Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

Протеолитик бактериялар (оқсилларни парчаловчи) – асосан, одам 
ичак микрофораси таркибида мавжуд бўлган патоген бактериялар 
ҳисобланади. Бу микроорганизмлар озуқа субстрати сифатида оқсил 
моддаларидан фойдаланади ва токсик таъсирга эга – индол, скатол, 
кадаверин, путресцин, меркаптан, фенол каби моддаларни метаболитлар 
сифатида муҳитга ажратади. Турли хил инфекциялар, стресс, касалликлар 
патоген микроорганизмлар фаоллашишини таъминловчи шароитни юзага 
келтиради.
Сахаролитик 
бактериялар 
(углеводларни 
парчалайди) 
– 
бифидобактерия, лактобактериялар ва бошқалар ичак тизимида 
полисахарид ва углеводлардан озуқа субстрати сифатида фойдаланади. Бу 
микрофлора вакиллари одам организми учун фойдали таъсирга эга бўлиб, 


37 
ичакнинг перистальтик тарзда функция бажаришини фаоллаштиради, В
1
, В
2

В
3
, В
6
, К, РР витамини синтезланишида иштирок этади, патоген 
микроорганизмлар ривожланишига тўсқинлик қилади. 
Ҳозирги вақтда ичак микрофлорасининг одам организмида меъёрий 
(соғлом) ҳолатда ва патологик шароитда таъсирини ўрганишга қизиқиш 
ортиши қайд қилинади. Жумладан, ушбу йўналишда амалга оширилган 
илмий тадқиқотларда ичак микробиоценозининг нафақат ошқозон–ичак 
тизими касалликлари, балки юрак қон–томир тизими касалликлари, семириш, 
қандли диабет, ўсма касалликлари, аллергик касалликлар ва аутоиммун 
тизими билан боғлиқ касалликларда ўзгариш динамикаси қайд қилинган
1,2
.
АҚШ Миллий саломатлик институти томонидан келтирилган 
маълумотларга кўра, одам организмида умумий ҳужайралар сонига нисбатан 
фақат, таҳминан 10% қисми хусусий ҳужайралардан ташкил топади, қолган 
90% қисми эса – микрофлора тур таркибини ташкил қилиши қайд қилинади
3

Одам организмида мавжуд бўлган микроорганизмларнинг сон миқдори 
таҳминан 100 000 000 000 донадан ортиши, жумладан биргина йўғон ичакда 
ҳар 1 мл моддага нисбатан 1000 000 000 донадан ортиқ микроорганизм 
мавжудлиги қайд қилинган
4
.
Одам организмида мавжуд микрофлорани ўрганиш ишларининг 
бошланиши сифатида А.Левенгук томонидан 1681–йилда амалга оширилган 
тажрибалар кўрсатиб ўтилади. Жумладан, юқорида таъкидланганидек
А.Левенгук томонидан одам нажаси таркибида турли хил бактериялар 
мавжудлиги ва уларнинг ичак тизимида ҳаёт кечириши ҳақидаги гипотеза 
илгари сурилган. 1888–йилда Нобель мукофоти совриндори И.И.Мечников 
1
Дисбиоз кишечника. Руководство по диагностике и лечению // Под ред. Е.И.Ткаченко, А.Н.Суворова. 
С.Пб. Изд–во «Информ Медиа», 2009. 267 с.
2
Дудчик Н.В. и др. Методы экспериментального определения дисбиотического действия микроорганизмов–
продуцентов и биотехнологических препаратов на их основе. Инструкция по применению // Минск, 2014. 
3
Дудчик Н.В. и др. Методы экспериментального определения дисбиотического действия микроорганизмов–
продуцентов и биотехнологических препаратов на их основе. Инструкция по применению // Минск, 2014. 
4
Кочемасова З.Н. и др. Санитарная микробиология и вирусология // М., 1987. С.134–153. 


38 
томонидан одам организмида кўпгина касалликлар айнан, ичак тизимида 
ҳаёт кечирувчи микроорганизмлар фаолияти билан боғлиқлиги қайд 
қилинган. Ўз навбатида, И.И.Мечников ичак микрофлораси одам 
организмининг руҳий ва жисмоний саломатлигига сезиларли даражада 
таъсир кўрсатишини таъкидлайди
1,2
.
Германиялик олим – А.Ниссле 1912–йилдан бошлаб, одам организмида 
ичак микрофлорасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борган ва биринчи 
марта «дисбактериоз» атамасини фанга киритган.
А.М.Уголев томонидан 1970–йилларда одам организмида овқатланиш 
режими бузилиши, ичакнинг перистальтик тавсифдаги функцияси издан 
чиқиши, ёшга оид ўзгаришлар, стресс, антибактериал дори препаратлари
турли хил сурункали касалликлар ва бошқа омиллар таъсирида дисбактериоз 
келиб чиқишини қайд қилган.
Одам организмида ошқозонда ошқозон ширасининг кислотали муҳити 
таъсирида микроорганизмлар кўпайиши учун оптимал шароит мавжуд эмас. 
Helicobacter pylori каби патоген микроорганизмлар фақат, ошқозон шиллиқ 
деворида яшашга мослашган.
Шунингдек, ингичка ичакнинг юқориги қисмида ҳам муҳитнинг рН 
қиймати ишқорийлиги ва овқат хазм қилиш тизими ферментлари таъсирида 
микроорганизмлар яшаши учун қулай шароит мавжуд эмас. Ингичка 
ичакнинг қуйи қисми, айниқса йўғон ичакда микрофлоранинг асосий қисми 
жойлашган бўлиб, ичак ички қисмида мавжуд модданинг ҳар 1 грамм 
миқдорига нисбатан ~10
12 
тагача микроорганизмлар қайд қилинади (яъни, 
қуруқ массага нисбатан 30% улушида).
Одам организмида ичак микрофлорасининг тур таркиби асосан 3 та 
гуруҳга таснифланади. Бунда 1–гуруҳ таркибини ушбу микробиоценознинг 
1
Мед. микробиология, вирусология и иммунология // Под ред. А.А.Воробьева. Москва. Изд–во «Мед. 
информ. агентство», 2004. 691 с.
2
Микрофлора пищеварительного тракта / Под ред. А.И.Хавкина. М.: «Фонд социальной педиатрии», 
2006. 416 с. 


39 
95% қисмини ташкил қилувчи грам мусбат, анаэроб бифидобактериялар ва 
грам манфий бактериоидлар ташкил қилади, 2–гуруҳ таркибини эса – асосан 
Lactobacillus 
ssp., 
Streptococcus 
ssp., 
Еscherichia coli каби аэроб 
микроорганизмлар ташкил қилади (~5%), 3–гуруҳ таркибини шартли патоген 
ёки факультатив микроорганизмлар ташкил қилади (0,01–0,001%)
1
.
Ичак микрофлораси овқат хазм қилиш тизими деворида колония ҳолида 
жойлашади ва ўзига хос специфик «ҳимоя тўсиғини» хосил қилади. Ичак 
микрофлораси организмнинг чидамлилик даражасини оширади, моддалар 
алмашинувида иштирок этади, зарарли таъсирга эга моддаларнинг 
детоксикацияланиши механизмида иштирок этади, иммун тизим фаоллигини 
оширади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling