Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма


Овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари фаоллигининг стресс


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/35
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1530729
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35
Bog'liq
54ovqathazmqilishfiziopdf

 
3.3. Овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари фаоллигининг стресс 
омиллар таъсири шароитида ўзгариш динамикаси 
Тажрибаларда радиацион нурланиш таъсирида ошқозон ости безида 
амилолитик фаоллик камайиши аниқланган [Libicky et al., 1993; 77–81-б.].


52 
Турли биологик организмларда γ – нурланиш таъсирида овқат ҳазм 
қилиш тизими ферментлари (протеаза, амилаза) фаоллиги сезиларли даржада 
ўзгариши кўпгина тадқиотчилар томндан тасдиқланган [Boshra, 2007; 49–52-
б.]. 
Тадқиқотларда γ–нурланиш (6 Гр) таъсирида каламушларда ошқозон 
ости бези гомогенатида амилаза ва трипсин фаоллиги сезиларли даражада 
камайиши, шунингдек қайта тикланиш даражаси секин амалга ошиши 
аниқланган [Baogang and Yunxiang, 1988; 114–116-б.].
Шунингдек тажрибаларда γ–нурланиш таъсирида қуён жигари ва 
ингичка ичаги эпителий қавати ҳужайраларининг ферментатив фаоллиги 
ўзгариши қайд қилинган. Жумладан, γ–нурланишдан 1–6 суткадан кейин 
гепатоцитларда умумий оқсиллар миқдори ортиши, ишқорий фосфатаза 
фаоллиги ортиши, сукцинат дегидрогеназа фаоллиги ортиши, глюкоза – 
фосфатаза фаоллиги камайиши, шунингдек ичак эптелийсида нуклеотидаза 
фаоллиги ортиши аниқланган [Kanski и др., 1975; 607-616-б.]. 
Ичакнинг шиллиқ қавати радиацион нурланиш таъсирига нисбатан 
юқори даражада сезгирликка эга бўлиб, нурланиш таъсирида шиллиқ қават 
ҳужайраларида эркин радикаллар концентрацияси ортиши, антиоксидант 
тизим дисфункцияси ва опоптоз механизми ишга тушиши қайд қилинади 
[Anwar и др., 2013; 1061-1070-б.]. 
Тадқиқотларда 15 минут давомийликда 8 Гр γ–нурланиш таъсирида 
каламушларда ичак шиллиқ қаватининг морфо–функционал ҳолати 
ўзгариши, аминопептидаза, γ–глутамин транспетидаза, ишқорий фосфатаза 
фаоллиги ўзгариши аниқланган [Anwar и др., 2013; 1061-1070-б.]. 
Радиацион нурланишнинг овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари 
фаоллигига таъсирини ўраганиш онкология амалиётида радиацион терапия 
жараёнида юзага келиши эҳтимоллиги мавжуд бўлган патологик ўзгаишларга 
наилқик киритиш ва ўз навбатида, уларни фармакологик коррекция 
қилишнинг оптимал стратегиясини ишлаб чиқиш нуқтаи назхаридан долзарб 


53 
аҳамитяга эга ҳисобланадти. Жумладан, тадқиқотларда радиацион терапия 
давомида қон таркибида умумйи оқсиллар миқдори, сўлак безлари ва 
амилаза фаоллиги сезиларли даржаа ўзгариши ва бунда антиоксиант 
препартларан фойдаланиш самарадорлиги қайд қилинган [Chitra and 
Shyamala, 2008; 213–218-б.]. 
Айрим тадқиқотчилар томонидан космик парвоз даврида қоннинг 
биокимёвий кўрсаткичлари, ошқозон ости безида синтезланувчи амилаза 
фаоллиги сезиларли даржада ўзгариши қайд қилинган [Markin et al., 1998; 
247–253-б.] 
Гипокинезия шароитида овқат ҳазм қилиш ферментларининг 
фаоллигини таҳлил қилиш овқат ҳазм қилиш тизимининг умумий ҳолати, 
мослашиш/компенсация механизмлари ҳақида муҳим аҳбортларни бериши 
мумкин [Medkova et al., 1985; 40–44-б.]. 
Тадқиқотларда айрим касалликлар билан боғлиқ ҳолатда жойидан 
турмасдан даволаниш режими шароитида юзага келувчи гипокинезиянинг 
120–суткасида одам организмида овқат ҳазм қилиш тизимида липаза, 
ишқорий фосфатаза ферментлари фаоллигида сезиларли ўзгаришлар юзага 
келиши аниқланган [Medkova et al., 1985; 40–44-б.]. 
Одам организмида овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари фаоллигини 
ўрганиш ферментлар гомеостази ва шунингдек, организмнинг умумий 
ҳолатига ташҳис қўйиш нуқта назаридан илмий/амалий аҳамиятга эга 
ҳисобланади [Krums et al., 2011; 20–24-б.].

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling