Э. ғозиев умумий психология


Шахснинг шаклланишида мотивациянинг роли


Download 3.91 Mb.
bet51/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

5.3. Шахснинг шаклланишида мотивациянинг роли


А. Инсоннинг мотивлар оқими тўғрисидаги мулоҳазалари.
Инсоннинг мотивлари тузилишини, уларнинг асосий функционал механизмларини ҳамда шаклланиш жараёнига йўналтиришнинг стратегик режасини ишлаб чиқиш муам­мосини психологик жиҳатдан тушунтириш учун боланинг психик ривожланиши таҳлилига ўзига хос равишда тактик ёндашиш маъқул.
Шахснинг мотивлари оқими муаммоси унинг ҳам ме­тодологик, ҳам назарий муносабатни текшириш демакдир. Чунки то ҳозирги давргача собиқ совет психологиясида унинг кўпгина қисмлари ўз ечимини топа олмаган.
ғарб мамлакатлари ҳамда АқШ психологлари орасида «биологик эҳтиёжлар асосида инсон мотивлари ётади», деган қарашлар мажмуаси кенг кўламда қўлланиб келинмоқда. Чунончи, АқШ психологи Б.Дамеллнинг фикрича, тўқимада вужудга келган эҳтиёжлар қўзғатувчининг асосий манбаи ҳисобланади. Мазкур ғоя юзасидан мулоҳаза юритган Данлэп эса «қўзғалиш биологик тўқималардан четга чиқмайди», деган фикрга қатъий ишонади. Гильфорднинг таъкидлашича, фаолликнинг бирламчи манбаи овқатдан» иборатдир. Лекин муаллиф ўз фикрини изчил очиб беришга интилмайди.
Бу вазиятни баҳолашда психологик муаммолар оқими билан мотивларнинг биологик оқими ўртасида юз берувчи ўзаро ўрин алмашишнинг содир бўлишини мулоҳаза доира­сидан ташқари чиқмаслик лозим. Чунки биологик шарт­ланган режа фаоллик манбаи ўзаро ўрин алмашиш жара­ёнлари ассимиляция ва диссимиляция сифатида намоён бўлади. Ҳолбуки биологик ҳолатлар психик жараёнларнинг моддий асосини ташкил қилади. Худди шу боисдан, улар бирламчи манба ва психик фаолликнинг негизи тариқасида юзага келади.
Б. Илк болалик ёш даврида хулқ-атвор мотивлари.
Икки-уч ёшли боланинг мотивлари тузилиши кри­сталлашмаган (аморф)лиги билан, шунингдек, уларнинг қатъий иерархияси йўқлиги билан тавсифланиши намоён бўлади. Бола шахсига алоқадор мотивлар тизими бир қатор мотивлар йиғиндисини ифодаловчи, ўзаро бир-бири билан тасодифий ўрин алмашиб туриш хусусиятига эгадир. Мо­тивларни ўзаро ўрин алмашиш жараёнида ягона англашиш даражасидаги назорат тизимига бўйсунмайди.
С.Л.Рубинштейн болалик даврининг мотивларига қуйидагича психологик тавсиф беради: «Бевосита болага таъсир этувчи ҳар бир қўзғатувчи (қўзғовчи) илк болалик даврида унинг ўсишида ҳукмронлик қилади. Чунки ундаги ички мотивлар ҳали мустаҳкам эмас, шунинг учун ҳар хил вазиятда бола бошқа қўзғатувчи ҳукмронлигига тобе бўлиб қолиши мумкин. Шу боисдан беқарор, кучсиз, бетартиб мо­тивлар худди шундай хатти-ҳаракатларга боғлиқ. Муаллиф вазиятнинг стихияли таъсири ҳақида мулоҳаза юритиб, у болалик беихтиёр интилишининг хулқ-атворга таъсирини кўрсатиб туришини таъкидлайди.
Назарий ва амалий маълумотларга асосланиб, илк бола­лик давридаги индивиднинг хулқ-атвори, биринчидан, им­пульсивлик билан, иккинчидан, вужудга келган вазият ху­сусияти билан тавсифланади. Шахсни бошланғич генетик қобиғидаги шаклланиш палласидаги мотивининг динамик асоси – хатти-ҳаракати қўзғалишини муваққат, тор муҳи­тидан ташкил топади. Чунки бола ҳали мотивлашган уста­новкаларни узоқ вақт ушлаб тура олмаслиги сабабли у тез йўқолади. Муҳим аҳамият касб этувчи қўзғалишларда бола чалғиса, демак, уларни у тезда эсдан чиқаради. Эҳтиёж қондирилишида, аффектив реакцияларда, чалғиш жараёнида қўзғалиш берилган вақт доирасидан четлашади.
Психологик доирадаги бошқаришнинг ўзига хос воси­талари, фаолиятни ташкил этишни таъминловчи мотивлар – инсон фаолиятининг энергетик даражасини структуравий акс эттиради. Боланинг интеллектуал даражаси ва билим­ларнинг етарли эмаслиги оқибатида кичик бир амалий таж­риба яққол амалий фаолият муҳитини сиқиб чиқариши мумкин. Бола бирон-бир объектга йўналтирилган фаоли­ятни, уни бошқаришни юксак функционал-энергетик босқичида мотивларни ўз ҳолича узоқ вақт сақлаб юриш имкониятига эга эмас.
Инсон фаолиятининг самарадорлиги (маҳсулдорлиги)ни ошириш ҳақидаги психологик усулнинг ролини Л.С.Славина III-IV синф ўқувчиларида тажриба йўли билан далиллаб берди. Л.С.Славина мураккаб ва узоқ давом этадиган фао­лиятларни таҳлил қилиш кезида уни нисбатан мустақил ва содда таркибий қисмларга ажратиб чиқади ҳамда уларнинг ҳар бирини алоҳида назорат қилиш керак, бинобарин, уни худди мустақил фаолият структурасининг такомиллашуви ва ривожланиши натижасидагина мотивлар тузилишининг та­комиллашуви ва ривожи намоён бўлади. Муаллифнинг фикрига қараганда, хулқ-атворнинг муайян мақсадга бўй­сундирилиши кичик мактаб ёшининг пировард босқичида амалга оширилиб, мазкур босқич ихтиёрий хулқ-атвор шаклланишининг бошланғич даври бўлиб ҳисобланади.



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling