Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Овқат ҳазм қилиш тизими ферментларининг структура/функционал
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
3.2. Овқат ҳазм қилиш тизими ферментларининг структура/функционал фаоллигини ўрганишнинг аҳамияти Айрим тадқиқотчилар томонидан овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари ва уларнинг дисфункцияси билан боғлиқ касалликлар батафсил тавсифланган [Ianiro et al., 2016; 187–193-б.]. Организмда овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари гомеостази, жумладан қон таркибида гидроалзар фаоллиги доимийлиги инкреция, рекреция/ экскреция, шунингдек «депо» шаклида тўпланиш, деградация каби мураккаб жараёнлар комплекси орқали регуляция қилинади [Коротько, 1987; 135–221-б.; Коротько, 1987; 30–35-б.; Коротько, 1994; 89–97-б.; Коротько, 2002; 125–224-б.; Коротько, 2006; 123–191-б.; Вохмянина, 2006; 3–18-б.]. МДҲ миқёсида организмда ҳазм қилиш ферментлари гомеостази кўпгина тадқиқотчилар томонидан ўрганилган [Камакин, 1985; 4–28-б.; Лопатина, 1998; 3–20-б.; Булгакова, 1999; 4–17-б.; Колодкина, 2000; 3–18-б.; Ткаченко, 2003; 3–7-б.; Ткаченко, 2004; 67–71-б.]. Айрим тадқиқотчилар томонидан овқат ҳазм қилиш ферментлари, жумладан трансаминазаларнинг гомеостази [Колодкина, 2000; 3–18-б.], физиологик ёшга боғлиқ ва 1 Определение α–амилазы в сыворотке крови и ее значение при исследовании ЖКТ в КДЛ // [Электронный ресурс]. Режим доступа: https://infourok.ru/opredelenie-amilazi-v-sivorotke-krovi-i-ee-znachenie-pri- issledovanii-zhkt-v-kdl-3162171.html Дата обращения: 23.01.2019 г. 51 шунингдек, алкаголизмнинг овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари (пепсиноген, ишқорий фосфатаза, амилаза, АсАТ, АлЛТ) гомеостазига таъсир механизмлари тадқиқ қилинган [Вохмянина, 2006; 3–18-б.]. Республикамиз миқёсида ушбу йўналишда Дадамирзаев Ж.Д. (1967), Зиядуллаев Х.З. (1970), Пулатов А.С. (1978), Коротько Г.Ф. (1987), Кадиров Ш. (1993), Абдурахманов А.Х. (1993), Каримов А. (1998) каби тадқиқотчилар илмий изланишлар олиб боришган. Жумладан, ингичка ичакда ҳазм ферментларининг секреция/рекреция механизмлари [Пулатов, 1978; 3–26-б.], овқат ҳазм қилиш тизимида гидролазаларнинг инкреция механизмлари [Камакин, 1985; 4–28-б.], айрим ферментларнинг рекреция/экскреция механизмлари ва сўлак безларининг фермент гомеостазидаги роли [Кадиров, 1993; 3–23-б.], амилаза, пепсиноген ва липазанинг буйраклардаги метаболизми [Зиядуллаев, 1970; 3–20-б.], ошқозон ости бези ферментларининг секреция/энтеросорбция механизмлари [Абдурахманов, 1993; 4–18-б.], қондан сўлак безлари ферментларининг экскрецияланиш жараёни, периферик циркуляцион қон таркибида ҳазм ферментлари гомеостази ўрганилган [Каримов, 1998; 4–16-б.]. Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, МДҲ, жумладан республикамиз миқёсида овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари гомеостази механизмлари Коротько Г.Ф. томонидан кенг доирада тадқиқ қилинган [Коротько, 1980; 578–584-б.; Коротько, 1981; 1293– 1302-б.; Коротько, 1983; 35–284-б.; Коротько, 1985; 171–181-б.; Коротько, 1996; 96–115-б.;]. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling