Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Овқат ҳазм бўлишида иштирок этиш Lactobacillus Enterococcus Lactobacillus Enterobacterium, Enterococcus
- 2.10–расм. Ичак микрофлораси тур таркиби ва меъёрий физиологик шароитда бажарувчи асосий функциялари
Rectum
Jejunum Ileum Duodenum Esophagus ИЧАК МИКРОФЛОРАСИ ФУНКЦИЯЛАРИ: Ҳимоя функцияси Детоксикация (антиканцероген, антимутаген) Иммун тизимини барқарорлаштириш Регулятор функцияси Синтезлаш функцияси Овқат ҳазм бўлишида иштирок этиш Lactobacillus Enterococcus Lactobacillus Enterobacterium, Enterococcus Bacteriodes, Bifidobacterium, Eubacterium, Peptococcus, Peptostreptococcus, Ruminococcus, Clostridia, Lactobacillus 2.10–расм. Ичак микрофлораси тур таркиби ва меъёрий физиологик шароитда бажарувчи асосий функциялари. Микрофлора синтезловчи медиаторлар юрак қон–томир тизими, иммун тизимга ижобий таъсир кўрсатади. Ичак микробиоценозининг нафақат ошқозон–ичак тизими касалликлари, балки юрак қон–томир тизими касалликлари, семириш (adipositas), қандли диабет, ўсма касалликлари, аллергик касалликлар ва аутоиммун тизими билан боғлиқ касалликларда ўзгариш динамикаси қайд қилинган. Тадқиқотларда ичак микрофлораси бевосита одам организмида депрессия, невроз, аутизм каби асаб тизими функцияси бузилиши билан боғлиқ касалликлар юзага келиши ва одамнинг ҳулқ–атвори намоён 41 бўлишида ҳам муҳим аҳамиятга эгалиги аниқланган. Экспериментал стресс шароитида тажриба ҳайвонлари организмида ичак микрофлораси тур таркиби ва миқдори ўзгариши ва ўз навбатида, ҳайвонларнинг мия функцияси ўзгариши аниқланган. Ичак микрофлораси секрецияловчи айрим моддалар қон оқими циркуляцияси орқали мия функциясига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши тасдиқланган. Ўз навбатида, ичак микрофлораси динамикасини ўрганиш – бевосита, асаб тизими дисфункцияси билан боғлиқ патологияларни даволашда истиқболли йўналишлардан бири сифатида таъкидланган. «BioEssays» журналида нашр қилинган илмий маълумотларга кўра, ичак микрофлораси тур таркибида юзага келувчи динамик ўзгаришлар бевосита одамнинг умумий ҳулқ–атворига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши қайд қилинган. Жумладан, бу гипотеза тажриба ҳайвонлари устида ўтказилган тажрибаларда исботланган. Масалан, асосий «хўжайини» мушуклар организми ҳисобланган токсоплазмалар «оралиқ хўжайин» сифатида каламушлар организмида кўпаяди ва ўз навбатида, каламушларнинг мушук сийдиги ҳидидан қўрқмаслиги шаклланишига сабаб бўлади, оқибатда эса – каламушларнинг тезроқ мушуклар ўлжасига айланиши юз беради. Шунингдек, балиқлар организмида яшовчи айрим паразитлар ўз «хўжайини»нинг беъихтиёр ортга бурилиши касаллигини келтириб чиқаради ва ўз навбатида, балиқларнинг йиртқичларга ўлжа бўлиши осонлашади, бу эса – паразитларнинг янги ҳўжайин танасига ўтиш эҳтимоллиги даражасини оширади. Албатта, қайд қилиб ўтиш керакки, одам ва ҳайвонлар организмида мавжуд бўлган ичак микрофлораси – бу шунчаки паразитлар эмас, балки симбионт микроорганизмлар ҳам ҳисобланади. Ҳар бир одам организмида овқат рациони таркибига боғлиқ ҳолатда, ичак микрофлорасининг тур таркиби ўзаро фарқланади. Масалан, оролларда истиқомат қилувчи, денгиз махсулотлари (асосан, сув ўтлар) билан овқатланувчи одамлар ичак микрофлора таркибида целлюлозани парчаловчи 42 микроорганизмлар кўп сонда бўлиши аниқланган, шунингдек амалга оширилган тадқиқотларда шаколадни ҳуш кўрувчи одамлар ичак микрофлораси бошқаларга нисбатан кескин фарқланувчи тавсифларга эгалиги қайд қилинган. Одатда, клиник тиббиёт амалиётида одам организмида ичак микрофлорасини меъёрийлаштириш мақсадида пробиотик препаратлардан кенг фойдаланилади. Жумладан, тажрибаларда пробиотик сифатида овқат рациони таркибига киритилган Lactobacillus casei таъсирида кайфият яхшиланиши аниқланган. Бу кўринишда ичак микрофлорасининг ўз «ҳўжайини» организмини «бошқариш» хусусияти бевосита адашган асаб толалари тизими орқали узатилувчи асаб импульс сигналларига боғлиқлиги таҳмин қилинади. Жумладан, ушбу асаб тизими кесиб қўйилган тажриба ҳайвонларида ичак микрофлорасининг ҳайвонлар ҳулқ–атворига таъсири кузатилмайди. Ушбу асосда, таҳмин қилинишича, чақалоқларда овқат ҳазм қилиш тизимида мавжуд микрофлора учун керакли озуқа тугаши билан, улар томонидан синтезланувчи токсинлар ошқозон–ичакнинг шиллиқ қаватида жойлашган оғриқ ҳиссини ифодалаб берувчи рецепторларни қўзғатиши таъсирида чақалоқларнинг йиғлашга тушиши ва ўз навбатида уларнинг овқатланитирилиши амалга ошиши қайд қилинади. Айнан, ушбу ҳолатда ҳам адашган асаб толалари тизими муҳим ўрин тутиши аниқланган. Шунингдек, ичак микрофлораси ўз «ҳўжайини» ҳулқ–атворига гормонлар орқали таъсир кўрсатиши мумкинлиги таҳмин қилинади. Масалан, ошқозон–ичак тизимида мавжуд бўлган микрофлора серотонин ва дофамин синтезлаши аниқланган, шунингдек организмда очлик ҳиссини юзга келтирувчи – лептин, грелин каби сигнал моддалар синтезлаши қайд қилинган. Шу сабабли, ичак микрофлораси тур таркибини регуляция қилиш орқали организмнинг саломатлигини сақлашга қаратилган чора–тадбирлар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланиши қайд қилинади. 43 Ичак микрофлораси облигат (obligatus – доимий, зарурий) ва Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling