчаланишини 
таъминлайди. Вояга етган одам организмида ошқозон шираси таркибида 
липаза концентрацияси нисбатан кам бўлиб, мойлар асосан ингичка ичакда 
парчаланади.
Уреаза ферменти сийдикчилни парчалаш функциясини бажаради 
(рН=8). Бунда хосил бўлувчи NH

хлорид кислотани нейтраллайди ва 12 
1
Ферменты пищеварения // [Электронный ресурс]. Режим доступа: https://ru.wikipedia.org/wiki... Дата 
обращения: 23.01.2019 г. 


24 
бармоқли ичакдан ошқозонга тушувчи химуснинг рН қийматини 
оптималлаштиради.
Лизоцим (муромидаза) ошқозон ширасининг бактерицид хоссасини 
таъминлайди.
Ошқозон шираси таркибида амилолитик ферментлар углеводларнинг 
парчаланишни таъминлайди.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling