Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet86/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

6.3. Ҳид билиш сезгилари
Ҳид билиш сезгиларига ҳидларни ҳис қилиш киради ва уларнинг органи бурун ковагининг юқори томони ҳисобланиб, бу ерда ҳид билиш ҳужайралари ҳамда сезувчи нерв тармоқлари жойлашган, улар шиллиқ пардаларда ботиб туради.
Ҳидли моддалар сезувчи нервни қўзғайди, ҳид билиш маркази бош мия ярим шарлари орқа юзасининг пастки қисмида мавжуд деб тахмин қилинади. Ҳидли моддалар ҳид билиш ҳужайраларига газ ҳолатида таъсир этиб, кимёвий реакциялар йўли билан уларни қўзғатади (уларнинг барчаси буғланади ва эрийди). Одатда газ ҳолатидаги ҳидли моддалар ҳаво билан нафас олиш жараёнида бурун ковагига кириб келади, натижада акс эттириш ҳолати ҳосил бўлади.

6.4. Таъм билиш (маза) сезгилари
Таъм билиш сезгилари ширин, аччиқ, нордон, шўр сингари мазаларни ҳис қилиш билан тавсифланади. Улар муайян туркумга киритилган ва киритилмаган хилма-хил турларга эга бўлиб, нарсаларнинг, моддаларнинг номлари билан юритилади: ноннинг мазаси, қовуннинг мазаси кабилар.
Таъм билиш сезгиларининг органи тилнинг юзаси ва танглайнинг юмшоқ қисмидан ташкил топгандир. Тилнинг шиллиқ пардасида махсус таъм билиш сўрғичлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида таёқсимон ҳужайралардан тузилган махсус таъм билиш «куртаклари»(«сўғонлари»)га эга. Ўзига хос хусусиятлари, сифатлари билан тафовутланувчи таъм билиш сўғонлари тил юзасида бир текис тақсимланмаганлиги учун унинг орқа қисми аччиқ мазани, учи ширин мазани, четлари эса нордон мазани аниқ сезади, лекин унинг ўртаси бўлса, таъм мазасини акс эттира олмайди. Таъм билиш сўғонларининг ҳужайрали қисмларида махсус сезувчан нервларнинг чекка учлари жойлашган, улар таъм билиш органидаги қўзғалишни бош мияга узатиб туради, унинг марказлари ҳид билиш марказларига яқин жойдадир.
Таъм билиш сезгилари моддаларнинг кимёвий хоссалари таъсирида ҳосил бўлади ва сўғонлар эриган моддалар таъсири остида қўзғалади.
Ҳид ва таъм билиш сезгилари ўзаро чамбарчас боғланган бўлиб, кимёвий моддаларнинг таъсир этиши натижасида юзага келади. Аммо уларнинг биттаси контакт, иккинчиси дистант сезгилар тоифасига киради.


Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling