Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Жигарнинг овқатни ҳазм қилиш жараёнидаги роли
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
2.5. Жигарнинг овқатни ҳазм қилиш жараёнидаги роли Жигарнинг овқат ҳазм қилиш жараёнидаги аҳамияти. Жигар организмдаги энг катта ўлчамли без бўлиб, вояга етган одам организмида ~1200–1500 граммни (яъни, одам организми тана вазнининг 1/50 қисми) ташкил қилади. Жигар ҳужайраларда (гепатоцитлар) аосси йтаркиби сув, сафро кислотаси ва билирубиндан ташки топган сафро суюқлиги (холерез) синтезланади. Сафро суюқлиги ўнг ва чап жигар капилляр йўллари орқали ўт пуфагига йиғилади. Ўт пуфагидан сафро суюқлиги 12 бармоқли ичакка қуйилади ва бир қисми экскремент билан ташқи муҳитга чиқарилади, бир қисми жигар дарвоза венаси орқали жигарга қайтади, қолган қисми эса умумий циркуляцион қон таркибига қўшииб, модалар алмашинуви жараёнида иштирок этади. Сафро суюқлиги липаза фқерментини фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади, ёғларнинг эмульсияланишини яхшилайди, овқат ҳазм қилиш трактида фойдали микрофлора учун оптимал муҳитни шакллантиради 2 . Жигарда синтезланувчи ферментлар (экскретор, секретор, индикатор) овқат ҳазм қилиш жараёнида ва шунингдек, организмда умумий моддалар алмашинувида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Гепатоцитлар 1 Определение α–амилазы в сыворотке крови и ее значение при исследовании ЖКТ в КДЛ // [Электронный ресурс]. Режим доступа: https://infourok.ru/opredelenie-amilazi-v-sivorotke-krovi-i-ee-znachenie-pri- issledovanii-zhkt-v-kdl-3162171.html Дата обращения: 23.01.2019 г. 2 Определение α–амилазы в сыворотке крови и ее значение при исследовании ЖКТ в КДЛ // [Электронный ресурс]. Режим доступа: https://infourok.ru/opredelenie-amilazi-v-sivorotke-krovi-i-ee-znachenie-pri- issledovanii-zhkt-v-kdl-3162171.html Дата обращения: 23.01.2019 г. 32 дисфункциясига ташҳис қўйишда фойдаланилувчи ферментлар инкитатор ферментлар ҳисобланиб, ушбу гуруҳ таркибига – аспартатаминотрансфераза (АсАТ), γ–глутамилтрансфераза (ГГТ), лактатдегидрогеназа (ЛДГ), аланинаминотрасфераза (АлАТ) ва глутаматдегидрогеназа (ГлДГ) кабилар киритилади. Физиологик меъёрий шароитда қон таркибида эркакларда ГлДГ миқдори <4 бирлик/л; аёлларда <3 бирлик/л; ГГТ миқдори эркакларда <55 бирлик/л; аёлларда <38 бирлик/л; ЛДГ миқдори ўртача ~140–350 бирлик/л га тенг ҳисобланади. Жигарда синтезланувчи ишқорий фосфатаза ферментининг миқдори физиологик меъёрий шароитда қон таркибида ўртача 30–90 бирлик/л ни ташкил қилади. Бунда асосий индикатор ферментлар сифатида АсАТ ва АлАт қайд қилинади. Физиологик меъёрий ҳолатда АсАТ вояга етган аёллар организмида қон таркибида ~20–40 бирлик/л; эркакларда эса ~15–31 бирлик/л га тенг ҳисобланади. Шуингдек, физиологик меъёрий ҳолатда АлАТ вояга етган аёллар организмида қон таркибида ~12–32 бирлик/л; эркакларда эса ~10–40 бирлик/л га тенг ҳисобланади. Ташхис қўйишда АсАТ/АлАТ нисбатидан (де Ритис коеффиценти) ҳам фойдаланилади (меъёрий ҳолатда 1,3 га тенг). Одатда, гепатоцитларда патологик дисфункция шароитида АсАТ ва АлАт фаоллиги сезиларли даржада ортиши қайд қилинади 1,2 . 38>55>3>4> Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling