Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

Йўғон ичакнинг мотор функцияси. Ингичка ичакнинг илеоцекаль 
сфинктери орқали бисфинктер типидаги рефлекс асосида химус йўғон ичакка 
томон йўналишда силжийди. Йўғон ичак девори мускуллари маятниксимон 
(гаустраль) типда қисқариши натижасида химуснинг аралаштирилиши 
амалга ошади, шунингдек ушбу ҳаракатланиш сувнинг сўрилиш жараёнини 
оптималлаштиради. Йўғон ичак девори мускулларининг перистальтик 
типдаги қисқариши натижасида химуснинг ичак бўйлаб ҳаракатланишини 
таъминлайди. Шунингдек, ичак девори мускулларининг антиперистальтик 
типдаги қисқариши химусни аралаштириш; пропульсив типдаги қисқариши 
химуснинг ичак бўйлаб тезкор типда силжиши; тоник қисқариш (15 сек.–5 
минутгача тезликда) эса юқорида қайд қилиб ўтилган қисқариш типларига 
қўшича эффект бериши қайд қилинади.
Йўғон ичакнинг мотор функцияси асосан интрамураль асаб тизими 
рефлекслари орқали регуляция қилинади. Бу рефлекслар ичакда жйолашган 
1
Киясов А.П. и др. Микрофлора кишечника крыс в условиях хронического токсического поражения печени 
// Журнал микробиологии, эпидемиологии и иммунобиологии. – 2002. – №3. – С.60–63.


48 
механорецепторларннг стимуляцияси шароитида ичак деворида жойлашган 
силлиқ мускул ҳужайраларида спонтан деполяризациясини таъминлайди.
Йўғон ичакнинг мотор фукнциясининг экстрамураль иннервацияси 
симпатик/парасимпатик асаб толалари орқали амалга ошади.
Шундай қилиб, йўғон ичакда овқат ҳазм қилиш жараёнининг якуний 
босқичида химуснинг таркиби ¾ қисм сув, ¼ қисм зич ҳолатдаги 
моддалардан ташкил топади. Зич ҳолатдаги моддаларнинг таркиби – 30% 
бактериялар, 10–20% ёғлар, 10–20% анорганик моддалар, 2–3% оқсиллар ва 
30% қисми қайта ишланмаган овқат моддалари ва ичакнинг эпителий қавати 
ҳужайраларидан ташкил топади. Одатда, зич моддаларнинг жигарранг 
тусдаги ранги билирубин хосилаларига (стеркобилин, уробилин) боғлиқ 
ҳисобланади, ўзига хос специфик ҳиди эса истеъмол қилинган овқат типи ва 
шунингдек, микрофлора тур таркибига боғлиқ ҳисобланади. умумий ҳолатда 
экскрементнинг ҳидини унинг таркибидаги индол, скатол, меркаптан ва 
водород сульфид хосил қилади. Йўғон ичакдан овқатнинг якуний қолдиғи 
ташқарига дефекацияланади. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling