факультатив (facultatis – тасодифий, асосан патоген) турларга
классификацияланади. Шунингдек, ичак эпителий қаватида «биоқатлам»
тавсифида ассоциация хосил қилувчи – М–микрофлора (мукоз микрофлора)
ва ичак бўшлиғида ҳаёт кечирувчи микрофлора ўзаро фарқланади. Одам
организмида айниқса, ичак микрофлораси тур таркиби ва функцияси
жиҳатидан муҳим аҳамиятга эга ва таҳминан 450–500 та турга мансуб
микроорганизмлардан иборат бўлиб, умумий оғирлиги ~2,5–3 кг ни ташкил
қилиши қайд қилинади. Шундай қилиб, Homo sapiens биологик тури
организмида кўп миқдорда микроорганизмлар ҳаёт кечирувчи – ўзига хос
«суперорганизм»
сифатида
тавсифланиши
мумкин.
Юқорида
таъкидланганидек, 2008–йилда одам организмида ҳаёт кечирувчи
микрофлора тур таркибини ўрганишга қаратилган – «Одам микробиоми»
(НМР) Ҳалқаро лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу йўналишдаги илмий
изланишлар бевосита, одам организмида мавжуд бўлган микрофлора
геномини аниқлаш ва унинг одам организми саломатлигига таъсирини
мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириш имконини бериши таҳмин қилинади.
Одам организмида овқат хазм қилиш тизими микрофлораси таркибида
фойдали микроорганизмлар – Bifidobacterium ssp., Lactobacillus ssp.
турларидан ташкил топган бўлиб, таҳминан ўртача ~100 дона Bifidobacterium
ssp. турига нисбатан 1 дона Lactobacillus ssp. тўғри келиши қайд қилинади.
Тажрибаларда 75 та кўнгилли иштирокчиларнинг овқат рациони таркибига
юқори концентрацияда Bifidobacterium bifidum ва Lactobacillus acidophilus
штаммлари
қўшилган
ва
натижада
назорат
гуруҳига
нисбатан
солиштирилганда, уларнинг қони таркибида лимфоцитлар сон миқдори
сезиларли даражада ортиши аниқланган, яъни иммунитет тизими фаоллиги
ортиши қайд қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |