Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Ичак микрофлорасининг умумий классификацияси
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
44 Ичак микрофлорасининг умумий классификацияси [Бурмистров, 2009 маълумотлари бўйича] Микроорганизмлар тур таркиби Миқдорий тавсифланиши Облигат (резидент, индиген ёки автохтон, доимий) микрофлора: Анаэроб микроорганизмлар: Bifidobacterium Bacteriodes Lactobacillus Аэроб микроорганизмлар: Enterococcus E. coli Асосий 95–99% Йўлдош тавсифидаги микроорганизмлар 1–5% Факультатив (транзистор, аллохтон, тасодифий) микроорганизмлар: Enterobacterium Clostridia Staphylacoccus Candida Қолдиқ тавсифида 1% дан кам Шунингдек, Bifidobacterium bifidum ва Lactobacillus acidophilus штаммлари таъсирида одам организмида Helicobacter pylori юзага келтирувчи инфекцион яллиғланиш кескин камайиши аниқланган, ичакнинг шиллиқ қаватининг яллиғланиши олди олиниши қайд қилинган, бундан ташқари организмда витаминларнинг сўрилиши яхшиланиши, темир моддасининг ўзлаштирилиши яхшиланиши аниқланган. Айниқса, қатиқ, творог, кефир, йогурт каби сут махсулотлари одам ичак микрофлораси таркиби меъёрий ҳолатга келишига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланади. Одам организмида ичак микрофлораси таркиби таҳминан 500 та турдан ташкил топганлиги қайд қилинади. Жумладан, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ички бўшлиғида ҳар 1 грамм моддага нисбатан 10 3 дона микроорганизм мавжудлиги ҳисобланган. Овқат ҳазм қилиш тизимида ошқозон шираси, хлорид кислота, ўт сафро суюқлиги каби омиллар микрофлора тур таркиби ва уларнинг ошқозон–ичак тизимида тақсимланиш ҳолатига регуляцион тавсифда таъсир 45 кўрсатади. Ингичка ичакдан йўғон ичакка томон йўналишда микрофлора миқдори ортиб бориши қайд қилинади, жумладан ингичка ичакнинг бошланғич бўлимида микрооргнизмлар миқдори ҳар 1 грамм моддага нисбатан 10 4 донани ташкил қилса, йўғон ичакда бу кўрсаткич қиймати 10 12 донани ташкил қилиши аниқланган. Демак, одам организмида ошқозон–ичак тизимида яшовчи микробиоценоз таркиби мураккаб симбиоз тавсифда ҳаёт кечирувчи бир неча юздан ортиқ микроорганизм турларидан ташкил топган бўлиб, овқат ҳазм бўлиши, моддалар алмашинуви ва организмнинг иммун тизими реакцияси шаклланишида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Жумладан, ичак микрофлораси қуйидаги асосий функцияларни бажариши аниқланган 1,2 : Овқат хазм бўлиш жараёнида иштирок этиш (углеводлар, оқсиллар, ёғларнинг ферментлар иштирокида парчаланиши, озуқа моддаларининг қонга сўрилиши, аҳлат шаклланиши ва бошқалар); Витаминлар ва ферментлар синтезланишида ижтирок этиш; Организмнинг иммун тизими шаклланишида иштирок этиш (колонизацион чидамлилик, овқат таркибидаги ва бошқа турдаги микрооргнизмларга оид антигенларга нисбатан иммун тизими реакцияси шаклланиши), иммун тизимида ўзига ҳос ҳимоя тўсиғини хосил қилиш; Ошқозон–ичак тизимида овқат массасининг перистальтик тавсифда ҳаракатланишини регуляция қилиш; Заҳарли моддалар таъсирини сусайтириш (детоксикация). Одам организмида ичак микрофлораси организмнинг турли хил касалликларга қарши чидамлилик даражаси ортиши, патоген микроорганизмларнинг йўқ қилиниши, эндоген ва экзоген инфекцион 1 Бабинец О.М. Коррекция экспериментального дисбиоза препаратами пробиотиков, иммобилизованных на энтеросорбентах, после их низкотемпературного хранения // Вiсник проблем бiологiï i медицини. (Украина). – 2012. – Вип. 4. – Том 1 (96). – С. 72–78. 2 Бондаренко В.М., Петровская В.Г. Ранние этапы развития инфекционного процесса и двойственная роль нормальной микрофлоры // Вестн. РАМН. – 1997. – № 3. – С.7–10. 46 агентларнинг зарарсизлантирилиши каби муҳим функцияларни бажаради. Ичак микрофлораси ичак шиллиқ қаватида юзага келувчи жароҳатланишлар шароитида антиген таъсир кўрсатиш хусусиятига эгалиги аниқланган. Шунингдек, микрофлора томонидан синтезланувчи органик кислоталар овқат ҳазм қилиш тизимида шартли патоген микроорганизмлар кўпайишига тўсқинлик қилади. Ичак микрофлораси томонидан синтезланувчи – лизоцим, лактолин, стрептоцин колицин каби моддалар бевосита касалликларни юзага келтирувчи патоген микроорганизмларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади. Ичак девори шиллиқ қаватида жойлашган бактериялар турли хил токсин моддаларнинг ичак девори орқали қонга сўрилишига қаршилик кўрсатади. Шунингдек, ичак микрофлораси организмда липидлар алмашинуви, ферментлар ва витаминлар алмашинувида ҳам сезиларли даражада муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Ичак микрофлорасининг тур таркиби ва миқдори одам организмида юзага келувчи тури хил патологик ҳолатларда, жумладан жигар касалликларида кескин даражада ўзгариши аниқланган. Шундай қилиб дисбактериоз – клиник тиббиёт амалиётида жиддий муаммолардан бири бўлиб, турли хил ташқи ва ички омиллар таъсирида одам организми ичак тизимида мавжуд микрофлоранинг тур таркиби ва миқдорида юзага келувчи патологик ўзгаришларни ифодалайди 1 . Ўз навбатида, одам организмида дисбактериоз ҳолати юзага келиши билан боғлиқ ҳолатда, кўпгина органлар тизимлари функциясида сезиларли бузилишлар келиб чиқади 2 . Ҳозирги вақтда тиббиёт амалиётида дисбактериоз ҳолатини даволаш йўналишида ичак микрофлораси таркибини меъёрийлаштиришга қаратилган чора–тадбирлар билан биргаликда шартли патоген микроорганизмларни йўқ 1 Васильев О.Д. и др. Методология исследования микобиоты помещений // Проблемы медицинской микологии. – 2002. – Т.4. – № 2. – С.66–67. 2 Дармов И.В., Чичерин И.Ю., Погорельский И.П., Лундовских И.А. Выживаемость микроорганизмов пробиотиков в условиях in vitro, имитирующих процесс пищеварения у человека // Инновационный сборник научный статей «Кишечная микрофлора». – 2003. – Вып.2. – С.4–7. 47 қилувчи ва иммун тизимини фаоллаштирувчи фармакологик препаратлардан ҳам фойдаланилади. Дисбактериоз ҳолатини даволашга қаратилган услублар ичида пробиотиклардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, дисбактериоз ҳолатида индиген ичак микрофлорасини меъёрийлаштиришга йўналтирилган чора–тадбирлар ҳам амалга оширилади 1 . Организмда инфекцион патологиялар ва турли хил яллиғланиш жараёнлари давомида ошқозон–ичак тизимида дисфункционал ўзгаришлар («дисбактериоз») юзага келади ва уни даволаш масаласи клиник тиббиётда долзарб масалалардан бири ҳисобланади ва шу сабабли, ичак микрофлорасининг дисбиоз ҳолатида ўзгариш динамикасини ўрганиш ва бу ўзгаришларга биологик фаол моддаларнинг таъсирини тавсифлаш назарий ва амалий жиҳатдан муҳим ўрин тутади. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling